6
—Нималар деяпсан? Қанақа ҳиёнат? Нозима мени хотиним, у билан нима қилишим билан сени ишинг бўлмасин.
—Ваъдаларингизчи?
—Ваъдалар? Сен менга ўғил туғиб бераман дегансан. Мен сени моддий томондан таъминлаб қўяман деганман.
Ҳўш қилмаяпманми?
Сен ўғил туғишни бил. Агар қиз туғсанг сен билан орамиз очиқ. Менда қиз етарли.
Дилфузани ранги бўзариб кетди. Тилини тишлади.
Агар ўғил туғса, шу домни ўғли номига ҳадлаб бераман деган.
Ҳозир можарони вақтимас. Собир жаҳли тез, агар ҳозир нимадурлар деб ораларини бузиб қўйсачи.
Дилфуза ортиқча гап айтмай ортига қайтди.
* * *
"Қоп-қоронғу хона. Паст аммо қандайдур ваҳимали овоз келиб турарди.
—Қотил... -деди қулоқларим остида қандайдур овоз ваҳимали пичирлаб.
—Мен қотил эмасман! Кимсан?
Қўрқинчли чийиллашдан, қулоқларимни қўлларим ёрдамида беркитиб, ерга чўккаладим.
Қани овоз тинса. Аксига олиб, баттар чийилларди.
—Сен қотилсан. Аллоҳ ўзи яратган мўжизаларини кўриш учун яратган, бандасини ҳали уларни кўришга улгурмай туриб ўлдирмоқчисан.
—Мен қотил эмасман! -сескандим.
—Қотилсан! Аборт қилганлар ҳам, қилдирганлар ҳам. Ҳаммаси қотил. Ҳатто уларни гуноҳи, тирик яшаб турган инсонни ўлдиргандан ҳам юқорироқдур.
Сабаб Аллоҳ бор бўлишини хоҳлаган жонни. Йўқликка маҳкум этадилар.
Жуда кучли оғриқлар. Қанча уринмай кўринмас кучдан ҳалос бўлолмасдим. Қорунғулик, қулоқларимдаги чийиллаш эса, жон-жонимдан ўтиб оғриқ берарди."
—Йўўқ!... йўқ мен қотил эмасман. Йўқ.
—Сизга нима бўлди.
Ҳамшира тиммай алаҳсираётган. Совуқ тер босиб кетган Нозимани ҳавотир билан туртиб уйғотди.
—Менга нима бўлди?. -ҳансиради Нозима.
—Билмадим. Тинмай алаҳсираб, бақирдингиз. Шунга уйғотдим. Кийимларингиз ҳўл бўлиб кетибди. Алмаштириб олмасангиз шамоллаб қоласиз.
Ҳамшира Нозимани чиққа ҳўл бўлиб кетган, кийимларни алмаштиришга ёрдамлашаркан.
Нозимани ҳаёли кўрган тушида эди...
Эслайди қачондур тушига ўхшаш маъруза эшитганди.
"Туғилмаган норасидани йўқ қилиш гуноҳи, тирик одамни ўлдургандан кўра гуноҳлироқдур. Камига Аллоҳ меҳр билан яратган гўдакни бўлакларга бўлиш. Бу ҳақиқий ваҳшийликдур." дейилганди.
Нозимага ўша пайт унчалик таъсир қилмаганмиди? Ёки аҳамият бермаганмиди?
Аммо ҳозир титраб кетди. Қўлини аста қорнига олиб борди.
—Нима бўлса бўлсин. Олдирмайман сени. Тақдирим Аллоҳга таваккал. Ажралишдан қўрқиб сендан воз кечмоқчи бўлганим бир ҳиёнаткорми?
Қизларини билмайдиган бемеҳрми?
Олдирмайман!!!