БУДДА ҲИКМАТЛАРИДАН - 1 :
1. Одам ўз ташқи шаклини қанча савлатли (ёки чиройли) кўрсатишга уринмасин, ичи бўм-бўш бўлса, бундан нима фойда?
2. Ичдан пок ва гўзал бўлмаган одамга ташқи қиёфани гўзал кўрсатишга уринишдан нима фойда? Бу фақат содда одамларни ва вақтинча алдаб қўйиши мумкин холос. Ташқи тозалик ички покликсиз бесамардир.
3. Бошқаларни фикран таҳқир этувчи одамнинг ақли тўмтоқ бўлади.
4. Дунёда яхши таълимотлар кўп, аммо ўзини фикрий занжирга боғлаб олган одамга ҳеч бир таълимот ёрдам бера олмайди.
5. Доно одам ҳеч қандай таълимотни рад ҳам этмайди ва ўз-ўзидан (кўр-кўрона) қабул ҳам қилмайди, у фақат ўз фаросатига таянади.
6. Ҳақиқий устозлар ҳеч қачон таълим берганлари учун ҳақ талаб қилмайдилар.
7. Қоидалар устига қоидалар тўқиб, ҳақиқий фазилат фақат ўзларида бор деб даъво қилувчилар чин устоз эмаслар, улар одамларга ҳаётнинг ҳақиқий билимларини етказиб бера олмайдилар.
8. Агар одам ўз аҳмоқлигини тан олса, у ҳали унчалик аҳмоқ эмас. Аммо агар у ўзини ақлли ва билимдон деб ҳисобласа, у ҳақиқий нодон ва тентакдир.
9. Фақат мақталадиган ёки фақат танқид қилинадиган одамлар йўқ.
10. Одам яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтарса, бу яхши. Лекин ёмонликка ҳам яхшилик билан жавоб бериш ундан-да яхшироқ.
11. Ҳаётда аҳмоқлардан узоқ юрган одам бахтлидир.
12. Фақат ўз ақлига суянган одам ёлғонга ишонмайди ва беҳуда баҳсларга вақт сарфламайди.
13. Мингта беҳуда сўздан бир доно сўз яхшироқ.
14. Одамлар ўзлари ҳақларида ёки бошқалар ҳақида қандай фикрласалар, ўзлари ҳам ўша фикрлари оқибатиларига етиб келадилар.