Жараён. Президент қарорига асосан тиббиёт муассасаларида Ягона тиббиёт ахборот тизими Д-МЕД ишга туширилиши белгиланган.
Бугунги кунда жойларда мазкур тизимни ишга тушириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Шунингдек, дастурда ишловчи масъул ходимларни ўргатиш ва у билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш бўйича жойларда турли ўқув машғулотлар, семинарлар ташкилланмоқда.
Яқинда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Сайёдбек Тожиматов Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб, мазкур тизим вилоятда қандай жорий этилаётгани, тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш бўйича келгусидаги режалар ҳақида ҳисобот шаклидаги тақдимотини мувафаққиятли топширди.
@SoglomFargona