Alimoff dan repost
Чат-ботлар ва виртуал муҳаббат ҳақида
Ҳар тўртинчи интернет фойдаланувчиси чат-ботлар билан флирт қилар экан. Бу айримлар учун қизиқарли ўйин, бошқалар учун эса ҳатто онгсиз тарзда юз бераётган жараён. Кимдир иш пайтида чат-бот билан ҳазиллашса, яна кимдир сунъий онгдан виртуал шерик сифатида фойдаланади. Масалан, Replika каби платформаларда одамлар ботлар билан кунига ўртача 2 соат вақт ўтказади.
Муаммо шундаки, бу виртуал муҳаббат ҳамма вақт безарар кечмайди. Дейтинг платформаларидаги 60% фойдаланувчи ўзи билмаган ҳолда ботлар билан мулоқот қилади. Улар романтик муносабатга киришдим, деб ўйлайди, лекин “шерик” улар билан учрашишни эмас, фақатгина пул талаб қилишни хоҳлайди.
Технология тараққиёти шиддат билан олдинга кетяпти. Ботлар инсон нутқига шунчалик аниқ тақлид қиладики, ҳақиқий одам билан мулоқот қилаётгандек ҳис қилиш мумкин. Бу айниқса ёлғизликдан азият чекаётганлар учун хавфли: улар ботлар билан руҳий яқинлик ҳис қилади, уларга ишонади. Натижада, виртуал “севишиш” баъзан ҳақиқий алданиш ва молиявий йўқотишларга олиб келади.
Ҳар қандай онлайн мулоқотда диққатни йўқотмаслик ва суҳбатдошнинг ҳақиқий эканини текшириб кўриш муҳим. Ботлар билан ҳазиллашиш мумкин, лекин уларга ишониш хавфсиз эмас.
🧠@nurbekalimov