Тез тиббий ёрдам диспетчери келиб тушган чақирувларни устуворлиги бўйича 3 гуруҳга ажратади.
1-гуруҳ
Шошилинч чақирувлар - Буларга авария, беҳушлик, болаларда юқори иситма ва тошма тошишини бирга келиши, кимёвий ёки дори моддалардан заҳарланиш, осиш, чўкиш, танани катта қисмининг куйиши, чуқур ва катта жароҳатлар, талваса, ўткир нафас бузилишлари, фавқулодда вазиятлар, ток уруши, ўз бўйидан баланд бўлган баландликдан йиқилишлар киради.
Диспетчер ушбу чақирувни ихтисослигига мувофиқ айни пайтда бўш бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига чақирув рўйхатга олингандан сўнг 4 дақиқадан кечиктирмай бориши керак.
2-гуруҳ
Тезкор чақирувлар - Буларга юрак ритмини бузилишлари, юрак хуружи, астма хуружи, жароҳатлар, ёт жисм, қон кетиш (ошқозон-ичак, бачадон, бурундан), туғруқ, ҳаракат фаоллигини тўсатдан бузилиши, бемор соғлиги ҳолатини тўсатдан ёмонлашиши кабилар киради.
Диспетчер ушбу чақирувни ихтисослигига мувофиқ айни пайтда бўш бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига чақирув рўйхатга олингандан сўнг 10 дақиқадан кечиктирмай бериши керак.
3-гуруҳ
Кечиктириб бўлмайдиган чақирувлар - Буларга қон босимини жиддий ўзгариши, аллергия, бош оғриши, қорин, елка, кўкрак қафасидаги оғриқлар, ноадекват хулқ-атвор, буйрак санчиғи, қусиш, тошма, иситма (агар иситма таблеткалар билан тушмаса), ўткир пешоб ажралмаслиги, овқатдан заҳарланиш, 1 ёшгача болада хулқ-атворни кескин ўзгариши, оғриқсизлантириш, беморни тиббий ходимдан олинган чақирув бўйича транспортировка қилиш кабилар киради.
Диспетчер ушбу чақирувни ихтисослигига мувофиқ айни пайтда бўш бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига ёки соғлиқни сақлашнинг амбулатория-поликлиника хизматига унинг иш вақтида, чақирув рўйхатга олингандан сўнг 20 дақиқадан кечиктирмай бериши керак.
Тез тиббий ёрдам бригадаси чақирувни қабул қилиб олгандан сўнг, чақирув манзилига шаҳар ичида 20 дақиқа ичида, бошқа аҳоли пунктларида эса 40 дақиқа ичида етиб бориши керак.
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.