УЧ КУНЛИК ОЧЛИК ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
@tabobatsavollar 56-савол
Ассалому алайкум! Илтимос 3 кунлик очлик тартибини ёзсангиз.
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уч кунлик очлик тартиби: Кеч соат 17:00 дан овқат ейиш тўхтатилади. 25 гр магний сульфат порошоги ярим пиёла илиқ сувга эритилиб ичилади. Эртасидан бошлаб 3 кун давомида фақат чанқаганда илиқ сув ичиб очлик қилинади. Уч кун давомида кечаси 2 стакан (400 мл) қатиқ зардоби ичиб ётилади. Тўртинчи кун эрталабдан кечгача фақат янги чиқарилган мева ва сабзавот соклари ичилади. Икки юз грамм сокка 50 гр тоза сув қўшиш шарт. Масалан, 100 гр олма соки, 100 гр қизил сабзи соки, 50 гр сув. Ҳаммаси аралаштирилиб илиқ ҳолатда ичилади. Кун давомида 2-3 литр сок ичиш зарур. (Жигар ўт қопида муаммолари бор инсонлар шу куни жигар тозалови қилса бўлади.)
Бешинчи куни эрталаб соат 7:00 да 2-3 ош қошиқ гуручни сувда тузсиз эзилтириб қайнатиб ичилади. Таъбга кўра ёғсиз янги ивитилган қатиқ қўшиш мумкин. Обедга қайнатилган ва димланган сабзавотли шўрвалар ичиш мумкин. Ҳўл меваларни овқатга аралаштирмай оч қоринга ўзини ейиш мумкин.
Олтинчи куни қуён гўштидан, зайтун ёки маккажўхори, ёки писта ёғларида қаттиқ қовурмасдан мастава, шавла ейиш мумкин. Сабзавотлардан картошка солинмайди, овқат тузсиз бўлади.
Очлик вақтида дори, жуда совуқ ва жуда иссиқ нарсалар ичилмайди, руҳий зўриқишлар, кучли жисмоний ҳаракатлар, жинсий алоқа мумкин эмас.
Саломатлик учун парҳез
туз, шакар ва уни маҳсулотлари, оқ нон, янги ёпилган нон, хамир овқатлар, картошка, сут, қаймоқ, маргарин, омухта ёғ, қовурилган тухум, мол ва гени ўзгарган брокклер жўжалари, газли ва сунъий ичимликлар, аралаш овқатлар мумкин эмас.
Истеъмол қилинадиган нарсалар: Картошкадан бошқа барча сабзавотлар, димланган гуруч, қатиқ, творог, бринза, уйда тайёрланган сузма, асал, араб хурмоси, ҳўл ва қуруқ мевалар, майиз, ўрик ва анжир қоқи. Овқатга қуён, чақирмаган жўжахўроз, гуруч, гречка, перловка истеъмоли мумкин. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш