"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Тошкент шахар, Шайхонтоҳур тумани, "Сузукота" жоме масжиди! Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳнинг www.suzukota.uz веб саҳифаси расмий телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, ин шаа Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ТАФАККУР

Ва ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирмаса, албатта, Биз кофирларга ловуллаган оловни тайёрлаганмиз.

Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. Хоҳлаганини мағфират қиладир, хоҳлаганини азоблайдир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
(Фатҳ сураси 13-14-оятлар)
.

БИЗЛАРНИ МУСУЛМОНЛАРДАН ҚИЛИБ ҚЎЙГАН ВА ИЙМОН НЕЪМАТИНИ БЕРГАН РОББИМИЗ АЛЛОҲГА, ЧЕКСИЗ ҲАМДУ-САНОЛАР БЎЛСИН!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *20* - “Ражаб”

*20- Январь 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 06:20 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 07:44
🕰 Пешин - 12:34
🕰 Аср - 15:42
🕰 Шом - 17:28 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 18:44

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


#АУДИО

Жума марузаси: “ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК
ВА ИСРОФГАРЧИЛИК”
мавзусида (Тўлиқ талқинда)

Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани "Сузукота" жомеъ масжидида ўтказилган, Жума мавъизасини, Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ ўқиб бердилар.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ

18-ҚИСМ.

Бир кун бир воқеа рўй берди. Одатда туш вақтида қўйларни дам олдирар эдим. Қўйлар ҳам ётар эди, мен ҳам бир чеккада ўхлар эдим. Қаттиқ ўхлаб қолиб билмайман, қўйлар ўрнидан туруб тўқайға кириб кетибди. Ўрнимдан туриб ҳар қадар ахтардим, топмадим. Бригадирга таъйинладим. Бригадир сигир боқар учовимиз уч кун қарадик, қўй йўқ. Тўқайларни қидирмаган жойимиз қолмади. Бригадир ниҳоят даражада паришон бўлди, заводға хабар қилишни билмадик. Кўчадан шаҳар томонға ўтғон одамдан сўрар эдик. Бир урус хотун шаҳарға жўнаётиб хабар бердики: «Бу жойдин 3 километр узоқлиқда бир колхозда» деди. Ул колхозда 300 мол бор эди. Унинг чўпони айтдики: «Бир тўда қўйлар қўшилди. Ман уч кундан бери ҳайдайман, эгаси чиқмади». Бригадиримиз паришон бўлди: «Ул кўп қўйлардин қандай қилиб ажратиб оламиз?». Ман айтдим: «Ман ажратиб оламан, сан паришон бўлма». Эрта билан туруб у колхозга боруб чўпоннинг уйини топтим. Чўпонға айтдим воқеани. Ул чўпон бир қари урус экан, манга айтди: «Энди қандай қилиб ажратасан менинг қўйимдан, менинг қўйимни қўлоғида нишонаси бор. Битта-битта текшириш керак», деди. Мен айтдим: «Қўйларни қўйхонадан хайдаб чиқгин, ман ўзум ажратиб оламан». У айтди: «Ўзинг қандай ажратасан?». Ман айтдим: «Чақирсам келади». Ҳайрон бўлди.
Чўпон ҳамма қўйларни майдонға ҳайдаб чиқди. Ман бир баланд ерда туруб, қўлимни кўтариб чақирдим: «Ма, Ма» деб. Бир катта она қўй бор эди. У югурганича келди. Уни кўруб бошқа қўйлар ҳам югуруб келиб менинг атрофимда тўпланди. У чўпон ҳайрон бўлиб айтди: «Ман ўн йилдан бери чўпонлик қиламан, сендақа чўпонни кўрганим йўқ». Ман қўйларни олдиға тушдум, қўйлар орқамдан ергашиб чиқди, ҳаммаси чиқди. Эртасиға бригадир билан қўйхонанинг эшигини очиб битта-битта санаб чиқдик, биронтаси ҳам қолғони йўқ. Бригадир айтди: «Сени бу қилғон ишингга яна мукофот бериш керак».
Завод тарафидан бизларға ер бермоқчи бўлди картошка учун. Менга ҳам бир озғина ерни ҳайдатиб, бир қоп картошка берди. Картошка экдик. Ҳар кун ишдан бўшаган вақтда картошкани чопиб, яхши меҳнат қилар эдим. Бошқаларнинг картошкасидан менинг картошкам икки баробар ҳосилли бўлди. Бир қопдан йигирма қоп картошка олдим. Шу билан тириклигимиз сут, картошка. Заводни 80 сигири бор. Ҳар кун бир коса сут беради. Сутға картошкани қайнатиб ичиб, шу билан юрдик. Хуллас, уч йил шу жойда ишладим. Кейин уруш тамом бўлиб, 46 – йил ҳаммаға руҳсат бўлди.
Мен ҳам Қўқонд шаҳриға қайтиб келдим. Кейин қайтиб ёғ заводда ишладим. 47-йили Душанбаға саёҳат қилиб келғон эдим, бу орада масжидлар очилиб, руҳсат бўлғон экан. Душанбада дин назороти: «Кўчуб келинг, биз сизға ўхшаш одамларға мунтазирмиз», деди. Рамазонда келғон эдим. Хатмларға ҳаммасиға иштирок этдим.

ДАВОМИ БОР...
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


#ЭСЛАТМА 👆👆👆
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube | Telegram


МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ

17-ҚИСМ. Давоми.


Чўнтагимдан бир юмалоқ туз олиб, қўйларға кўлимни кўтариб чақирдим. Қўйлар ҳаммаси менинг атрафомни ўраб олди. Директор қўйларни думбасини текшириб кўрди, қўйлар ҳаммаси семиз, қўзилар ҳам соғлом. «Қўйингиз нечта?» деди. Ман айтдим: «Менга топширган вақтда 500 эди. Ҳозир 700га борди». Ён дафтариға ёзиб олди ва айтди:«Ман сизни чақиртираман, борасиз». Шу вақтдан 15 кун ўтгандан сўнг бригадамиз келиб айтди: «Сени заводга чақиртираяпти». Бизни бу турган жойимиздан шаҳар 40 километр келиб, отдел кадрға учрадим. Ул менга айтдики:  «Кечқурун клубда мажлис бўлади, шу мажлисға кирасан». Кечқурун клубға кирдим. Мажлисға ҳамма йиғилди. Қарасам юқори саҳнада заводнинг катталари ўтирубтилар, полковникни ҳам шуларнинг ичида кўрдим. Заводда яхши ишлаганларни номи билан чақирди. Шул қаторда мени ҳам чақирди, бордим, саҳнага чиқди. Полковник мажлис аҳлига айтди: «Бу одамға қаранглар, ўзи ўзбек экан. Армиядан қайтиб бизни ихтиёримизда эди. Биз муни заводнинг қўйларини боқишга қўйдик. Қўйларни яхши тарбиялаган, ҳамма қўйлар семиз, соғлом, саккиз юзга кўпайган. Қўйларни чақирса, итоат қилиб олдиға югуриб келади. Мундақа чўпонни кўрганим йўқ эди. Мунга завод тарафидан мукофот бериш керак экан». Шу билан менга яхши палто, ёмғурда киядиган фош, 50 сўм пул билан раҳматнома мукофот берди. Ман айтдим, бу орада менга ойликни ҳам зиёд қилиб берди.

ДАВОМИ БОР...
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!


ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *19* - “Ражаб”

*19- Январь 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 06:21 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 07:44
🕰 Пешин - 12:33
🕰 Аср - 15:41
🕰 Шом - 17:27 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 18:43

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ

17-ҚИСМ.

Яна бу жойда ҳам менинг ўзимнинг жинсимдан душманлар пайдо бўлуб: «Бу руҳоний мулло», деб, ҳам: «Хорижий давлатларда юрган», деб қаматиб юборди. Шу билан уч йилга кесилиб, қамалиб кетдим. Свердловский областига маҳбусларнинг лагерларида қарағай кесиш загатовкасида ишладим. Бир йилдан сўнг Туғда деган шаҳарга итоб қилди. Ул шаҳарда ишпал заводида ишладим. Бизнинг вазифамиз қарағай ёғочдан поездларнинг тагиға қўядиган ишпал тайёрлаш эди. Бу заводда яхши ишлаганим учун менга мукофот берди. Хулосаи калом шулки, уч йил муддати тамом бўлди. Бу ердан қутулуб, Қўқонд шаҳриға ўз юртимға қайтиб келдим, чунки бола чақам ҳам колхоздан расчёт олиб Қўқонд шаҳриға келқон экан. Ман шаҳарга келғондан сўнг яна ишлаш керак эди. Ёғ заводға ишға кирдим. Бу заводда ишлаб турғон вақтим 41-йилдан – 43-йилгача) иккинчи жаҳон уруши бошланган эди. Уруш ҳам охирларга бориб қолғон эди.
Ёшим кичик бўлуб тушғон паспуртум орқасида мени заводдан армияга олди. Қозоғистоннинг Семипалатинский деган шаҳриға. Армиялар сафида хизмат қилдим. Ёз мавсуми корхозларда эркак одамлар фуронтиға олиниб, хотунлар қолғон эди. Буғдойларни йиғиштирадиган эркаклар йўқ. Шунинг учун армиядан бизни колхознинг ишиға юборди. Ёз мавсумида колхозда буғдой ўрдик, ҳайвонларға хашак жамғардик. Куз вақтида ишлар тамом бўлғондан сўнг биз қайтиб яна шаҳарға келдик. Шундан кейин бизнинг баталонимизни фуронтға юборди. Немислар шул даврда Белоруссияда, Минск шаҳри атрофида уруш бўлуб турғон эди. Биз мана шу жойға тўғри поезд билан келдик. Уруш ниҳоят даражада қизғин бўлуб турғон эди. Келғон баробарда немиснинг ҳужумига учрадик. Ўлғонлар ўлди, қолғонлар ярадор бўлди. Ман ҳам қўлимдан яраланиб госпиталға қайтарилдим. Смолинск шаҳриға олиб келиб ётқизилдим. Бир ҳафтадан сўнг ярадорларни поездға юклаб Московға олиб келди. Московға яқин Дулё шаҳрида госпиталда ётдим. Бир ойдан сўнг яна поездға солиб Новосибирскға олиб келди. У ерда Маринск деган шаҳарда госпиталда даволади. Қўлимни икки мартаба операсия қилди. Бу жойда тўрт ой ётдим. Қўлум тузук бўлди.
Шундан кейин комиссия қилиб мени Кемерова шаҳриға трудовой лагерға юборди. Бу жойда беш юзта қўй қўлимга топшурулди. Хулосаи калом шулки, бу заводнинг қўйини икки йил боқдим. Қўй боқишнинг ажойиб хосиятлари бор экан. Мана шу сабабдин ҳам пайғамбарлар ҳам ўз даврида қўй боқғон эканлар. Қўй боқғон киши ҳалим бўлуб, раҳимдил бўлмоқнинг таъсирини бағишлар экан. Ман ҳам шу қўй боқғон ҳолимда йиллар Қуръонни ташлаб қўйиб, эсимдан кўтарилиб, паришон бўлуб, шундай ҳолға шумғон эдим. Лекин бу чўпонлик менга Худонинг бир улуғ неъмати бўлди. Қайта бошдан Қуръонни такрор қилиб, яна эски ҳолимға айланиб ёд қилиб олдим. Эрта билан қўйни ҳайдаб қарағаўзорнинг ичида юрар эдим. Оғзимда калом илоҳийяни такрорлар эдим. Ҳар кун ўн беш порадан ўқиб икки кунда бир хатм қилар эдим. Менга бу Худонинг марҳамати бўлди. Қўйларни нафақат ўт гиёҳлар билан боқар эдим, балки охирманга олиб бориб арпаларни едирар эдим. Ниҳоятда семириб қолғон, иккитадан қўзилар туғуб кўпайган эди. Одатда Русия қўйлари тузга ниҳоятда ўч бўлади. Булар тузни яхши кўради. Ман ҳамиша буларға давлатнинг берган тузига қарамасдан магазиндан туз сотуб олиб қўйларға берар эдим. Мени қўйлар орқамдан эргашар эди. Одатда чўпон қўлида калтак билан қўйни орқасидан юрса-да, ман қўйни олдида юрар эдим. Қўйлар мени орқамдан эргашиб юрар эди. Бир кун воқеа бўлди. Тўқайни ичида қўйларимни бир салқин жойға ётқизиб дам олиб турган эдим, бир полковник бир ити олдида қўлида милтиқ, дарахтлар орасидан чиқиб қолди. Қўйлар итидан қўрқуб, ҳаммаси ўрнидан туруб бир тарафға қочишға ҳаракат қилди. У полковник билдики, қўйлар итдан қўрқушди. Итни ёт деди. Ити ётди. Ўзи олдимға келди. Мендан сўради: — «Бу қўйлар қайси ташкилотға қарайди?». Ман айтдим: «363-заводға қарайди». Мендан сўради: -«Завод директорини танийсанми?». Ман айтдим: «Йўқ». Айтди: «Ман зоводнинг директори бўламан. Қўйларни қандай қилиб кўрсам бўлади?», деди. Ман айтдим: «Қўйларни чақирсам келади, Сиз мен билан турунг, кейин кўрасиз, бу қўйлар менин қўлимдан туз еб ўрганган».

ДАВОМИ БОР...


Ансорлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб бир егулик сўради.

– Уйингда бирор нарса йўқми? – сўрадилар жаноб соллаллоҳу алайҳи васаллам.

