🖊Клавиатурада эмас, ручкада ёзиш мияни яхшироқ ривожлантиради – тадқиқот
🖌Қўлда ёзиш миядаги фаолликни оширади. Бу ўрганиш қобилиятини ривожлантиради. Олимлар болалар эрта ёшдан ёзиш машғулотлари билан кўпроқ шуғулланишини маслаҳат беряпти. Қўлда ёзилганда марказий ва бош миядаги тармоқ марказлари ва тугунлари ўртасида мураккаб боғланиш кузатилади.
🖍️Миянинг бу соҳаларида ва бундай частоталарда уланиш шакллари хотирани шакллантириш ва янги маълумотларни кодлаш учун жуда муҳим. Шунинг учун ҳам бирор нарсани ўрганаётганда анъанавий усулда ёзиш фойдали.