Зеро, иймон дарахти тафаккур илдизларига таянади (агар таффаккур дунёвиёликка буткул юз ўгириб олмаган бўлса, албатта).
Қиссадан ҳисса шуки, ҳар бир инсон садақа бераркан, уни ўз имкон даражасида бермоғи жоиз. Кимдир, фақат моддий нарсаларни садақа қила олади, кимдир ўз тоат ибодатлари билан ибрат садақасини беради, кимдир ўз художўйлиги даражасидан келиб чиқиб, Ҳаққа ва жамиятга, қўлидан (илми даражасидан) келганича, хизмат садақасини бера олади. "Илми даражасидан келиб чиққанича" жумласи илми бўлмаса ҳам ваъзхонликни яхши кўрадиган, фақат ўзини кўз-кўз қилишни яхши кўрадиган обрўпарастларга, айниқса ўзига ишонган оддий, илмсиз одамларни, айниқса ёшларни ўринсиз жиҳодларга атайлаб йўллайдиганларга тегишлидир. Зеро илми паст одамнинг бошқа илмсизларни адаштириб қўйиш хавфи катта бўлади ва бундай ишнинг Худо олдида жавоби ҳам катта бўлади. Чунки бундай одамлар биз ўзлари эмас, катта кўпчиликни нотўғри йўлга бкриб юборадилар... ва бу бугунги кунда ўз исботини топган.
Ва, ниҳоят илмни, айниқса Ҳақ илмини ўзлаштирган инсонлар ўз илмларини эҳсон қилишлари энг юқори ўринда туради. Бу ҳикмат бизнинг миллатимиз қон-қонига сингиб кетган. Ҳалқимиз зиёлиларни айнан шунинг учун ҳамиша ҳурмат қилиб келган. Албатта, ЗИЁЛИ номини оқлаш ҳам осон эмас...