1894-йилнинг апрелида Тошкентда бухоро яҳудийларини диний маросим учун мусулмон болани қурбонлик сифатида ўлдирилганликда айблашди....
Бу ҳақидаги тўлиқ маълумотларни ўша вақтда Тошкент эски шаҳар қисми бошлиғи ўринбосари, кейинчалик таниқли шарқшунос бўлиб етишган Нил Лыкошининг(1860–1922) ҳисоботидан олишимиз мумкин. 1894-йил 22 – апрелдаги ҳисобот мазмуни қуйидагича:
А. Каганович. «Друзья поневоле. Россия и бухарские евреи, 1800–1917»
Чор маъмурияти маҳаллий аҳолининг яҳудийларга қарши кайфияти, мустамлакачиларга қарши ялпи қўзғолонга айланиб кетишидан ниҳоятда қўрққан. Шу сабабли бу каби воқеаларни сафсата сифатида талқин қилиб, мунтазам инкор этиб келган. Юқоридаги воқеадан анча кейинроқ Ўшда ҳам шу каби ҳодиса такрорланиб, маҳаллий аҳоли 15 нафар яҳудийларни калтаклайди, бир нафари воқеа жойда вафот этади.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Айни кунларда шаҳарнинг менга бириктирилган қисмида яшайдиган маҳаллий аҳоли орасида, айниқса катта бозор ҳудудида, шаҳарнинг руслар яшайдиган қисмида, Иванов заводи яқинида яшовчи бухоро яҳудийлари етти ёшлардаги сарт болани авраб ўз синагогаларига олиб киришган, унга Муҳаммад деб ном бериб, кейин эса сўйишган ва мусулмонларнинг Пайғамбари Муҳаммад(алайҳиссалом)ни ўлдирдик деб ўзаро суҳбатлашишган.
Дастлаб шу мазмундаги мишмишлар тарқаган бўлса, кейинроқ эса бекорчи одамлар томонидан улар болани фақатгина Муҳаммадийлар(Ислом) динини йўқ қилиш учунгина эмас балки яҳудийларнинг одатига кўра байрам учун тайёрланадиган хамирга гўдак қонини қўшиш учун ҳам бу ишни қилишган деган миш-миш тарқатилган.
Кўп такрорланаётган бундай бемани эртаклардан маълумки гўдакни яширинча қатл этишнинг умуман иложи йўқ ва унинг қариндошлари албатта болани ҳимоя қилишган бўларди. Шу сабабли юқоридагиларга қўшимча янги миш-миш тарқатилди. Унга кўра яҳудийлар болани сўйишмоқчи бўлишганида, бола қичқиради ва уни эшитиб қолган полиция ходимлари болани яҳудийлар қўлидан халос қилишганмиш. Илгари маҳаллий халқ орасида бунақанги миш-мишлар тарқалмаган, аммо бир тарафдан диний тафовут ва осиёлик яҳудийларнинг савдо орқали тезлик билан бойиши, сартларда яҳудий бойларга нисбатан ҳасадни пайдо қилиб, душманона муносабатларнинг шакилланишига сабаб бўлган...
Бу масалада шошилинч равишда қатъий тафтиш ўтказиб, олинган хулосаларни менинг ҳудудимдаги аҳоли орасида кенг ёйиш керак. Акс ҳолда бу каби миш-мишлар аҳоли орасида яҳудийларга қарши тартибсизликларнинг авж олишига, қирғинларга сабаб бўлиши мумкин...