Termiziylar | Namoz vaqtlari Termiz Термизийлар | Намоз вақтлари Термиз


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
"Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим)
Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса бизлардан деб билгайсиз.
| @Termiziylar_Reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


БИР ҲАФТАЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ⏳

ЖУМА МУБОРАК🌙

Бомдод 06:45
Пешин 13:00
Аср 16:05
Шом 17:55
Хуфтон 19:20
17-ражаб | 1446-Ҳижрий йил
17-январь | 2025-йил


"...Намозни тўкис адо этинглар. Албатта Намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" [Нисо:103]
T.me/TERMIZIYLAR


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

t.me/Termiziylar | Саловат айтинг!


Ғазо тинчлик шартномаси тузилганидан кейин хурсандчиликдан тилим калимага келмай қолди. Ҳар қандай ибора ичимдаги катта сўзларни ифодалай олмаяпти. Шунинг учун тилимда фақат бир ибора айланяпти. Балки айнан шу сўзлар ҳамма туйғуларимни ифодалар:

АЛЛОҲУ АКБАР!

| Устоз Мубашшир Аҳмад

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Фатҳ сурасининг фазилати

Умар айтади, "...У зот: «Менга бу кеча бир сура нозил қилинди. Қасамки, у мен учун қуёш нури тушиб турган барча жойлардан кўра суюклироқдир" дедилар. Сўнгра: “Иннаа фатаҳнаа лака фатҳам мубийнан"ни ўқидилар*.

Имом Бухорий ривояти.

*Яъни, Фатҳ сурасини ўқидилар".

"Албатта, Биз сенга очиқ ойдин фатҳни бердик..." Фатҳ сураси, 1 - оят.

| Arabic.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Қанчадан-қанча кичкина гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан катта гуруҳлар устидан ғалаба қилган. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир.

Бақара сураси 249-оят.

Ғалаба муборак! Аллоҳим Ғазо аҳлини тинчлигини давомли қилсин.


Қатар бош вазири ўт очишни тўхтатишни расман эълон қилди.

Оташкесим якшанба куни бошланади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қатар Бош вазири бугун кечқурун матбуот анжумани ўтказиб, исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувини эълон қилиши кутилмоқда.

Эълон этилиши кутилаётган Тинчлик шартномасига интиқ Ғазо аҳли байрам қилмоқда.

Аллоҳу Акбар!!!

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


#Ғафлатда_қолманг
Эртага пайшанба!

16 - январь, 2025
16 - ражаб, 1446


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).

Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш фасли келганида: “Эй Қуръон аҳли! Қироатларингиз учун тун узайди, Қуръонни ўқинглар. Рўзаларингиз учун кунлар қисқарди, рўза тутинглар”, дерди.

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Омир ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Қишда тутилган рўза салқин ўлжадир”, деб марҳамат қилганлар.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).

⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти:
16.01.2025 (Термиз вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:10
Ифторлик бошланиши: 17:46

(Суннатга мувофиқ шом намози азонини эшитибоқ, кечиктирмай оғиз очиб кейин шом намозини ўқиб, сўнг ифторлик қилиш керак. Валлоҳу аълам.)

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо этмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар ниятини, тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак).

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


#Бахтиёр_оила
Айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақида

┅══════════┅
| Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
┅══════════┅

Яқинларингизга улашинг!
Албатта фойдаси тегади.
https://t.me/Termiziylar


#Ҳикмат

Ким латиф яхшиликлар қилиб турган Аллоҳдан ғафлатда бўлса, синов занжирларида Унга томон келтирилади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

---
Изоҳ: Одатда банда тинч ва фаровон яшаб турганда неъмат ва яхшиликларни бераётган Зот - Аллоҳни унутади, ёки жуда кам ёдга олади. Бу қилмиши билан у Ундан узоқлашади. Шунда Ҳақ таоло унинг кўзини мошдек очиб қўйиш учун устига бало ва офатлар ёғдиради.

Ана шу синовлар занжирли кишан бўлиб, пушаймон бандани Унинг сари етаклайди, яқинлаштиради. Ва шу сабаб Аллоҳни танийди ва ибодатига маҳкам бўлади. Бундай ҳолатга ҳаётда кўп бора гувоҳ бўлганмиз.

Айримларнинг Аллоҳни таниши ва ибодатга киришига сабаб, Аллоҳнинг синовлари бўлади. Кимдир касал бўлиб, кимдир яқинидан ажраб, яна кимдир тижоратида синиб ҳақиқатни топади.

Агар шундаям тўғри йўлга ўтмаган - Аллоҳ уриб қўйган бебахт одам бўлади, Ўзи асрасин.

Демак синовларга дучор бўлмаслик учун неъмат ва Мунъимни* унутмаслик, киши ўзидаги бор яхшиликни Ундан билиб яшамоғи керак экан.
---
* Мунъим - неъмат берувчи зот Аллоҳ.


Устоз Мубашшир Аҳмад

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


ХИЖРИЙ ОЙЛАР

Хижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир.

