Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги тингловчилари учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази профессори, юридик фанлар доктори Тошев Бобокул Норкобулович томонидан “Интеллектуал мулк ҳуқуқига оид нормаларни қўллаш” мавзусида қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой семинар-тренинг ўтказилди.