Тез ёрдам | | Tez yordam


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sport


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.
Ҳамкор: @cardiology_uz
Реклама: @reclame_manager

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sport
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тизза қопқоғи травматик чиққанда жойига солиш техникаси!
(анальгетик таъсири остида).

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Алгоритм ABCDE.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


USMLE STEP 1Yangi guruhni kutganlar uchun 😎

Va so’rab qiziqish bildirganlar uchun 🤩

Darslar markazda olib boriladi.
Eng qulay tomoni siz darslardan bo’sh vaqtda ham kelib markazda o’z ustingizda ishlash uchun barcha imkoniyatlar mavjud.

📣 Darslarga 11-Noyabr kuni 18:00 da start beramiz

✏️ Yangi guruhga qo’shiling yoki sinov darsiga ro’yxatdan o’ting

✨Birinchi darsga ro’yxatdan o’tish

10% chegirmaga ega bo’lishi uchun adminstartorga ushbu promokodni DA.indoc_017 yuboring!


Ushbu promokod orqali 10% chegirmaga ega bo‘ling.


✨Миокард инфарктда ёрдам кўрсатиш.

◾️Клиника: юрак соҳасида ачишувчи, куйишувчи кучли оғриқ. Оғриқни 30 миндан кўп давом этиши.
Оғриқни чап қўл, чап жағ, курак ва баьзан ўнг қўлга узатилиши.
Ҳаво етмаслик.
Совуқ тер босиши.
Ўлим ҳисси билан кечади.

◾️Текшириш: албатта ЭКГ орқали ЭКГ да миокард инфаркти босқичига қараб турли шаклда бўлади. ST сегмент элевация ёки дипрессия фонида бўлади. ST элевация хавфли ҳисобланади чунки миокардда кўпроғ ўчоқли шикастланиш бўлади.

◾️Кўрсатилган ёрдам:

Беморга қулай жойлашув таьминланади дераза ва эшиклар очилади.

1. Оксигенотерапия

2. Морфин 1,0 мл + атропин 0,5 мл (морфинни нафас марказига таьсирини камайтириш учун)+ натрий хлор 0,9%-9,0 мл в/в жуда секин (тахикардияни ҳисобга олинг)

3. Аспирин 325 мг чайнашга ва Клопедогрил 300 мг (4 таб) ичишга берилади.

4. Гепарин 5000 эд-10000 эд +натрий хлор 0,9%-9,0 мл в/в секин.

◾️Реанимация бўлимига госпитилизация.

Бу ҳолат аҳволи нисбатан енгил ҳолатдаги беморлар учун ёзилди бемор оғирлашга тактикага қўшимчалар бўлади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Мастит — сут безини яллиғланиши.

Шикоятлари: умумий ҳолсизлик, титраш, тана ҳароратини кўтарилиши, кўкрак безларини қаттиқлашиши ва оғриши.

Анамнез: сут кўкрак безлари учидаги ёриқлардан микробларни безлар паренхимасига тушиб, яллиғланиши. Инфекция қон ёки лимфа орқали кириши ҳам мумкин. Кўпинча туғруқдан кейинги лактация даврида кузатилади.

Кўрик: сут безларини пальпация қилганда шишган, зичлашган ва оғриқли. Тери қопламалари гиперемияланган. Тана ҳарорати 39–40⁰ С гача кўтарилган. Баъзида зич инфилтрат марказида флуктуация аниқланади. Зарарланган тараф лимфатик тугунларни катталашиши ва оғриши.

Муолажа:
1. Анальгин 50%—2,0 в/м.
2. Абсцесланган маститда хирургик бўлимга госпитализация.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

Ис газидан жабрланган инсонга тезда биринчи ёрдам кўратиш керак.

Шунингдек, қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

беморнинг қўл ва оёқларини кўтарган ҳолатда ётқизиш;

нафас олишига халақит берувчи тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш;

жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш;

тил орқага кетиб қолишининг олдини олиш учун уни ёнбош билан ётқизиш;

нафасни стимуллаш, кўкрак қафасини артиш, оёқ ва қўлларни иситиш;

новшадил спирти ҳидлатиш;

ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;

беморнинг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ичириш;

оғир даражадаги заҳарланиш ҳолатларида жабрланувчига тиббиёт ходимлари келгунига қадар оғиздан оғизга нафас, юрак ёпиқ массажини бажариш.

