#яширин_сирлар
13-қисм
“Ббббўўлиши мумкин қўлида кичкина болага кийим бор эди балким,билмадим” дея жавоб қайтарди.
“Биз керакли таҳлилларни қилиб сизга хабар берамиз сиз қабулхонага ўтиб беъмор ҳақида малумотларни беринг биз эса керакли ёрдамни берамиз”
Қўлимдаги болалар кийими ва кўнглим айниб қайт қилганимдан мени ҳомоладор ҳисоблаб балким раҳми келиб мени тинч қўйишар. Ниятим Зарнигорнинг она бўлиши эди. Туғилмаган миттивойим сенинг келишинги хохлаганим балким бугун ҳаётимни қутқарди.
Бошимизга келадиган ҳар ташвишнинг сабаби ўзимиз эканлигимизни нохуш бир ўрнак билан ўргандим.
Йиллар давомида руҳимнинг энг қоронғу тубида ётган аждарҳони биргина туртки билан озод этгандим.
Қўлимда игнанинг оғриғи ва хонадаги сукунатни эшик ортидаги қайноқ иш жараёни бузаётган эди. Кунми ёки тунми балки тонг вақтидир хабарим бўлмаган ҳолатдан ичим сиқилиб кўзларимни аста очдим. Бошим устидаги ускунадан томчилаб суюқлик томирларимга оқар экан кошки эди сўнги бир неча кунимни танамдан ва ақлимдан ювиб кетса.
Қўрқувим бошини олиб деворларга урсада энди ажалимга фойдаси йўқ эди. Эшик олдига яқинлашган ҳар оёқ овозидан сесканиб кетдим. Мени шунчаки ўғирлаш эмас эди ниятлари. Жазомни бермасдан ўз ҳолимга қўйишмас эди. Балки бироздан кейин яна сочимдан тортиб олиб кетишар? Зах ва исқирт ертўлага қамашиб камерадан ҳужжатли фильм томоша қилгандек кузатиб туришар. Ақлимга қўрқинчли фильмларнинг энг хунук саҳналари келиб очиқ кўзларимни янада қаттиқроқ юмдим.
Эшик олдига биров яқинлашди.
Очилди.
Келадиган зарбани кутдим. Ҳозир ёстиқни олиб оғзимга қаттиқ босиб мени буғиб ўлдириши ҳам мумкин. Буғилганда ўпкага ҳаво бормай қолса, ҳавосизликтан илк қайси органим ишдан чиқар экан дея ўйлай бошладим.
Олимларнинг аниқлашича инсон овқат емасдан қирқ кундан олтмиш бир кунгача, сув ичмай эса уч кундан беш кунгача, нафас олмасдан эса қирқ- қирқ беш сония яшай олар экан. Қизиқ ҳа-? Икки ойча таомсиз яшай оладиган ҳаётда энг кўп меҳнатни овқат учун қиламиз, тоза ичимлик суви учун ҳам билиб, кўриб балким куч сарфлашга тўғри келар. Лекин бир дақиқага бормайдиган ҳаво эса текин ва ортиқча меҳнат талаб қилмай хохлаганча олаверасан. Ҳаво қадар қийматсиз бўлиб лекин ҳаётнинг нақт ўзи бўлишдек нарсанинг номидир неъмат. Аллоҳим ҳеч қандай заҳматсиз берган бу неъматинга шукур қилмаганим учунми бу бошимга келганлар?
Қирқ беш сония.
Пайдо бўлишингда узоғи икки дақиқа... йўқ бўлишинга эса қирқ беш сония етади.
“Бошингиз айланмаяптими?”
Хавотир тўла ўйимни бир аёл овози бузганда сониясида кўзимни очиб қарадим. Устида оқ халати бўлган ҳамсира қўли чўнтагида менга қараб турар эди.
“Ўзингизни қандай хис қиляпсиз? Яхшимисиз?” дея қайта сўраганида бошим билан чайқаб яхши эканлигимни билдирдим. Мени бу ерга олиб келган одамни кўрмадим ёдимда қолган биргина нарса арча ва лимон аралашмаси бўлган ҳид. Ким эди мени қутқарган? У ҳолимда ташаб қўймай мени касалхонага олиб келган? Овозини ҳам озроқ эслагандайман. Икки -уч эшикка қараганимда ҳамшира ниманидир сезди шекилли менга қараб “ Сизни олиб келган одам зарур иши чиқгани учун кетди фақат сизга бир хабар ёзиб қолдирди.” Деди-да чўнтагидан бир вароқ қоғозни чиқариб берди. Ўнг қўлимда игна борлиги учун чап қўлимда олиб хатни очдим...