НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4096-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг амалга оширадиган асосий вазифалари сирасига тингловчилар стажировка ўташининг сифат жиҳатдан янги тизимини ташкил этиш, шу жумладан илмий-тадқиқот фаолияти ва ўқув жараёни билан узвий боғлиқлигини таъминлаш каби йўналишда ҳам ишларни ташкиллаштириш кўзда тутилган.
Шундан келиб чиқиб, Судьялар олий мактабининг 2024/2025 ўқув йилида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш магистрлик курсининг 182 нафар (жиноят ҳуқуқи ихтисослиги 100 нафар, фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги 42 нафар, иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги 20 нафар, маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги 20 нафар, шундан 38 нафари аёллар бўлиб, улардан 24 нафари ўз ҳудудларида) тингловчилари ўқиш даврида олган назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида жорий йилнинг 24 март кунидан бошлаб стажировка ўташга жалб қилинди.
Судьялар олий мактабининг тегишли буйруғи ва Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят судлари, маъмурий судлари томонидан буйруқлар чиқарилиб, ҳар бир тингловчи аниқ бир малакали судьяга бириктирилди. Стажировка ўташдан асосий мақсад - тингловчиларни назарий жиҳатдан тайёрлаш натижасида эгаллаган касбий билимлари, малакалари ва кўникмаларини амалиётда шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш касбга тайёрлаш, судьялик фаолиятини тўлиқ ўрганиш, суд ишини ўрганиш, суд жараённи олиб бориш ва суд жараёни очиқлигини таъминлаш, ОАВ вакиллари билан мулоқот олиб бориш, суд қарорлари намуналарини тайёрлашни ўрганиш босқичи бўлиб ҳисобланади.
Тингловчиларнинг стажировка ўташи билан боғлиқ тафсилотларни расмий телеграмм каналимизда ёритиб борамиз.