YURISTKADR dan repost
ССПнинг позициясига тушунмадим...
Савдо-саноат палатаси раиси ва ҳунарманд йигит ўртасидаги мана бу мунозарани кўриб, фикр билдирмасам бўлмайди деб ўйладим. Бўкалик ҳунарманд ССП раисига тумандаги солиқчилар уни тинч қўймаётгани ва ундан ҳунармадчиликдан фирма очиб ишлаш талабини қўйиб келаётганини айтиб, бунга ўз норозилигини билдирди. Тўғрироғи, ССП раисидан ёрдам сўраган. ССП раиси эса ҳунармаднинг ўзига эътироз билдириб, ходимлари сони ошган бўлса, МЧЖ очиб ишлаш кераклигини айтди. Орада яна бир ҳунарманд тоға туриб, ҳунарманд бўлиб эмас, тадбиркор бўлиб солиқ тўлаш кераклиги ҳақида тантанали нутқ ирода қилди. Яна нималардир овозга қўйилдимией. Ушбу фонда менга ёқмагани, тадбиркорларнинг манфаатларини ифода этиши керак бўлган ССП раиси ўзини солиқчи маъмурларидек тутганга ўхшади.
Биринчидан. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори билан тасдиқланган “Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати”га кўра қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти якка тартибдаги тадбиркорлик эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган “Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом (6-банди)га асосан ҳунармандчилик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
Демак, ҳунармандчилик фаолияти тадбиркорлик фаолияти, аниқроғи, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади. Яъни, давлат рўйҳатидан ўтиб ишлаётган ҳунарманд давлатга солиқларни шундоқ ҳам тадбиркор сифатида тўламоқда.
Иккинчидан. Бўкалик ҳунарманд йигит аслида 6 та шогирд ишлатяпман деди. ССП раиси эса, у шогирдлар сизга даромад олиб келяптику дея эътироз билдирди. Ие, ахир якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтган ҳунармандлар ўз фаолиятини юритиши учун шогирдлар жалб қилиш ҳуқуқига эгаку. Нима у шогирд ишлатса ва бу шогирдлар унга даромад келтирса, у албатта ҳунармандчиликдан фирмага айланиши керакми?
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган ўша “Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомда (9-бандида) “ҳунарманд ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун кўпи билан 5 нафар шогирдни жалб этишга ҳақлидир” деб ёзиб қўйганку. Бу низомда шогирдларга иш ҳақи ўзаро келишув билан шогирднинг ишлаган ва меҳнат қилган хиссасидан келиб чиқиб белгиланиши ҳам айтиб ўтилган.
Агар Бўкалик ҳунарманд шогирд ёллашда меъёрдан биттага ошиб, 6 та шогирд ишлатаёган бўлса, демак, бу унинг ҳуқуқий хатоси бўлиши мумкин. Бундай вазиятда ССП “битта шогирдни ортиқча жалб қилибсиз, шуни 5 тадан оширмангда ҳунармандчилигизни давом эттираверинг, биз ёнингизда” деб тўғри йўл кўрсатиши керак эмасми?
Ҳуллас, ССПнинг позициясига тушунмадим...
👉@yuristkadr