#Teatr_ijodkorlari_ijodidan
Қўчқор НОРҚОБИЛ
ОЛИСЛАРДА ҚОЛГАН БАХТ
Ҳикоя Ярим соат ялиндим. Кўнмади, боролмайман, деди. Қарасам, телефонимнинг ҳам жони чиқиб бораяпти — қуввати тугаяпти.
— Бу балки Сенинг ҳаётингдаги энг унутилмас кун бўлар, бу кун балки, тақдирингни кескин буриб юборар... ухлайвер, ғафлат босиб. Садқаи одам...
Телефонимни алам билан ўчирдим. Машинамни энди юрғизаман, деб калитга қўл узатган эдим, қўлтелефон жиринглади:
— Қаердасан?
— Қаерда бўларди, уйингнинг ёнидаман.
— Бўпти, кутиб тур, тушаман.
— Ҳаҳ, ўзимнинг қадрдоним, зўрсан-да...
— Ўчир овозингни.., — бўғриқди Суҳроб.
Йўлга тушдик. Суҳроб орқа ўриндиқда. Қиёфа тунд, қовоқдан қор ёғади. Менинг ҳам дамим ичимда. Пешонамдаги ойнадан аёзни қўрқитадиган авзойига боқиб, ичимдан кулги кўтарилади, ўзимни зўрға тияман.
— Қадрдоним, бирровгинага (шу сўзга урғи бериб, чўзиб айтаман) ҳалиги жойга, фирмага кириб чиқайлик. Қорбобонинг кийимларини тайёрлаб қўйишган.
Суҳроб жим. Юзини ойнага буради.
Батафсил