МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
16-ҚИСМ.
Поездға тушуб тўғри Қўқондға келдим. Қўқондға келиб, ўз ҳовлимға келғонимдан сўнг, менга маълум бўлдики, волидамиз дадамизнинг вафотларидан бир йил илгари вафот этғон эканлар. Мадрасада турғонимда бир туш кўрғон эдим. Шу тушнинг таъбиридан волидамизнинг вафотлари маълум бўлғон эди. Бу тушим шундан иборат эдики, бизнинг ҳовлимизнинг рўбарасида катта қабристон бор эди. Шу ўртасида бир катта дарахт бор эди. Тушумда ҳовлида турубман ҳеч ким йўқ. Онамни чақирсам, қабрнинг ўртасидаги дарахтнинг тагида: «Ман бу жойдаман», деб жавоб берди. Ҳозир бу ҳовлида укамиз бола-чақалик бўлуб истиқомат қилар экан. Мен айтдим: «Волидамизнинг қабрини кўрсатган, мен боруб зиёрат қилайин». Укам олиб боруб қабристоннинг ўртасидаги дарахтнинг тагини кўрсатди. Ман волидамдан 17 ёшда жудо бўлғон эканман. Шундан кейин ман кўролмадим, ман келғонимга пушаймон едим. Дилимда волидамға хизмат қилолмағонлигимнинг хасрати то қиёмат қолди.
Бу жойда гўё ман мусофирға ўхшаб қолдим. Менинг ёшим шу вақтда ўттуз бешдан ошғон. Хотун олғоним йўқ. Ман кетиб турғон вақтимда волидамизнинг дадалари улуғ киши эдилар, ҳаёт эдилар. Амаки, тоғалар бор эди. Икки сингил келғунимча ҳаммаси оламдан кетғон. Энди бу кичкина ҳовлида иккита укам истиқомат қилмоқда. Каттаси бола-чақалик, кичкинаси ҳали хотун олмоғон. Менга бу қишлоқда туруш ниҳоятда оғир кўринар эди. Укаларнинг турмушлари менинг табиатимга тўғри келмас эди. Қўқонд шаҳрида ман таълим олғон устозларимизнинг таклифиға биноан шаҳарда турмоқни истадим.
Бу мелодий санағага йигирма тўққизинчи йилга тўғри келган эди. Шаҳарда қизил меҳнат маҳалласида бир масжидга муқтадо қилиб қўйдилар. Менинг истиқоматим масжиднинг ҳужрасида бўлди. Ул вақтда масжидда муқтадолар, имомлар бор эдилар. Кейин бу имомларга оғир солиқлар солиниб, булар имомчиликни ташлаб кетди. Масжидлар солиғларни тўламаганлиги орқасидан горкомхознинг ихтиёриға ўтиб кетди. Ул даврда сиёсатнинг тақозоси шу эрди. Ман ҳануз тааллуқ қилмағон эдим. Шу маҳалда бир эри ўлган бева қолган хотун менга хизмат қиламан деб толиба бўлуб шунға уйланишға мажбур бўлдум. Ул вақтда одамлар менга ўхшаган бесару сомон, ҳовлиси йўқ, турар жойи йўқ одамға бермас эдилар. Мен шу хотуннинг уйида туришға қарор қилдим. Бу хотуннинг аввалги эридан бир қиз, бир ўғул фарзанди бор экан. Менга ҳам Худо бир ўғул берди. Шу билан фарзандимиз учта бўлди.
Бул даврда руҳоний одамларга ўз жойлари танг бўлуб, ҳар тарафга кўчиб кетар эди. Ҳар бир миллатнинг душмани ўз жинсидан бўлади. Мени ҳам ўзумни жинсимдан душманлар пайдо бўлуб, қамоқға тушишга сабаб бўлди. Лекин бу қамоқ менга давоим этмади. Текшириш орқасида менга рухсат берди. Шул даврда бир киши бирор ишға машғул бўлиши лозим эди. Ман ҳам пилла пунктиға ишга кирдим. Шу пунктда икки йил ишладим. Бироқ қурама халқидан ёру ошнолар ҳам бор эди. Мени Оҳангарон раёни Аблиғ деган жойиға кўчуруб олиб кетдилар. Бу ўттиз учинчи милодий йиллар эди. Мамлакатда очарчилик бўлуб, одамлар тириклик учун ҳар тарафга ўзларини урар эдилар. Мен ҳам шул сабабдин Оҳангарон раёнига кўчуб келишга мажбур бўлдим, чунки ул жойда ҳам халқ ғаллакор эдилар. Тириклик осон бўлар деб умид қилдим. Аблиғда бировнинг ҳовлисида омонат ўтурдум. Ғалла экиш учун ҳаммага план берар эдилар. Мен ҳам планни олиб ғалла экишга қарор қилдим. Бор ошнолар ёрдам қилиб ғалла экишиб берди. Уруғлик буғдойни ҳам қарз беришди. Шу билан буғдой пишиб, буғдойни ўрмоқ учун яна ҳашар қилишиб, буғдойни ўруб, янчишиб берди. Ҳукуматнинг планини тўладим, лекин бу жойда ҳам ўз жинсимиздан муллолар менга душманлик қилиб, мени «қочқинчи», деб қоралай беришди. Хулосаи калом, бу ерда икки йил турганимдан кейин, маҳаллий ҳукумат мени: «Бу жойдан кетинг», деди. Охир мажбур бўлуб, бу жойдан кўчуб Тошкентгақарашли «Оқ йўл» деган жойида омонат турдум. Колхозда пахтачилик бригадасида табелчи бўлуб ишладим. Иккинчи йили, колхоз раиси қўқонлик экан, менга ёрдам қилиб, колхознинг ошхонасига кассирлик ишхонасиға қўйди. Бу вазифада бир йил ишладим.
ДАВОМИ БОР...
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi