Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
— Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин! - дея уларнинг билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
— Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз! - дейди. Ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди: "Отам, онам, турмуш ўртоғим, болаларим..." хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин! - дейди устоз.
Аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
— Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!Ҳ- дейди.
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишининг исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир! - дея буйруқ беради.
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўртоқ ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
— Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин! - дея буйруқ беради.
Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим! - дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш ўртоғи исми қолади. Кейин устоз унга:
— Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларнинг исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандинг исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
— Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу менинг турмуш ўртоғим, - дея жавоб берди. Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.