Келинлик сепи суд тартибида олиб берилди Оилавий келишмовчилик оқибатида турмуш ўртоғининг уйидан чиқиб кетган келин, ўзига тегишли бўлган мол-мулкларни олиш учун судга даъво аризаси киритган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримиБюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, дарҳол ижро ҳаракатларига кириштилган.
Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида суд ҳужжатида кўрсатилган 37 турдаги жами 30 млн. 330 минг сўмлик келинга тегишли мол-мулклар натура шаклида рўйхатга олиниб, куёвнинг уйидан тегишли тартибда келинга олиб берилди.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси TEZKOR YANGILIKLAR UZ
Telegram | Veb-Sayt | YouTube | Facebook | Instagram |