"Шундай экан, менга нима!"
Давлатининг иззат ва шон-шарафи чўққисига чиққан пайтда Сулаймон Қонуний таназзул бошланишидан хавфга тушиб қолди.
Давлатнинг шайхулисломи Яҳё афандига одам юбориб: "Давлат қачон таназзулга юз тутиб, қулайди?" дея сўраттирди. Шайх: "Шундай экан, менга нима!", дея жавоб қилдилар. Қонуний жавобдан таажжубга тушди ва шайхнинг олдиларига бориб: "Эй шайх, жавобингизни тушунмадим", деди.
Яҳё афанди жавобга изоҳ бердилар:
- Агар зулм ёйилиб, фасод тарқаса, бу зулм ва фасодни эшитган, кўрган кишилар: "Шундай экан, менга нима!", деб ўзини ўйласа, давлат таназзулга учрайди, қулайди.
- Подачилар подани талаганини кўриб, буни билганлар сукут қилса, давлат таназзулга учрайди, қулайди.
- Фақир, муҳтож ва мискинларнинг йиғиси ва фарёди осмонга ўрласа-ю, уларни тошу дарахтдан бошқа эшитувчи топилмаса... мана шу пайтда интиҳо яқинлашади, давлат қулайди.
@temurazam