МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
17-ҚИСМ.
Яна бу жойда ҳам менинг ўзимнинг жинсимдан душманлар пайдо бўлуб: «Бу руҳоний мулло», деб, ҳам: «Хорижий давлатларда юрган», деб қаматиб юборди. Шу билан уч йилга кесилиб, қамалиб кетдим. Свердловский областига маҳбусларнинг лагерларида қарағай кесиш загатовкасида ишладим. Бир йилдан сўнг Туғда деган шаҳарга итоб қилди. Ул шаҳарда ишпал заводида ишладим. Бизнинг вазифамиз қарағай ёғочдан поездларнинг тагиға қўядиган ишпал тайёрлаш эди. Бу заводда яхши ишлаганим учун менга мукофот берди. Хулосаи калом шулки, уч йил муддати тамом бўлди. Бу ердан қутулуб, Қўқонд шаҳриға ўз юртимға қайтиб келдим, чунки бола чақам ҳам колхоздан расчёт олиб Қўқонд шаҳриға келқон экан. Ман шаҳарга келғондан сўнг яна ишлаш керак эди. Ёғ заводға ишға кирдим. Бу заводда ишлаб турғон вақтим 41-йилдан – 43-йилгача) иккинчи жаҳон уруши бошланган эди. Уруш ҳам охирларга бориб қолғон эди.
Ёшим кичик бўлуб тушғон паспуртум орқасида мени заводдан армияга олди. Қозоғистоннинг Семипалатинский деган шаҳриға. Армиялар сафида хизмат қилдим. Ёз мавсуми корхозларда эркак одамлар фуронтиға олиниб, хотунлар қолғон эди. Буғдойларни йиғиштирадиган эркаклар йўқ. Шунинг учун армиядан бизни колхознинг ишиға юборди. Ёз мавсумида колхозда буғдой ўрдик, ҳайвонларға хашак жамғардик. Куз вақтида ишлар тамом бўлғондан сўнг биз қайтиб яна шаҳарға келдик. Шундан кейин бизнинг баталонимизни фуронтға юборди. Немислар шул даврда Белоруссияда, Минск шаҳри атрофида уруш бўлуб турғон эди. Биз мана шу жойға тўғри поезд билан келдик. Уруш ниҳоят даражада қизғин бўлуб турғон эди. Келғон баробарда немиснинг ҳужумига учрадик. Ўлғонлар ўлди, қолғонлар ярадор бўлди. Ман ҳам қўлимдан яраланиб госпиталға қайтарилдим. Смолинск шаҳриға олиб келиб ётқизилдим. Бир ҳафтадан сўнг ярадорларни поездға юклаб Московға олиб келди. Московға яқин Дулё шаҳрида госпиталда ётдим. Бир ойдан сўнг яна поездға солиб Новосибирскға олиб келди. У ерда Маринск деган шаҳарда госпиталда даволади. Қўлимни икки мартаба операсия қилди. Бу жойда тўрт ой ётдим. Қўлум тузук бўлди.
Шундан кейин комиссия қилиб мени Кемерова шаҳриға трудовой лагерға юборди. Бу жойда беш юзта қўй қўлимга топшурулди. Хулосаи калом шулки, бу заводнинг қўйини икки йил боқдим. Қўй боқишнинг ажойиб хосиятлари бор экан. Мана шу сабабдин ҳам пайғамбарлар ҳам ўз даврида қўй боқғон эканлар. Қўй боқғон киши ҳалим бўлуб, раҳимдил бўлмоқнинг таъсирини бағишлар экан. Ман ҳам шу қўй боқғон ҳолимда йиллар Қуръонни ташлаб қўйиб, эсимдан кўтарилиб, паришон бўлуб, шундай ҳолға шумғон эдим. Лекин бу чўпонлик менга Худонинг бир улуғ неъмати бўлди. Қайта бошдан Қуръонни такрор қилиб, яна эски ҳолимға айланиб ёд қилиб олдим. Эрта билан қўйни ҳайдаб қарағаўзорнинг ичида юрар эдим. Оғзимда калом илоҳийяни такрорлар эдим. Ҳар кун ўн беш порадан ўқиб икки кунда бир хатм қилар эдим. Менга бу Худонинг марҳамати бўлди. Қўйларни нафақат ўт гиёҳлар билан боқар эдим, балки охирманга олиб бориб арпаларни едирар эдим. Ниҳоятда семириб қолғон, иккитадан қўзилар туғуб кўпайган эди. Одатда Русия қўйлари тузга ниҳоятда ўч бўлади. Булар тузни яхши кўради. Ман ҳамиша буларға давлатнинг берган тузига қарамасдан магазиндан туз сотуб олиб қўйларға берар эдим. Мени қўйлар орқамдан эргашар эди. Одатда чўпон қўлида калтак билан қўйни орқасидан юрса-да, ман қўйни олдида юрар эдим. Қўйлар мени орқамдан эргашиб юрар эди. Бир кун воқеа бўлди. Тўқайни ичида қўйларимни бир салқин жойға ётқизиб дам олиб турган эдим, бир полковник бир ити олдида қўлида милтиқ, дарахтлар орасидан чиқиб қолди. Қўйлар итидан қўрқуб, ҳаммаси ўрнидан туруб бир тарафға қочишға ҳаракат қилди. У полковник билдики, қўйлар итдан қўрқушди. Итни ёт деди. Ити ётди. Ўзи олдимға келди. Мендан сўради: — «Бу қўйлар қайси ташкилотға қарайди?». Ман айтдим: «363-заводға қарайди». Мендан сўради: -«Завод директорини танийсанми?». Ман айтдим: «Йўқ». Айтди: «Ман зоводнинг директори бўламан. Қўйларни қандай қилиб кўрсам бўлади?», деди. Ман айтдим: «Қўйларни чақирсам келади, Сиз мен билан турунг, кейин кўрасиз, бу қўйлар менин қўлимдан туз еб ўрганган».
ДАВОМИ БОР...