1 октябрь - дам олиш куними?
Ҳайронман, негадир сўнгги кунларда кўпчилик мана шу саволни беришмоқда. Янада ажабланарлиси, улар орасида ўқитувчилар ҳам бор.
✅
Ҳа, 1 октябрь дам олиш куни.
1996 йил 27 декабрдаги қонунга кўра, 1 октябрь
Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида белгиланган ҳамда бутун Ўзбекистон фуқаролари учун
байрам (ишланмайдиган) кун дея эълон қилинган. Демак, 25 йилдан буён 1 октябрь дам олиш куни бўлиб келган.
Балки, энг аламлиси, узоқ йиллар давомида ўқитувчилар ўз байрамини пахта даласида кутиб олгани учун иш куними ёки дам олиш куними фарқига ҳам боришмагандир, ким билсин.
Демак, эртага
1 октябрь - жума ҳаммага дам олиш куни.
2 октябрь, шанба куни эса одатий шанба бўлади. Яъни ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар
дам олади, 6 кунликлар эса
ишга чиқади.👆
Маълумот учун: Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, қуйидаги кунлар
байрам (ишланмайдиган) кунлардир:
1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
👉
@xushnudbek 👈