#Мақола #Раддия
МАЗХАБГА ЭРГАШИШ ТАФРИҚАДАН САҚЛАЙДИ
Муайян мазҳабга тақлид қилган мусулмонлар ҳозирда ҳам, ҳозирги кунга қадар ҳам умматнинг мутлақ кўпчилигини ташкил қилган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларидан бирида “Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг”, – деганлар (Имом Ибн Можа ривоятлари). Демак, мазҳабга эргашиш катта жамоага эргашиш ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам Ислом уламолари ҳар бир даврда мазҳабга эргашиш лозимлигини уқтириб келишган. Имом Ал-Мардовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ижтиҳод қилишга лаѐқати бўлмаган ҳар бир кишига бирор муайян мазҳабга тақлид қилиши лозим бўлади. Бундан фақат ижтиҳод даражасига етган киши мустаснодир” (“Риоятул-кубро” китоби).
Имом Нафровий раҳимаҳуллоҳ ҳам айтадилар: “Тўрт мазҳаб имомидан бирига эргашиш вожиблигига мусулмон умматининг ижмоси тузилгандир. Фақат ижтиҳод аҳллари бундан мустасно” ( “Фавокеҳуд-девоний” китоби)
Аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Муайян мазҳабда фатво берувчи кишининг ўз мазҳабида аниқ кўрсатилган масалада бошқа мазҳаб йўлини тутиши ва у бўйича фатво бериши жоиз эмас”, – дейдилар (“Минҳатул-Холиқ” китоби).
Мингдан ортиқ китоб таълиф қилган ҳанафий мазҳабининг буюк олимларидан бири Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Мен йигирма беш йиллик илмий тажрибам асосида шуни билдимки, ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик охир-оқибат динсизликка олиб борар экан” (“Малфузот” китоби)
Манбалар асосида тайёрланди
Одилхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR