Тавсиялар. Яқин кунларда Ўзбекистон аҳолиси ва тармоқлар жорий қиш мавсумида биринчи марта аномал совуқлик муҳитига жуда яқин бўлган об-ҳавонинг кескин ўзгаришларига гувоҳи бўлади. Аммо ушбу совуқлик узоқ давом этадиган аномал совуқликни тақдим этмайди.
Шунга қарамай, мазкур тўрт кунлик совуқлик тўлқинининг кишилар саломатлиги таъсири, унинг салбий оқибатларини камайтириш бўйича айрим тавсияларни бўлишишни лозим топдик.
Юқори атмосфера босими аҳоли соғлиғига, айниқса, аллергик, астматик ҳамда қон босими хасталиклари билан оғриётган кишиларга сезиларли таъсир қилиши мумкин. Атмосфера босими кўтарилган вақтда ташқи муҳитда узоқ қолиб кетиш оғир оқибатларга олиб келиши, ҳатто изғирин совуқ вақти ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Антициклон таъсирларга мойил кишилар тонгда тетиклаштирувчи енгил душ қабул қилиши, енгил гимнастика машғулотлари билан шуғулланиши ҳамда овқатланиш рационига калий моддасига бой меваларни қўшиши тавсия этилади. Иммун ва асаб тизимини зўриқтирмаслик мақсадида кундалик иш тартибини ҳам маълум муддат бироз ўзгартириш лозим. Иложи бўлса, кўпроқ дам олган маъқул.
@SoglomFargona