1. Муҳаррам.
2. Сафар.
3. Робийъул-аввал.
4. Робийъус-соний.
5. Жумадул-увла.
6. Жумадул-охир.
7. Ражаб.
8. Шаъбон.
9. Рамазон.
10. Шаввол.
11. Зул-қаъда.
12. Зул-ҳижжа.

Ражаб ойи ҳақида

. "Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?

   Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади. 

Ражаб ойи қандай ой?

– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.  

  Ражаб ойининг дуоси

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ражаб ойи кирганида мазкур дуони қилар эдилар: “Аллоҳумма  барик лана фи ражабин  ва шаъбона ва баллиғна Рамазона “ “Эй Аллоҳ, бизлар учун Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин ва бизни Рамазон ойига (омонликда) етказгин!”.


Дуо

Дуо қабул бўладиган 18 ўрин ва вақт

   Қуръон ўқигандан сўнг.
    Каъбани кўрганда.
  Ёмғир ёғаётганда.

  Душман билан рўбару келганда.
   Зулм ва адолатсизликка учраганда.
   Жамоат ва кўпчилик билан дуо қилганда.
   Фарз намозидан кейин.

   Саждада.
  Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини айтиб дуо қилганда.
   Тонг вақтида.
   Пайшанбадан жумага ўтар кечаси ва бутун жума куни давомида.

  Ражаб ойининг биринчи кечасида.
✨ Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида.
   Ҳар икки ҳайитнинг биринчи кечасида.

   Арафа кунида.
   Рамазон ойи куну тунларида.
  Қадр кечасида.
Ифтор пайтида.

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Масжидда намоз ўқиб бўлгач, ҳар гал намозхонларга боқиб: “Ё Аллоҳ, Қиёматда мени шулар ичида тирилтиргин!”, деб чиқиб кетаман.

Улар бахтиёр одамлар
.

| Устоз Мубашшир Аҳмад

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Намоз ўқи дединг! Ўқидим!


ҲИКМАТ

Ҳамон тирик эканлигингизни ҳис қилишингиз учун доим сизни саодатга кўмадиган шахснинг ёнида бўлишга ҳаракат қилинг!

Ичида улкан дарахт борлигига данакни қандай қилиб ишонтириш мумкин?!
Қидирган нарсангиз ичингиздадир!

Қандай ҳодиса содир бўлмасин, умидсизликка тушманг. Ҳатто барча эшиклар ёпилса ҳам сиз учун ҳеч ким билмайдиган яширин бир эшик қолаверади!

Ҳар бир кечанинг ўз ойи бўлади. Ҳатто ичингиздаги зулматнинг ҳам!

Руҳингизга нурдан бўлган дарча очадиган ва сизда ҳали оламни ёритиш имкони борлигига сизни ишонтирадиган кишиларга яқин бўлинг!

Унга қалбим лойдан эканлигини айтганимда у менинг устимдан кулган эди. Чунки унинг қалби темирдан эди-да. Яқинда ёмғир ёғади. Менинг қалбим гуллайди, уники эса занглай бошлайди!

Кучли инсонларни яхши кўраман. Айниқса ҳақиқий қуввати нозиклиги ва меҳрида яширин бўлганларни!

Ёмон кўриш ва нафратдан осони йўқ. Муҳаббат учун эса катта шахс бўлиш лозим бўлади!

Нарсалардан уларга муҳтожлигингиз миқдорида узоқлашасиз. Уларга улардан беҳожатлигингиз қадар яқинлашасиз!

Ёшимиз оддий рақамлар эканлигини тушунишингиз лозим. Олтмишда ҳам гўдак бўлишингиз мумкин, йигирмада эса чол!

Ёлғизликни ҳис қилишингизга сабаб атрофингизда ҳеч ким йўқлиги эмас, балки ўзингиз билан бирга бўлмаганингиздир!

Ҳақиқий ҳаёт болалигини сақлаб қола олган ва ўзини катталар суҳбатига ажратмаган кишиларникидир!

| Абдулқодир Полвонов

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Фаҳрлансак арзийди!

Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги
музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг
Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори
ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир четига «Абдураҳмон Намангоний» деб ёзиб қўйишларини илтимос қилади. Подшо олдин кўнмасдан, кейин розилик берган экан. Борсангиз, кўрасиз.

Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан. 1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат
қилсам» дебди. Подшо рози бўлган. Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади.
Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 98 ёшда  хали ҳам фабрика раиси эканлигини айтишган. Унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини. Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади.

Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади. Дунёда шунча миллат турганида нега айнан шу замидан чиққан инсонларга бундай шарафлар насиб этган?

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Уйдан фақирликни қувишда Ихлос сурасини ўқиш ҳақида

Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.
    У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.

“Тафсири Абул футуҳ” ва “Мустадрок”дан.

| Arabic.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar




#Бахтиёр_оила
Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари

┅══════════┅
| Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
┅══════════┅

Яқинларингизга улашинг!
Албатта фойдаси тегади.
https://t.me/Termiziylar


– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,

– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби  камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг самимийлигидандир.

– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Намозни қасддан тарк қилма. Чунки ким намозни қасддан тарк қилса, ундан Аллоҳ ва расулининг кафиллиги йироқ бўлади", дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

| Arabic.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.