❗️Унутманг, ис газидан заҳарланган одамни юргизиш мумкин эмас.
©Дониёр Алимов.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чўкишда тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Тез тиббий ёрдам диспетчери келиб тушган чақирувларни устуворлиги бўйича 3 гуруҳга ажратади.

  1-гуруҳ

Шошилинч чақирувлар - Буларга авария, беҳушлик, болаларда юқори иситма ва тошма тошишини бирга келиши, кимёвий ёки дори моддалардан заҳарланиш, осиш, чўкиш, танани катта қисмининг куйиши, чуқур ва катта жароҳатлар, талваса, ўткир нафас бузилишлари, фавқулодда вазиятлар, ток уруши, ўз бўйидан баланд бўлган баландликдан йиқилишлар киради.

Диспетчер ушбу чақирувни ихтисослигига мувофиқ айни пайтда бўш бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига чақирув рўйхатга олингандан сўнг 4 дақиқадан кечиктирмай бориши керак.

2-гуруҳ

Тезкор чақирувлар - Буларга юрак ритмини бузилишлари, юрак хуружи, астма хуружи, жароҳатлар, ёт жисм, қон кетиш (ошқозон-ичак, бачадон, бурундан), туғруқ, ҳаракат фаоллигини тўсатдан бузилиши, бемор соғлиги ҳолатини тўсатдан ёмонлашиши кабилар киради.

Диспетчер ушбу чақирувни ихтисослигига мувофиқ айни пайтда бўш бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига чақирув рўйхатга олингандан сўнг 10 дақиқадан кечиктирмай бериши керак.

3-гуруҳ

Кечиктириб бўлмайдиган чақирувлар - Буларга қон босимини жиддий ўзгариши, аллергия, бош оғриши, қорин, елка, кўкрак қафасидаги оғриқлар, ноадекват хулқ-атвор, буйрак санчиғи, қусиш, тошма, иситма (агар иситма таблеткалар билан тушмаса), ўткир пешоб ажралмаслиги, овқатдан заҳарланиш, 1 ёшгача болада хулқ-атворни кескин ўзгариши, оғриқсизлантириш, беморни тиббий ходимдан олинган чақирув бўйича транспортировка қилиш кабилар киради.

Диспетчер ушбу чақирувни ихтисослигига мувофиқ айни пайтда бўш бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига ёки соғлиқни сақлашнинг  амбулатория-поликлиника хизматига унинг иш вақтида, чақирув рўйхатга олингандан сўнг 20 дақиқадан кечиктирмай бериши керак.

Тез тиббий ёрдам бригадаси чақирувни қабул қилиб олгандан сўнг, чақирув манзилига шаҳар ичида 20 дақиқа ичида, бошқа аҳоли пунктларида эса 40 дақиқа ичида етиб бориши керак.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Гипогликемик комада ёрдам кўрсатиш.

Шикоятлари: совуқ нам тер, очлик ҳисси, ҳолсизлик, қўзғалувчанлик, эс–ҳушни чалкашиши ёки йўқолиши, талвасага тушиш.

Анамнез: қандли диабет, инсулин дозасини ошириб юборилиши, очлик.

Кўрик: тери нам, мушак ва кўз олмаси тонуси ортган, тез-тез тоник ва клоник тиришишлар, кўз қорачиғи кенгайган.

Кетоацидозли комадан, тетаниядан, эпилепсиядан, бош мияда қон айланиши бузилишидан дифференцировка қилиш керак!

Тактика:
1. Эс–ҳуши жойида бўлса ширин чой берилади.
2. Глюкоза 40% 20–100 мл в/в секин.
3. Эффект бўлмаса — адреналин 0,1%—1,0 тери остига.
4. Преднизолон 30–60 мг ёки гидрокортизон 100 мг + натрий хлор 5,0 мл в/в секин.
5. Глюкагон 1 мг в/в секин.
6. Керак бўлса юқори нафас йўлларини санация қилиш, трахея интубацияси, ИВЛ.