– Намат бор – бир қисмини ёпиниб, бир қисмини тагимизга тўшаймиз. Яна бир дона коса бор – сув ичиб турамиз, – жавоб берди аъробий.

– Уларни менга олиб кел, – дедилар соллаллоҳу алайҳи васаллам. Олиб келгач, қўлларига олиб:

– Мана буларни ким сотиб олади? – дедилар.

– Мен бир дирҳамга сотиб оламан! – деди бир киши.

– Мен икки дирҳамга сотиб оламан! – деди иккинчиси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанисига сотиб, икки дирҳамни олдилар ва ансорийга бериб:

– Бир дирҳамга аҳлинг учун егулик сотиб ол, яна бир дирҳамига эса болта сотиб ол-да, менга олиб кел, – дедилар. Олиб келган эди, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ёғочдан соп қилиб бердилар. Сўнг:

– Бор, ўтин қил. Ўн беш кунгача мен сени кўрмай! – дедилар. Аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини қилиб келди. Бу вақт мобайнида ўн беш дирҳам фойда қилиб, бир қисмига озиқ-овқат, қолганига кийим-кечак сотиб олди.

– Мана бу ишинг қиёмат кунида сўраганларинг юзингга доғ бўлганидан кўра яхшироқдир, – дедилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube | Telegram


#ТАФАККУР

Айбингни ўта яхши билатуриб дўст бўлгандан бошқа ҳеч ким сенга дўст бўлмас. Бу эса карамли Хожангдан бошқа эмас. Дўст тутинганларнинг энг яхшиси сендан қайтадиган нарса учун изламаганидир.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Янги тонг хайрли ва файзли бўлсин!
Ҳамиша яхши инсонлар эъзозида яшаш сизга насиб этсин.
Қалбингизни қувонч ва хотиржамлик асло тарк этмасин!
Ҳар отаётган тонглар ҳаётингизни ёруғликлар томон йўллайверсин!
Аллоҳнинг севимлилари ичра-севимли, қадрлилари ичра-азизи бўлинг!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube | Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *18* - “Ражаб”

*18- Январь 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 06:21 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 07:45
🕰 Пешин - 12:33
🕰 Аср - 15:40
🕰 Шом - 17:26 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 18:42

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


#АУДИО

Жума марузаси: “АЁЛЛАР ИСЛОМ НИГОҲИДА” мавзусида. (Тўлиқ талқинда)

Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани "Сузукота" жомеъ масжидида ўтказилган, Жума мавъизасини, Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ ўқиб бердилар.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​ #БИЛАСИЗМИ

Қуръон карим суралари номи:

