Termiziylar | Namoz vaqtlari Termiz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
"Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим)
Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса бизлардан деб билгайсиз.
| @Termiziylar_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Ғафлатда_қолманг!
Кимки Ашуро куни рўза тутса...

┅══════════┅
👤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
┅══════════┅

Яқинларингизга улашинг↓
ИншаАллоҳ фойдаси тегади
https://t.me/Termiziylar


#Ғафлатда_қолманг!

🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

📅 16 июль – сешанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Термиз вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:32
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:09

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:33
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:10

🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:34
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:10

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

(Ашуро – муҳаррам ойининг ўнинчи куни)

Ибн Аббос ривоят қилади: «Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Мадинага келганда ашуро куни яҳудийларнинг рўза тутаётганини кўрдилар. Сабабини сўрадилар. Улар: «Аллоҳ таоло шу куни ҳазрат Мусони ва Бани Исроилни Фиръавннинг зулмидан қутқарди. Биз Аллоҳнинг шу ишига ҳурматан рўза тутамиз!» - дейишди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Биз Мусога сиздан кўра яқинроқмиз!» - деб шу куни рўза тутилишини яхши деб топдилар. Лекин: «Яҳудийларга ўхшаб қолмаслик
учун ашуро кунидан бир кун олдин ва бир кун кейин рўзадор бўлинг», — деб буюрдилар.

Ашуро кунининг фазилати ҳақида бир талай маълумот ва хабарлар бор. Одам алайҳиссалом ўша куни яратилгани, шу куни жаннатга киритилгани, шу куни тавбаси қабул қилингани, Аршнинг, Курсининг, кўклар (осмонлар)нинг, ернинг, қуёш, ой ва юлдузларнинг шу куни яратилгани, Иброҳимнинг алайҳиссалом шу куни туғилгани ва Намруднинг оташидан шу куни қутулгани тўғрисидаги ривоятлар шулар жумласидандир.

Имом Байҳақий келтирган ҳадисда бундай дейилган: «Ким ашуро куни оила аъзоларини яйратса, Аллоҳ ҳам бутун йил давомида уни яйратади». Имом Табароний қайд этган, лекин саҳиҳлиги аниқланмаган бошқа ҳадисда эса бундай келган: «Ашуро куни қилинган бир яхшилик етмиш минг яхшиликка тенг». Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) неваралари Ҳусайннинг ашуро куни қатл этилгани, Аллоҳ наздида унинг қадри ва даражаси юксаклигини тасдиқлайди. Шунингдек, бу Аллоҳ таоло уни пок Аҳли байт яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонига мансуб бўлганларнинг олий мақомларига дахлдор қилганини кўрсатувчи шаҳидликдир. Ким ашуро куни Ҳусайн мубтало бўлган мусибат (кўргилик)ни хотирламоқчи бўлса, барча инсонлар фақат ўткинчи эканларини ва ҳамма Аллохдан келиб, Аллоҳга кайтишини ёдда тутиб, тафаккурга берилмоғи лозим.

Рофизийлар, шиалар ва бошқа
фирқаларнинг бидъат йўлларига тушмаслиги керак, йиғлаб-сиқтаб, фарёд кўтариб, аза тутишлар ярамайди. Чунки бундай хатти-ҳаракатлар мусулмончилик хулқига тўғри келмайди. Агар мусулмончилик хулқида дод-фарёд солиб, ўнгу сўлга қарамай ҳар ёққа лаънатлар ёғдириб мотам тутиш бўлсайди, Ҳусайннинг бобоси, коинотнинг қуёши - Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) вафоти куни бунга лойиқроқ эди. Аллоҳ таолонинг Ўзи биз учун
етарлидир. У Зот накадар гўзал Вакилдир!

«Мукошафатул қулуб» китобидан.

| Mehrob.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизлар (ҳоҳласангиз) группамизга одам қўшиб сафимизни кенгайтиришга ўз ҳиссангизни қўшинг. Каналга одам қўшиб бўлмайди, группамизга қўшилган одам каналимизга кириши мумкин. Группа шунинг учун ташкил этилган.

