Muhrim / Муҳрим dan repost
Миркомил Ҳолбоев Ўзбекистондаги туғилиш кўрсаткичлари ҳақида ёзибди:
Ўзбекистонда 2024 йил бошидан буён қарийб 694 минг туғилиш қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нистан 3,2 фоизга пасайган (биринчи уч ойда бу фарқ 4,3 фоиз эди).
Яқин тарихимизда 2016 ҳамда 2017 йилларда ҳам туғилиш мос равишда 1,3 ва 1,4 фоизга пасайган эди. Бундан ташқари, 2011 (-1 фоиз), 2010 (-3,3 фоиз), 2005 (-1,3 фоиз) ҳамда 2003 (-4,6 фоиз) йилларда ҳам туғилишнинг пасайиши қайд этилган.
Мустақилликдан то ХХI аср бошигача бўлган иқтисодий қийинчилик ва тикланиш даврида эса туғилишнинг пасайиши одатий ҳолга айланиб қолганди. 1992–2000 йиллар оралиғида фақат 1995 йилдагина туғилиш 3,2 фоиз ўсган, қолган барча йилларда туғилишнинг чуқур пасайиши кузатилган.
Хўш, 2024 йилда кузатилаётган пасайиш яқин тарихимизда кузатилгани каби бир йиллик пасайишми ёки узоқ давом этувчи демографик муаммоларнинг боши?
Бу саволга аниқ жавоб топиш қийин. Лекин, менимча, ҳозирги пасайиш чуқур муаммоларни ифода этмайди. Ҳозирги пасайишнинг асосий сабаби эса 199–2001 йиллардаги туғилишнинг пасайиши ҳисобланади. Ўша йилларда туғилишлар сони қарийб 30 фоизга пасайган. Масалан, мустақилликнинг илк йиллари ҳар йили 700 мингдан кўпроқ бола туғилган бўлса, аср бошига келиб бу кўрсаткич 500 минггача камайган.
Ҳозирда мустақилликнинг илк даврида туғилганлар фарзанд кўриш давридан ўтмоқда ва айни чуқур пасайиш даврида туғилганлар мамлакатдаги туғилишлар сонида асосий роль ўйнай бошлаган. Бу эса, табиий равишда, туғилишнинг камайишига олиб келаётган бўлиши мумкин.
Масалан, ҳозирги туғилиш даражаси ва 27 йил олдинги (эркаклар учун ўртача турмуш қуриш ёши) туғилиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик (корреляция) 0,46 фоиз атрофида. Бу ҳозирги туғилишлар сони 27 йил олдинги туғилишлар сонига сезиларли даражада боғлиқлигини кўрсатади.
Бу тенденцияни сўнгги йилларда никоҳлар сонининг пасайиш тенденциясидан ҳам кўриш мумкин. Хусусан, никоҳлар сони 2024 йилнинг 9 ойида 2,8 фоизга, 2023 йилда 4,3 фоизга ҳамда 2022 йилда 2,8 фоизга камайган. Бу ҳолат, биринчидан, никоҳ ёшининг бироз кўтарилаётганлиги билан изоҳланса, иккинчидан, мустақилликдан то аср бошигача бўлган даврда туғилишлар сонининг доимий пасайиш тенденциясининг таъсири кўрина бошлаганлиги билан ҳам изоҳланиши мумкин.
Шунингдек, аҳоли орасида нисбатан камроқ фарзанд кўриш ҳақидаги қарорлари ҳам ҳозирги пасайишга таъсир қилаётган бўлиши мумкин. Лекин ҳар бир аёлга туғиш даражаси (fertility rate) сўнгги йилларда ўсиш тенденциясини намоён қилмоқда. Хусусан, бу кўрсаткич 2017 йилда 2,4 ни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 3,3 га етган. Яъни, [статистика бўйича] одамлар кўпроқ фарзанд кўришга қарор қилмоқда.
Умуман олганда, 2024 йилда туғилиш билан кузатилаётган тенденция кўпроқ туғиш ёшидагилар сонининг олдинги авлодга нисбатан камлиги билан изоҳланса керак. Бошқача айтганда, жорий йилдаги пасайиш чуқур демографик муаммолар юзага келаётганлигини кўрсатмайди, балки “мавсумийлик” хусусиятига эга, холос.