#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (915-сон, 30.12.2024 й.) билан “Туристик кластерларни ташкил этиш ва уларга туристик кластер мақомини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди
⚡️Унга кўра, туристик кластер мақоми комплекс туристик хизматлар ҳамда туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган бошқа қўшимча хизматлар кўрсатувчи мустақил ташкилотлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар мажмуига берилади.
📜 Туристик кластерлар белгиланган тартибда туристик кластер мақоми тўғрисидаги гувоҳномани олган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
🏢Туризм қўмитаси туристик кластер мақомини бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
📝 Бунда, ариза берувчи электрон шаклда ёки почта орқали белгиланган шаклдаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилади.
📁 Туристик кластерларни ташкил этиш ва туристик кластер мақомини олиш учун тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим, жумладан:
🔹 туристик кластер фаолияти туроператор – меҳмонхона – транспорт – хизматларини кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олинганлиги;
🔹 туристик кластер ҳудудида сиғими камида 40 нафар меҳмон учун мўлжалланган жойлаштириш воситасининг мавжудлиги;
🔹 туристик кластер ҳудудида маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларини (эсдалик совғалари) сотиш шохобчалари (камида битта савдо нуқтаси) мавжудлиги.
TEZKOR YANGILIKLAR UZ
Telegram | Veb-Sayt | YouTube | Facebook | Instagram |
❗️Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди