Жараён. Айни вақтда юртимиздаги барча даволаш муассасаларида
“Ҳамшира-2025” кўрик танловини ўтказиш жараёни ўзининг қизғин палласига кирган. Бугун,
вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам ана шундай тадбир ташкилланди.
Танловда шифохона бўлимларининг 4 нафар ҳамшираси иштирок этиб, 5 та шарт бўйича назарий ва амалий билимларини синовдан ўтказишди.
Якунда реанимация бўлими ҳамшираси
Нодирахон Дадабоева биринчи ўринга муносиб деб топилиб, унга шаҳар босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.
Қатнашчиларга марказ касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
@SoglomFargona