❗️ Муолажалар беморни ҳолатида қараб ўзгариши мумкин индивидуал ёндашув талаб қилинади.

Ушбу беморларни стационарга олиб бориш керак қондаги қанд миқдори яна тушиб кетиш эҳтимоли бор.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Миокард инфаркти босқичларини ЭКГда фарқлаш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Бурун суяги синишида ёрдам кўрсатиш.

Шикоятлари: ташқи бурунни деформацияси, оғриқ, бурундан нафас олишни қийинлашиши.

Анамнез: кўпинча ёнбошдан ёки тўғридан зарб бўлганда юзага келади.

Кўрик: бурун шаклини бузилиши, юмшоқ тўқималарни яққол шиши. Қовоқ ва кўз конъюнктивасига қон қуйилиши, кўп ва қисқа вақтли қон кетиши. Бурун девори юмшоқ тўқимасини жарохатланиши.

Тактика:
1. Қонни тўхтатиш:
— бурунга совуқ муз қўйиш
— тампонада қилиш (адреналин билан қилган маьқул).
— қон тўхтатувчи ёки бирор бир тоза материал билан босиб турувчи боғлам қўйиш.
2. Асептик боғлам — кўрсатмага асосан.
3. Анальгин 50%—2,0 в/м ёки в/в.
4. Дицинон ёки этамзилат 2,0 мл ёки 4,0 мл (қон кетишига қараб) + натрий хлор 0,9%- 5,0 мл в/в.

Юз-жағ хирургия бўлимига госпитализация қилиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Болаларда ўткир бронхит бронхоспазм билан кечганда ёрдам кўрсатиш.

Шикояти (онасининг сўзидан).
- Ҳансираш.
- Эмишининг сустлиги.
- Йўтал.
- Тана ҳарорати кўтарилиши (баъзан).
- Бурун-лаб учбурчагида цианоз белгилари.

Клиникаси.
- Объектив кўрикда болада цианоз белгилари ва нафас актида қовурғалар орасидаги қўшимча мушаклар иштироки аниқланади.
- Аускультацияда иккала ўпкада дағал нафас фонида қуруқ хуштаксимон хириллашлар эшитилади.
- Нафас сонининг ортиши (картага киритган вақтиз бу кўрсатгични албатта нафас сонини санаб киритиб қўйинг бу ҳам сизни ҳимоянгиз учун керак).

Шошилинч ёрдам.
- Дексаметазон 1,0 мл (4 мг) 0,3-0,5 мг/кг:
масалан 1 ёшлик бола ўртача 10 кг бўлса 0,75 -1,0 мл етарли.
- Бронходилятатор- эуфиллин 2,4%-10,0 мл 2-3 мг/кг тана вазнига ҳисоблаб + натрий хлор 0,9%-10,0 мл в/в секин юбориш.
- Салбутамол 2 доза сепиш.
- Спазмолитик ва антигистамин яъни но-шпа +димедрол кг массасига 0,1 млдан ҳисобласангиз бўлади.
- Кислородтерапия (кўпчилик тез ёрдамда буни имкони йўқ).

Тактика.
- болалар шифохонасига госпитилизация.

©Ушбу маълумотлар қўллаганларим асосида тайёрланди.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Қоринчаларусти пароксизмал тахикардиясида ёрдам кўрсатиш.

Ушбу ёрдамни Вальсалва синамаси мисолида кўриб чиқамиз.

Вальсальва синамаси — бу юрак ва ўпка қон айланишини ёки қон босимини баҳолаш учун ўтказиладиган синама. У кўкрак қафасидаги босимни ошириш учун амалга оширилади ва қон айланишига таъсир қилади. Синама қуйидагича бажарилади:

1. Чуқур нафас олинади, сўнгра ҳаво чиқарилмасдан оғиз ва бурун ёпилади ва кўкрак қафасини босим остида ушлаб турилади.

2. Бу ҳолат 10-15 сония давомида сақланади, кейин нафас чиқарилади.

Синама моҳияти парасимпатик нерв тизими тонусини ошириш билан боғлиқ. Парасимпатик нерв тонуси ошиши юракда қисқарувчанлик камайишига олиб келади.