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(Имом Муслим ривояти)

Каналимизга яқинларингизни Аллоҳ ризолиги учун таклиф қилинг. Ҳаммага олдиндан Рахмат.

Пайнет группаларга одам қўшамизку бизни алдашса ҳам...
Группамиз линки:

👉@Namoz_vaqtlar_Termiz


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

https://t.me/Termiziylar


БИР ҲАФТАЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ⏳

ЖУМА МУБОРАК🌙

Бомдод 04:30
Пешин 13:00
Аср 18:15
Шом 20:10
Хуфтон 21:40


6-муҳаррам | 1446-Ҳижрий йил
12-июль | 2024-йил

"...Намозни тўкис адо этин
гл
ар. Албатта Намоз мўминларга вақтида фарз қилин
гандир" [Нисо:103]
➥ T.me/TERMIZIYLAR

3.2k 0 127 7 20

🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✅ Эслатма! 2024-йилнинг 7-июль куни – янги 1446-ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

| Mehrob.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar

4.4k 0 56 10 39

ЯНГИ ҲИЖРИЙ САНА ВА МУҲАРРАМ ОЙИ МУБОРАК

“Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳ ҳузурида осмонлару ерларни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. У ойларда ўзингизга зулм қилманг ...” (“Тавба” сурас, 36-оят).

Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Ҳишом ал-Қурашй ат-Таймий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Янги ой ёки йил кириб келса, Расулуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари қуйидаги дуони ҳудди Қуръонни ўргангандек ўрганар эдилар:

للَّهُمَّ أَدخِلهُ عَلَينَا بِالأَمنِ وَالإِيمَانِ، وَالسَّلَامَةِ وَالإِسلَامِ، وَجِوَارٍ مِنَ الشَّيطَانِ، وَرِضوَانٍ مِنَ الرَّحمَنِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Адхилҳу ъалайна бил-амни вал-ийман, вас-саламати вал-ислам, ва живарим минаш-шайтон, ва ризваним минар-Роҳман.

Маъноси: “Аллоҳим! Бу йил (ёки ой)ни бизларга тинчлик, имон, саломатлик, ислом, шайтондан паноҳ ва Раҳмоннинг розилиги билан бошлагин!”.

Янги 1446 ҳижрий йилнинг илк кунлари ва Муҳаррам ойи барчамизга муборак бўлсин!

©AlQuran.uz Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


#МУРОЖААТ

Ҳурматли "Термизийлар" канали обуначилари! Хабарингиз бор "Telegram" ижтимоий тармоғининг янгиланган версиясида Телеграм каналлари учун ҳам "Stories" функцияси ишга тушган. Ушбу функцияни фаоллаштириш учун Сиз азиз обуначиларимиздан қуйидаги сўровномада иштирок этиши ва ўз овозингиз билан қўллаб қувватлашингизни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш учун телеграм аккаунтингиз "Premium" ҳолатида бўлиши талаб этилади. Бизни қўллаб қувватлаганингиздан миннатдормиз.

ОВОЗ БЕРИШ!

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Аввалги каналимизни очганимизга 4 йилдан ошган эди. 7 мингдан зиёд обуначи тўплаган эдик. Ха майли, бу ишда ҳам бир ҳайр бор иншаАллоҳ. Каналимизни ривожланиши учун ўз ҳиссангизни қўшинг, жойланаётган постларни яқингларингизга максимал даражада улашинг. Каналга қанча одам кўпайса, ташланган маълумотлардан фойдаланса, яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтарса биз шунча ҳурсанд бўламиз, бизни фақат ажр умидимиз бор ҳолос. Бу каналимизни ҳам Аллоҳ манфаатли қилсин. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

@Termiziylar | Обуна бўлинг!