١ - Фотиҳа - Очувчи
٢ - Бақара - Сигир
٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи
٤ - Нисо - Аёллар
٥ - Моида - Дастурҳон
٦ - Анъом - Чорвалар
٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор
٨ - Анфол - Ўлжалар
٩ - Тавба - Тавба
١٠ - Юнус - Юнус (ном) алайҳиссалам
١١ - Ҳуд - Ҳуд (ном) алайҳиссалам
١٢ - Юсуф - Юсуф (ном) алайҳиссалам
١٣ - Раъд - Момақалдироқ
١٤ - Иброҳим - Иброҳим (ном) алайҳиссалам
١٥ - Ҳижр - Мадина ва Шом ортасидаги водий
١٦ - Наҳл - Асалари
١٧ - Исро - Тунги сайр
١٨ - Каҳф - Ғор
١٩ - Марям - Марям (ном) розиАллаҳу анхо
٢٠ - Тоҳо - Тохо ҳарф
٢١ - Анбиё - Пайғамбарлар
٢٢ - Ҳаж - Ҳаж
٢٣ - Муминун - Мўминлар
٢٤ - Нур - Нур
٢٥ - Фурқон - Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ - Шуаро - Шоирлар
٢٧ - Намл - Чумоли
٢٨ - Қасас - Қисса
٢٩ - Анкабут - Ўргимчак
٣٠ - Рум - Рум (давлат номи)
٣١ - Луқман - Луқмон
٣٢ - Сажда - Сажда
٣٣ - Аҳзаб - Фирқалар
٣٤ - Сабаъ - Сабаъ (қабила номи)
٣٥ - Фатир - Илк Яратгувчи
٣٦ - Ясин - Ясин, ҳарф
٣٧ - Вас-саффат - Саф тортиб тургувчилар
٣٨ - Сод - Сод, ҳарф
٣٩ - Зумар - Гуруҳлар
٤٠ - Ғофир - Мағфират қилгувчи
٤١ - Фуссилат - Муфассал баён қилинган
٤٢ - Шўро - Маслаҳат
٤٣ - Зуҳруф - Зеб зийнат
٤٤ - Духон - Тутун
٤٥ - Жасия - Тиз чўкувчилар
٤٦ - Аҳқоф - Қумтепалар
٤٧ - Муҳаммад - Муҳаммад солаллаҳу алайҳи васаллам
٤٨ - Фатҳ - Ғалаба
٤٩ - Ҳужурот - Ҳужралар
٥٠ - Қоф - Қоф, ҳарф
٥١ - Ваззарият - Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ - Тур - Тур тоғи
٥٣ - Нажм - Юлдуз
٥٤ - Қомар - Ой
٥٥ - Роҳман - Меҳрибон
٥٦ - Вақеа - Воқеа
٥٧ - Ҳадид - Темир
٥٨ - Мужадала - Мунозара
٥٩ - Ҳашр - Жамлаб сургун қилиш
٦٠ - Мумтаҳана - Имтиҳон қилингувчи аёл
٦١ - Саф - Саф, қатор
٦٢ - Жума - Жума куни
٦٣ - Мунафиқун - Мунофиқлар
٦٤ - Тағобун - Бир бирини алдаш- зиён келтириш куни
٦٥ - Талақ - Талоқ
٦٦ - Таҳрим - Ҳаром қилиб олиш
٦٧ - Мулк - Бойлик
٦٨ - Қолам - Қалам, ёзув асбоби
٦٩ - Алҳаққо - Аниқ рўй бергувчи
٧٠ - Мааъриж - Осмон қаватлари
٧١ - Нуҳ - Нуҳ (ном) алайҳисалам
٧٢ - Жин - Жинлар
٧٣ - Муззаммил - Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ - Муддассир - Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ - Қиямат - Қиёмат
٧٦ - Инсон - Инсон
٧٧ - Мурсолат - Юборилган шамоллар
٧٨ - Набаъ - Ҳабар
٧٩ - Назият - Жон олгувчи фаришталар
٨٠ - Абаса - Қошини чимирди, юзини буриштирди
٨١ - Таквир - Ўралиш
٨٢ - Инфитор - Ёрилиш
٨٣ - Мутаффифун - Бошқалар ҳаққидан уриб қолгувчи
٨٤ - Иншиқоқ - Ёрилиш
٨٥ - Буруж - Осмондаги буржлар
٨٦ - Ториқ - Тунги йўлчи
٨٧ - ЪАла - Энг олий зот
٨٨ - Ғошиа - Ўраб олгувчи
٨٩ - Фажр - Тонг
٩٠ - Балад - Шаҳар
٩١ - Шамс - Қуёш
٩٢ - Лайл - Кеча, тун
٩٣ - Зухо - Чошгоҳ вақти
٩٤ - Шарҳ - Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ - Тийн - Анжир
٩٦ - Алақ - Лаҳта қон
٩٧ - Қодр - Қадрли кеча
٩٨ - Баййина - Аниқ ҳужжат
٩٩ - Залзала - Зилзила
١٠٠ - Адият - Чопқир отлар
١٠١ - Қориа - Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи, қиёмат
١٠٢ - Такасур - Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ - Аср - Аср намоз вақти
١٠٤ - Ҳумаза - Бўҳтончи
١٠٥ - Фил - Фил, ҳайвон
١٠٦ - Қуройш - Қурайш, қабила
١٠٧ - Маъун - Идиш тавоқ
١٠٨ - Кавсар - Кавсар, Ховуз
١٠٩ - Кафирун - Кофирлар
١١٠ - Наср - Ёрдам
١١١ - Масад - Пишиқ тола
١١٢ - Иҳлас - Иҳлос қилиш
١١٣ - Фалақ - Тонг
١١٤ - Нас - Одамлар
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қиладилар:

1.Олимларнинг суҳбатларидан айрилманг;

2.Ҳикмат соҳибларининг сўзларини тингланг.

Чунки Аллоҳ таоло ўлик тупроқни ёмғир билан тирилтиргани каби ўлик қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#АУДИО 📀

Қалбларимиз Аллоҳнинг каломи ила нурларга тўлсин!
Абдураҳмон қори Сўпиев қироати:🎤
"Каҳф" сураси.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради”.

(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган);
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ЭСЛАТМА:

Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: "Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради", дедилар.

Жума кунининг улуғлиги бу - салавотлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади", деб айтганлар.

Яна жума кунининг улуғлиги - Қадамлар остидан нурлар чиқади.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ТАБРИК

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم
Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.