Агарда бу синама фойда бермаса медикаментоз ёрдам кўрсатиш керак.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Ошқозон-ичакдан қон кетиши

Шикоятлари: эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, кофе рангидаги қусуқ массали қайд қилиш, ахлатни қорайиши.

Анамнез: ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, жигар циррози, ностероидлар, глюкокортикоидларни узоқ вақт қабул қилиш.

Кўрик: палпацияда эпигастрал соҳа оғриқли, тери қопламалар ва шиллиқ қаватларни рангпарлиги, қон босим пасайган, тахикардия, қонли қайд қилиш ва ахлат ранги қорайиши.

Тактика: 
1. Эпигастрал соҳага музли халта қўйиш (мақсад артериялар спазмига эришиш).
2. Мусқаймоқ едириш.

Гемостатик терапия:
— аминокапрон кислотаси 5%—100 мл в/в томчилаб;
— дицинон 2—4 мл в/в;
— викасол 1 мл в/м
-- тренакса 10 мл в/в стр секин.

Хирургия бўлимига, носилкада госпитализация.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тез тиббий ёрдам машиналарига қўйиладиган талаблар.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Мигрен касаллигида ёрдам кўрсатиш.

◾️Сабаблари:
1. наслий мойиллик.
2. асабийлашиш, стресс ва уйқусизлик.
3. нерв тизими касалликлари.
4. гормонал бузилишлар.

Мигрен оғриғи тўсатдан бошланиши, бошнинг бир томонида ва беморнинг кайфиятига жисмоний ҳаракатига боғлиқ бўлмаган ҳолда бошланиши билан характерли.

◾️Биринчи ёрдам:

1. Карвалол 30 томчи бериш.
2. Анальгин 50% - 2,0 мл + Димедрол 1% - 2,0 мл + натрий хлор 0,9%-5,0 мл в/и секин.
3. Платифиллин 0,2% - 1,0 мл + кофеин натрий бензоат 10% ли -1,0 мл т/о га.

Агарда ёрдам бермаса магний сулфат 25%-2,0 мл + глюкоза 40%-8,0 мл в/в жуда секин (қарши кўрсатмаларни инобатга олиб қандли диабет ва гипотония)

©Достон Рустамович

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


⚡️Тиббиёт ходимларининг ойлиги 2024 йил 1 октябрь кунидан бошлаб 15 фоизга оширилди, бу ҳақида 661-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.10.2024 йилдаги 661-сон

http://lex.uz//docs/7148333 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


⚡️Ўткир сийдик тутилиши.

◾️Сабаби:


1. Сийдик йулларига тош тиқилиб колиши.
2. Простата безини аденомаси 3-4-боскич
3. Ўсма касалликларида.
4. Фимоз.
5. Жарроҳлик операциялари.
6. Туғруқлар.
7. Цистит (кўпроғ айолларда).
8. Кучли стресс.

◾️Белгилари:

Бел соҳасида оғриқ оғриқни қовуқ соҳасига узатилиши.
Сийдикда қон бўлиши (сийдик тош касаллиги ва ўсма касалликларида).
­ Сийдик йўлида огриқ бўлиши.
­ Сийдик йўлларида ачишиш ҳисси.

◾️Биринчи ёрдам:

Ётган беморни ярим ётган ҳолда ўтқизиб, қовуқ устига грелка қўйилади.
1. Ношпа 2,0 в/и га.
2. Спазмалгон 5,0 мл + натрий хлор 0,9%-5,0 мл в/в жуда секин (АД назоратида).
3. Диклофенак 3,0 мл в/м.
4. Глюкоза 5%-200 мл + новокаин 0,5%-30,0 мл в/в кап жуда секин.
5. Симптоматик масалан кўнгил айнишида церукал 2,0 мл + натрий хлор 0,9%-5,0 мл в/в.

◾️ Кейинги этап госпитилизация.

Диққат: инекцияларни қилишда қарши кўрсатмаларни инобатга олинг: масалан ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакда яра касаллиги бўлса диклофенак қилишда эҳтиёт бўлинг.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 5 Ошибок При Оказании Первой Помощи.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Америкада тез ёрдам чақириш 1200 $ дан бошланади.

Балким шукр қиларсиз...

Тез ёрдам шифокори ҳурматини жойига қўярсиз.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.