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизлар (ҳоҳласангиз) группамизга одам қўшиб сафимизни кенгайтиришга ўз ҳиссангизни қўшинг. Каналга одам қўшиб бўлмайди, группамизга қўшилган одам каналимизга кириши мумкин. Группа шунинг учун ташкил этилган.

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(Имом Муслим ривояти)

Каналимизга яқинларингизни Аллоҳ ризолиги учун таклиф қилинг. Ҳаммага олдиндан Рахмат.

Пайнет группаларга одам қўшамизку бизни алдашса ҳам...
Группамиз линки:

👉@Namoz_vaqtlar_Termiz


БИР ҲАФТАЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ⏳

ЖУМА МУБОРАК🌙

Бомдод 04:25
Пешин 13:00
Аср 18:15
Шом 20:10
Хуфтон 21:40


29-зулҳижжа | 1445-Ҳижрий йил
5-июль | 2024-йил

"...Намозни тўкис адо этин
гл
ар. Албатта Намоз мўминларга вақтида фарз қилин
гандир" [Нисо:103]
➥ T.me/TERMIZIYLAR

4.7k 5 111 9 26

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

https://t.me/Termiziylar


📌 ДИҚҚАТ!!!

Сураларни кирилл ёки лотин ҳарфида ёдлаган бўлсангиз, бирор мутахассисдан тўғри ёки нотўғри ўқиётганлигингизни текширтириб олинг. Чунки араб алифбосида тўрт хил “З”, уч хил “С” ва уч хил “Ҳ” лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Қироатни биладиган устоздан таълим олмагунча, ҳеч ким ўз қироатини тўғри деб баҳолай олмайди. Валлоҳу аълам. Сиз ҳам таълим олинг.

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Қунут дуосини ёдлаш.

00:00 ●━━───── 01:19
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ ㅤ↻
┅══════════┅
Шукуруллоҳ домла
┅══════════┅

Яқинларингизга улашинг↓
ИншаАллоҳ фойдаси тегади
https://t.me/Termiziylar


ҚУНУТ ДУОСИ

Аллоҳумма иннаа настаъийнука ва настағфирука. Ва нуъмину бика ва натаваккалу алайк. Ва нусний алайкал хойро куллаҳ. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва нахлаъу ва натруку ман яфжурук. Аллоҳумма ийяака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъаа ва наҳфид. Наржуу роҳматака ва нахшаа азаабак. Инна азаабака бил куффаари мулҳиқ.

Яқинларингизга улашинг↓
ИншаАллоҳ фойдаси тегади
https://t.me/Termiziylar


НАС СУРАСИ

Қул аъуузу бирробин-наас. Маликин-наас. Илааҳин-наас. Мин шаррил васваасил хоннаас. Аллазий ювасвису фий судуурин-наас. Минал жиннати ван-наас.

Яқинларингизга улашинг↓
ИншаАллоҳ фойдаси тегади
https://t.me/Termiziylar


ФАЛАҚ СУРАСИ

Қул аъуузу бироббил фалақ. Мин шарри маа холақ. Ва мин шарри ғоосиқин изаа вақоб. Ва мин шаррин-наффаасаати фил ъуқод. Ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад.

Яқинларингизга улашинг↓
ИншаАллоҳ фойдаси тегади
https://t.me/Termiziylar


Ихлос сураси

Қул ҳуваллооҳу аҳад. Аллооҳус-сомад. Лам ялид. Ва лам юулад ва лам якуллаҳуу куфуван аҳад.

Яқинларингизга улашинг↓
ИншаАллоҳ фойдаси тегади
https://t.me/Termiziylar


Фотиҳа сураси

Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм. Алҳамду лиллааҳи роббил ъааламийн. Ар-роҳмаанир роҳийм. Маалики явмид-дийн. Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн. Иҳдинас сироотол мустақийм. Сироотол-лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдууби ъалайҳим валад-доллийн.

Яқинларингизга улашинг↓
ИншаАллоҳ фойдаси тегади
https://t.me/Termiziylar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.