Markaziy Osiyo dan repost
Тошкент ҳақида нималарни биласиз?
Милоддан аввалги иккинчи асрда қадимий Хитой қўлёзмаларида шаҳар ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди, турли манбаларда «Ши», «Чоч», «Шош», «Шошкент», «Бинкат», «Таркан» деб тилга олинди.
Милоддан аввалги 175-140 йиллар. Шош, Хоразм, Суғдиёнани ўз ичига олган Қанғ давлати гуллаб-яшнади.
Милодий 712-713 йиллар (ҳижрий 95). Қутайба ибн Муслим бошлиқ Ислом қўшинлари Шошни фатҳ этишди.
819/820 – 855/856 йиллар. Шош Сомонийлар сулоласи ҳукмронлиги остида бўлди.
903–976 йиллар. Шошлик улуғ муҳаддис ва фақиҳ Абу Бакр ибн Исмоил Қаффол Шоший яшаб, ижод қилди.
1036–1144 йиллар. Таниқли фақиҳ ва муҳаддис Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший яшаб, ижод қилди.
1404 йил. Шошда атоқли тасаввуф олими ва давлат арбоби Хожа Аҳрор Валий туғилди.
1576 йил. Ўзбеклар хони Абдуллахон Шошни босиб олди.
1588 йил. Шаҳарда Абдуллахонга қарши қўзғолон кўтарилди.
1612–1613 йил. Шошни Имомқулихон босиб олди.
1723 йил. Тошкентда Ўрта Осиёда илк бор аҳоли ва хонадонлар рўйхатга олинди.
1850 йил. Тошкентда 270 та маҳалла, 310 та масжид, 17 та мадраса, 11 та ҳаммом, 15 та карвонсарой, 11 минг ҳовли ва 150 минг аҳоли бўлган.
1865 йил 17 май. Тошкентни Чор Россияси қўшинлари босиб олди.
1866 йил. Муҳандис М. Колесников илк бор Тошкент шаҳрини режалаш лойиҳасини ишлаб чиқди.
1868 йил. Тошкентдаги округ ҳарбий штабида Ўрта Осиёдаги биринчи босмахона ташкил этилди.
1883 йил. Тошкентда ўзбек тилидаги илк босма газета – «Туркистон вилоятининг газети» нашр этила бошлади.
1892 йил июни. Тошкент аҳолисининг тарихда «Вабо қўзғолони» номи билан машҳур қўзғолони бошланди.
1900 йил. Ғарбий Оврупага биринчи сафар қилган тошкентлик савдогар Тожимуҳаммад Исомуҳаммад ўғли халқаро Париж кўргазмасида қатнашди, кейин эса Лондонда бўлди.
1905 йил 19 октябр. Тошкент шаҳар Думаси биноси олдида намойишчилар ўққа тутилди.
1907 йили Тошкент шаҳрида 23 та мадраса бўлган.
1909 йили Ригадаги “Грамофон” фирмаси самарқандлик машҳур ҳофиз Ҳожи Абдулазиз Расулов ижро этган “Ироқ”, “Насруллойи”, “Ушшоқ” мақомларини алоҳида елимтовоқ (пластинка) қилиб чиқарди.
1915 йили Мулла Олим Махдумхўжа Тошкандий қаламига мансуб икки жилдли «Тарихи Туркистон» асари Тошкентда нашр этилди.
1916 йили Хўжанд, Андижон, Марғилон, Наманган, Тошкент, Жиззахда рус подшоси сиёсатига қарши халқ қўзғолонлари бўлди.
1917 йил 14 мартда тошкентлик атоқли маърифатпарвар Мунавварқори Абдурашидхонов бошчилигида «Шўрои Исломия» тараққийпарвар зиёлилар ташкилоти тузилди.
1926 йили Тошкентда 274 автомобиль ва мотоцикл рўйхатга олинди.
1942 йили тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов ва рафиқаси Баҳри Акрамовалар Иккинчи жаҳон уруши туфайли етим қолган турли миллатга мансуб ўн тўрт болани боқиб олишди.
1943 йил 20 октябрда Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон мусулмонлари вакилларининг қурултойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати (идораси) ташкил этилди.
1953 йилдан Тошкентда беш жилдли “Русча–ўзбекча луғат” ва Абу Али ибн Синонинг кўпжилдли “Тиб қонунлари” асари ўзбек ва рус тилларида нашр этила бошланди.
1957 йили Тошкент вилоятидаги “Шарқ юлдузи” колхози раиси Ҳамроқул Турсунқуловга учинчи марта Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди.
1958 йили америкалик машҳур қоратанли қўшиқчи Пол Робсон Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида концерт берди.
1966 йил 26 апрелда Тошкент шаҳрида катта вайронгарчиликлар келтирган кучли зилзила бўлди.©️
Markaziy Osiyo | Library | Science