Бугун, 2024 йил 10 март, якшанба куни Саудия Арабистонидаги доимий равишда ой кузатиладиган Судайр минтақасида Рамазон ҳилоли кўринди. Шунга кўра, ҳижрий 1445 йилнинг Шаъбон ойи 29 кунлик бўлиб тугади.
Эртага, 2024 йил 11 март, душанба кунидан Рамазон ойи бошланади.
Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси бу ҳақда баёнот бериб, Рамазон ойи, эртага, душанба кунидан бошланишини эълон қилди.
Шу билан бирга Австралия, Малайзия, Бруней, Япония каби давлатлар Рамазон ойи индинга, 2024 йил 12 март, сешанба куни бошланишини эълон қилди.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатларда ҳам Рамазон ойи 11 мартдан бошланади. Бу ҳақда ҳафта бошида Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тарқатган хабарда "Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келди", дейилганди.
Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамизга муборак қилсин. Бу ойдаги қиладиган ибодатларимизни, дуоларимизни қабул этсин.
©️Мусанниф Адҳам
@temurazam