Танатоз


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Қўрқсанг гапирма, гапирдингми қўрқма..
Murojat uchun: @TanatozBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ялпи қашшоқлик, уюшган жиноятчилик, рекет, коррупцияга ботган хукумат, бой табиий ресурсларга эга бўлишига қарамай, иқтисодий тушкунлик ва энг аянчлиси жамият руҳиятида ахлоқий таназзулнинг кўзга ташланиши - бу Социалистик тузум ҳукмрон бўлган давлатларга хос умумий хусусият ҳисобланади. Афсуски социализм тажрибасини бошидан ўтказган давлатларда юқорида санаб ўтилган иллатлар узоқ йиллар тасирини сақлаб қолади.

Кубада жигулилар нархи 30 мингдан 25 минг долларгача экан, Волга ёки Москвич юриб турган бўлса унинг нархи 10 минг доллар экан.

Хатоларни юқоридагилар содир этишади, бадалини эса ҳар доим қуйидагилар тўлашади.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2k 0 25 12 41

1879-Йилда Карл Маркс "Чикаго трибюн" газетаси муҳбири саволларига жавоб берар экан, унинг
"сиз ва сизнинг маслакдошларингиз диннинг буткул йўқ бўлишини истайсизларми"

деган саволига қуйидагича жавоб қайтарди:
"Биз биламизки...динга қарши куч ишлатиш , мажбурлаш орқали эътиқодга қаршилик қилиш манисизликдир. Бизнинг фикримизча социализим тараққий эта боргани сари дин ўз -ўзидан йўқолиб боради".

Кейинроқ савдойи Ленин унинг қарашларидан ўзининг динга қарши курашида фойдаланди.
Ислом пайдо бўлганида унгача бўлган барча ғоявий таълимотларни инкор этиб, уларни ўрнига муқобил вариантларни тақдим эта олгани учун ҳам, таъқибларга қарамай ҳамон барҳаёт. Худосизларнинг ахмоқона ғоялари эса тарих ахладхоналаридан абадий жой олди.

Суратда Хеллерсдорфдаги ахлат қутиси (Шарқий Берлин), 1991 йил июнь.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳ олдида энг маъқул жиҳод золим подшоҳга айтилган ҳақ сўздир.


Золим Жорж Буш ва АҚШнинг истилочилик сиёсатига исён қилиб, оёқ кийимини отган қарҳамоннинг бошидан ўтказганлари ҳақида.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


1657-йилда Европадаги сўнги жодугар гулханда ёқилган жойда ўрнатилган ёдгорлик. Перт, Шотлaндия.

Давр ўзгарди, шакл ўзгарди лекин моҳият ўзгармаган. Илгари Жодугарликда айблашган бўлса, эди бошқа номлар билан аташади. Фикр эркинлигин, сўз эркинлигини даъво қилаётган ғарбда ГЕЙ бўлиш, ғар бўлиш, ароқхўр ёки гиёҳванд бўлишингиз мумкин, Ислом ё насоро динини танқид қилишингиз мумкин, бу шахсий танлов, ҳуқуқ дейилади. Лекин гап яҳудийлар масаласида, айниқса Холокост ҳақида кетадиган бўлса сиз уларнинг назарида "Жодугар"га айланасиз. Бугунги кунда ҳам демократиянинг байроқдорлари бўлган 20 га яқин Европа давлатида яҳудийлар қиғини ёлғон дейдиган бўлсангиз жиноий жавобгарликка тортиласиз.
Европадаги эркинлик сиёсатини ташқаридан кузатган мақул, бу худди тувакка ўтирган гўдакка ўхшайди. Узоқроқдан қараганда кишини эътиборини ўзига тортади, яқинлашгач сассиғига чидаб бўлмайди.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
1983-йилги видео лавҳада NBS муҳбири 1990 йилга келиб иқлим ўзгариши туфайли инсоният ҳалокатга учраши ҳақида башорат қилаяпти.
Орадан қирқ йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада ҳали инсоният қирилиб битгани йўқ. Аммо иқлим ўзгариши, экология ҳақидаги таҳдидли хабарлар кундан -кунда кучайиб бораяпти.

