- Учинчи оқим ғайбий, bоtini, бу ғойибни ўқийдиганлар оқими. Агар Ал-Нисони ички нигоҳ билан ўқилса, бу оятлар хотинлар билан эрлар ҳақида эмас, балки аёллик билан эркаклик фазилатлари ҳақида эканини уқади киши. Барча инсонларда, ҳаммамизда, менда ҳам, сенда ҳам, турли даражада ҳам аёллик ва ҳам эркаклик жихатлари бор. Мана шу жтхатларни бирлаштиришга эриша олганимиздан кейин, бу БИРЛИКда биз уйғун шахсларга айланишимиз мумкин.
- Сизнингча, менда эркаклик жихатлари борми?
- Албатта бор. Менда эса аёллик жихатлари бор. - Мен ўзимни тута олмай, охиста пишқириб қўйдим:
- Румийчи? Румийда ҳамми?
Шамснинг лабларига хиёл табассум инди:
- Ҳар бир эркакда аёллик сифатлари ҳам мавжуд.
- Хатто энг забардаст эркакларда ҳамми?
- Биринчи навбатда ўшандай эркакларда, азизам, - деди Шамс шивирлаб ва, худди катта сирни очаётгандай, кўзини қисиб қўйди.