#Teatr_ijodkorlari_ijodidan
ИНТЕРНЕТ ФИРИБГАРЛАРИ ЁКИ ОНАМНИНГ КЎЗ НУРЛАРИ ҚАЙТИШИ...
Ҳаммаси синглимни уйига меҳмонга келган онамни кўргани борганимдан бошланди. Борсам, онам нимадандир безовта бўлиб ўтирибдилар. Қўлларида 1,5 миллион сўм пул бор. Шу пайт қўл телефонлари чақириб қолди.
– Уйингни манзилини тушунтир, куръер мени доримни олиб келибди, – дедилар синглимга.
Синглим телефонни олиб, уй манзилини кимгадир тушунтирди.
– Қанақа дори, нимага дори оляпсиз? – сўрадим мен.
– Шу кўзимни ўткир бўлишига ёрдам берадиган дори экан, – дедилар онам.
(Онамнинг чап кўзлари охирги йилларда хира кўрадиган бўлиб қолганди. Неча марта операция қилиб қарайлик, десам, операциядан қўрққанлари сабаб, ҳеч кўнмасдилар.)
– Дорини қаердан оляпсиз? – сўрадим яна.
– Интернетдан буюртма қилдим, – дедилар онам.
– Дорини номи нима экан?
– Тауфон, – жавоб бердилар онам.
– Тауфон бир ярим миллион турар эканми? – ишонмай сўрадим яна.
– Ҳа.
Батафсил