Базан, менга қанақадир қора кучлар очиқ табиатда қирғин қуроллари, бактерологик қуроллар, ултратўлқилар тарқатадиган қуролларни синаб кўраётгандек, ҳалокатли тасирини эса табиат ўзгариши билан хаспўшлашаётгандек туйилади.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жўйбор шайхларидан Ҳазрат  Хожа  Яхёнинг  ажойиб  бир  хислати  бор  эди.  Ҳар кун бомдоддан  кейин  нонвойхонасида  пиширилаётган  иссиқ  нонларни  олиб,  катта  қатнов  йўлига  бориб ўтирар, қишлоқлардан ўтин,  янтоқ олиб келаётган  хоркашларга иккитадан иссик  нон  тарқатиб, сўнгра  уйига  қайтарди.  Уйга  қайтар маҳали ҳожазода бир  гапни  такрорларкан: 
«Бул  жамоанинг  юзини  кўрмоқ  муборакдур.  Чунки  улар  саҳар  турадилар ва  субҳда  бедордирлар,  еганлари  ҳам  ҳалолдир.  Бундайлар  соясига  сажда қилмоқ савобдан бўлак нарса эмас  ахли  мўминга»..

Ҳалол ризқ умидида бегона юртларда юрган мусофир биродарим Аллоҳга омонатсиз

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

1.6k 0 26 58 82

Кўпчилик кўрмаган, ва интернетда ҳам бирор тайинли маълумот топилиши қийин бўлган бу ҳайкал "Озод этилган шарқ аёллари монументи" деб номланган. Ушбу ҳайкал аввалги Пушкин ҳозирги Абдулла Қодирий хиёбони яқинида ўрнатилган. Бугун бу ҳудудда Планетария биноси, ўнгроқда эса цирк биноси жойлашган.

"Озод этилган шарқ аёллари монументи" — муаллифи Леонид Рябцев.


Мени бир нарса ўйлантиради. Негадир Шарқ аёллари ҳақида жон куйдиганларнинг аксари ё чала рус ё яҳудий ё армани миллатига мансуб кишилар экан.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Pew Research тадқиқотларига кўра (Вашингтонда жойлашган, Америка Қўшма Штатлари ва дунёда шаклланган ижтимоий муаммолар, жамоатчилик фикри ва демографик тенденцияларга оид маълумотлар таҳлили билан шуғулланадиган Америка тадқиқот маркази) 2050 йилга бориб Европа қитасида мусулмонлар сони 75 млн га етар экан.

Ғарб медияси пропаганда воситалари орқали омма кўз ўнгида Исломни террор дини, мусулмонларни қолоқ, саводсиз ва хавли кимсалар сифатида тасаввур уйғотиш учун бор кучини сарфлаётган бир вақтда Европанинг исломийлашиб бориши нимадан дарак беради?

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Пода назарида энг ёмон кимса бу, ўзгача фикрлови кишидир.
Пода бундай кишилардан нафақат шахсий фикр учун, балки бошқалардан фарқли, шахсий фикрини билдиришга журъат топгани учун ҳам нафратланади. Чунки айнан манашу журъат подада етишмайди.


Артур Шопенгауэр

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

1.5k 0 24 14 36

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тасвирларни кўриб Искандар Зулқарнайн томонидан яжуж мажуждан тўсиш учун қурилган девор ҳақидаги ривоятлар ёдимга тушди. Ўйлаб қоламан, наҳот биз қиёмат қойим арафасида яшаётган бўласак?

Видеода Жанубий шарқий Қозоғистон, Жунғория Олатови ва Хитой орасидаги тоғлардаги ғайри оддий дарвоза кўрсатилган.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2.4k 0 62 13 41

СССРнинг Исломга қарши тажоввузи у пайдо бўлганидан токи йўқ бўлгунига қадар давом этди. 1960 - йилда Боку шаҳрида "озод қилинган аёл" ёдгорлиги қурилди. Эътиқод, ор, номусидан "озод" қилинган аёл қиёфасидаги бу тош санам, аслида миллат эрларининг шаънига, орига тажовуздан бошқа нарса эмас, чунки эътиқод, шани учун қўлига қурол оладиган, шу йўлда ўлишга тайёр бўлган эркакларни ори бор аёллар дунёга келтиради.

Озарбайжон аёллари ҳижобларини ечишганида, замонавийлашганлигимиздан қувониб папах(телпаг)имни осмонга отдим. Энди эса, ҳалигача папахимни тополмаяпман...

Мирзо Жалил. Озарбайжонлик ҳажвчи ёзувчи.

Ҳажвчи Папах орқали эркаклик ғурури, шаънига ишора қилаяпти.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2.2k 0 22 45 70

Қассобнинг ҳўкизга ем бериши, унинг жониворга муҳаббатидан эмас балки гўштидан умидворлиги сабаб бўлгани каби, истилочининг мазлум халққа нисбатан "марҳамат"и ҳам кўп холларда шу халқнинг, миллатнинг заволига хизмат қилади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2.2k 0 29 12 91

Мен узоқ вақт маймун ва инсон ўртасидаги оралиқ мавжудотлар қаерда бўлса экан деб ўйлаб юрдим. Охир-оқибат тушуниб етдим ки ўша оралиқ мавжудотлар биз эканмиз.


Конрад Лоренц (1903-1989). Австриялик зоолог, Нобел мукофоти совриндори.

Англо-саксон тамаддуни ўзининг ўта очофатлиги, тажовузкор ва бошқа тамаддунларга нисбатан тоқатсизги билан тарихда қолади. Бу тамаддуннинг ҳароми боласи исроил юз йиллар олдин бошланган қирғинларни давом эттираяпти.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


1920-йилларда СССРда профессор Илья Иванов инсон ва шимпанзени чатиштириш устида иш олиб борди. Тажрибалар Сухумидаги ҳайвонот боғида бўлиб ўтди. Бу жирканж тажриба орқали эволюция назариясини исботлашга уринган худосизларнинг тажрибаси ҳеч қандай натижа бермади. 1932 йилга келиб Илья Ивановнинг вафоти билан бу ахмоқона тажриба ҳам барҳам топди.

Инсонлар устида ўтказилган бу тажриба собиқ совет раҳбариятининг инсон шахсига нисбатан ҳайвон сифатида қарашининг бир исботидир. Бундан ташқари шу тажрибага рози бўлган аёлларнинг борлиги жамиятнинг ахлоқий даражаси қандай ҳолатга олиб келинганини кўрсатади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсон боласи маълум бир ёшгача ташқаридан ахборотларни қабул қилиш орқали ўз шахсиятини шакллантириб боради. Гўдакнинг шахс сифатида шаклланиш жараёни мактаб даврига тўғри келади. Айнан шу даврда шаклланган дунёқараш унинг кейинги ҳаёти йўлини белгилайди. Шу сабабли ҳам таълим миллатнинг ҳалокати ёки саодатига хизмат қилади.
Қайси миллада таълим тизими душман унсурлар, ахлоқий тубан мавжудотлар қўлига ўтиб қолса, ўша миллат қуллар тўдасига айланади.
Бундай миллат боласи худди маълум бир муддат қафасда яшаб, озод қилинган қушча, табиат қўйнига эмас қафасига интилавергани мисоли, қуллик ҳолатини хавфсизлик гарови деб ҳисоблайди.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2.1k 1 28 15 43

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўшал асрда Ойша исмли бир мажнуна(телба) аёл бор эди. Ойша доимо юзини ёпмай, бош яланг юрар эди. Унга ҳарчанд сатри аврат лозим, яъни юз бошини номаҳрамлардан беркит, десалар ҳам у буни қабул қилмас ва дер эди: бугун бу диёрда мард қани? Ки мен ундан ўзимни олиб қочиб, юз-бошимни беркитсам...

Ҳожа Ориф Ар Ревгарий. Орифнома

Маълум бир жамият, тамаддунинг яшаб қолиши ундаги аёлларнинг ҳолатига боғлиқ. Айнан улар сақловчи ва авлоддан авлодга етказувчилардир. Эҳтимол шу фазилати сабаб ҳам Исломда аёллар масаласи, шан, ор масаласи ҳисобланиб, аёлни ҳимоя қилиш динни, миллатни ҳимоя қилишга баробар бўлган. Ислом пайдо бўлганидан токи ХХ аср бошларига қадар ўтган, душманга қарши даъватчиларнинг даъватини кузатсангиз уларда дин ҳимоясидан кейин албатта аёлларни ҳимоя қилишга чақирилаган. Фақат эркаклари тўлиқ қирилган жамиятлардагина аёллар хўрланган, шани топталган...

Аллоҳ бизларни кечирсин, сиз ҳам эй уйғур муслималари...

Биздан узқлашманг @tanatoz1920


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эркак ўлмайди...
Содиқлар ўлмайди!
Қаҳрамонлар ўлмайди! Гарчи қабрга қўйисалар ҳам.

Қўрқоқ, хоинлар эса ҳар куни ўлади. Ўлар чоғида ҳам қўрқув, хиёнат ва алам билан ўтказган умрига пушаймонлар қилиб ўлади.
Ҳаётда на фақат яшаш, балки шарафи, орини сақлаб қолган ҳолда жон бериш ҳам катта бахт....

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Суратда ортодоксал яхудлар. Уларнинг хотинлари истаганича бурқада юришади, ӯзлари истаганича соқол қӯйишади, соч қўйишади, умуман ҳаммасига қўйишади...
Дунёнинг бирор бир давлатида уларга ғринг дея олишмайди. Мабодо бирови адашиб бироннима деб юборадиган бўлса "Антисемитизим"да айблаб гапирганига пушаймон қилдиришади.

Бир нарсага ҳайронман нега дунёда анти русизим, анти олмонизм, анти ўзбекизим деган тушунчалар йўқ экан а?

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2.4k 1 67 10 89

Glyptapanteles - арининг бир тури бўлиб, бу ғаройиб мавжудот ўз авлодини бошқа бир мавжудот ичида ўстиради. Гап шундаки бу ари капалак қуртининг чақиб фалаж қилгач, уни ичига тухум қўяди, бундан бехабар бечора қурт, ари личинкаларини ўз танасида, хавфсиз, қулай муҳитда ўстиради, токи личинкалар улғайиб "она"ларини парчалаб ташлагунига қадар...

Ленин ҳокимиятга келгач, социализм тараққий этиб боргани сари дин ўз ўзидан йўқ бўлиб кетади деб башорат қилганди. Дастлаб динга қарши самарасиз курашган коммунистлар. Кейинчалик англашдики, динга қарши курашиш эмас, динни кучли тасирга эга сиёсий қурол сифатида ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш лозим экан. Шу мақсадда империя ҳудудида шартли равишда динга "эркинлик" берилди. Ёш ва ақилли КГБ зобитлари диний муассасаларда ўқитилди, ёки зеҳинли талабаларни ўзларига ёллашиб, халқ тилида "қизил мулла" деб номланган тоифалар яратилди.

Суратда диний арбоблар Бренев соғлиғи учун қадаҳ кўтаришмоқда. СССР, 1970 йил.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2.2k 1 29 54 47

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсон ўта ялқов мавжудод. Барча нарсани, ишлаш, бош қотириш, ҳатто ўйлашни ҳам унинг учун кимдир қилиб беришини хохлайди. Шу сабабли ҳам қандайдир ғайри -оддий, илоҳий бир қаҳрамонни кутади. Кундалик ташвишлар, қимматчилик, адолатсизлик, базан ҳаётида дуч келадиган ноҳақликларни бартараф этиш учун ҳам унга хизмат қиладиган қаҳрамон керак. Қачонлардир Мусо алайҳиссалом яҳудий қавмини ўз ҳаққи учун урушга чақирганда улар "ўзинг бориб Худойинг билан бирга урушавер" деганлари мисоли бугунги тамбал мусулмонларга уларни Ҳақ йўлида курашга чорловчи Маҳдий эмас, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб берадиган "Решала" керак. Улар ор, шан, эътиқод учун курашни эмас, масонларнинг итлари ташкил қилиб берган маймунлар базмига кириб Маҳдий ҳақидаги қўшиқларни эшитиб, кайф қилишни мақул кўрадилар.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.