SOF TA'LIMOTLAR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш
Исломий маърифат таратиш
Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш
Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
@sof_talimotlar_bot 📝

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Agar tongda baxtiyor uyg'onishni istasang, tunning oxirgi uchdan birida kim ila so'zlashayotganingni yaxshilab bilib olgin.

Muhammad Rotib Nablusiy

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мотуридий #Раддия

#Мавзу: Аллоҳни жаннатда қандай кўрилади?

Имом Насафийнинг “Ақоиди Насафий” китобларида бандаларнинг Аллоҳ таъолони жаннатда кўришлари борасида шундай дейилади.
Аллоҳни кўриш ақлан мумкин. Нақлий (Қуръон ва ҳадисда мавжуд) далилларга биноан ҳам қатъийдир. Мўъминларнинг охиратда Аллоҳ таъолони кўришлари хусусида қатъий хабарлар эшитилган. Қуръони каримнинг Қиёмат сурасида: “У Кунда баъзи юзлар яшновчи, Парвардигорларига боқиб турувчидир” (22-оят), дейилади. Аммо суннатда Пайғамбар алайҳиссалом: “Сизлар Парвардигорларингни худди тўлин ойни кўргандек кўрасизлар”, дедилар. Кўриниш бирор маконда ёки бирор муқобил томонда бўлмайди. Шунингдек, кўз нурининг етиб бориши ёки Аллоҳ билан кўрувчи ўртасида қандайдир масофа бўлиши ҳам мумкин эмас. (Демак, кўриш ҳақ, лекин ҳолати тўғрисида баҳс юритиш мумкин эмас).
Муъминлар Аллоҳи таъолонинг фазли ила жаннатга киришганидан кейин кўзлар кўрмаган қулолар эшитмаган, ҳатто хаёлларига келмаган неъматлардан баҳраманнда бўладилар. Ўша неъматларнинг ичида энг улуғи эса Парвардигори оламни кўришларидир. Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ “Бадъул омолий” асарларида Аллоҳни кўришни шундай тасвирлайдилар. “Мўъминлар Уни (бандаларга маълум) ҳолатсиз ҳамда бирор идрок қилишсиз ва “зарбул масал”сиз кўрадилар”.
Инсон кўнглида Аллоҳ таъолонинг қандайлиги борасида қанақа тасаввур қилса қилсин, унинг кўзига қандай кўринса кўринсин, Аллоҳ жалла ва ало барчасидан бошқачароқ ва олийроқ, буюкроқ зотдир. Аллоҳи таъолони идрок қилмасдан кўриш дегани, одатда инсон бир яхши кўрган нарсасини ёки ўта бир гўзал нарсани идроксиз кўради ва кейин тасвирлаб ҳам бера олмайди. Мўъминлар ана шундай идрок қила олмайдиган, ёдларида ҳам сақлаб қола олмайдиган ҳолда шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз Парвардигорларига назар ташлайдилар.
Юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифлардан келиб чиқиб, биз мўъмин мусулмонлар Аллоҳ таъолони кўриш ҳақлигига имон келтирган ҳолда бу борада ортиқча баҳсга берилмасдан, тортишиб-талашмасдан ақида илмининг асосчилари бўлган улуғларимиз баён қилиб беришган тарзда эътиқод қилишимиз лозим бўлади.

Манбалар асосида тайёрланди. Поп тумани “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом ноиби. А.Абдураҳмонов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўз акаси Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг шогирди бўлган. Лекин у акасидан олган илмда ҳаддидан ошиб, ислом шариатида кўрсатмаси (устави) бўлмаган ва уламолар ҳам билмаган бидъат ишларни олиб келди.

Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб укасига раддия сифатида унинг сўзлари ботил экани ва сўзлари ислом шариатига муносиб эмаслигини баён қилиб бериш учун китоб ҳам ёзган.

"Бугуннинг масаласи тўғрисида Имом Бутий билан бирга" номли дастурдан.

✍️ Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАНГА МУҲАББАТ – ЮКСАК ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдуғаффор Нишанов,
Поп тумани “Сой” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ТАРБИЯ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Юнусхон Умаров,
Косонсой туман “Садпири Комил” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИКНИ АСРАШ - ОЛИЙ МАҚСАД.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Назиржон Қўчқаров,
Наманган тумани “Умарбой ҳожи” жоме масжид имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Намозда қўлларни киндик остига қўйиш ва унинг илмий асослари

Бугун биз ўрганмоқчи бўлган ҳукм намозда қўлни қўйиш масаласидир. Олдиндан айтиб қўяйлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада турли ривоятлар келган. Одатда у зот ибодатларни таълим бераётганларида эркак ва аёлларнинг ажратмай амал қилганлар. Илло, истисно ҳолларда бундай бўлмаган. Бу ҳадисларни чуқур ўрганган мужтаҳид олимлар эркакларга хушуга муносиб ҳолат киндик ости, аёлларга эса сатри аврат маъносида кўкрак усти дея ҳадисларда келган турли ривоятларни мувофиқлаштирдилар.

عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ أَنَّ عَلِيًّا رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مِنْ السُّنَّةِ وَضْعُ الْكَفِّ عَلَى الْكَفِّ فِي الصَّلاةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ.
Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади. Али розияллоҳу анҳу айтади: “Намозда киндик остига кафтни кафт устига қўйиш суннатдир”. Абу Довуд, Аҳмад ва Дорақутний ривоят қилган.

عَنْ أَبِي وَائِلٍ قَالَ: قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: أَخْذُ الأَكُفِّ عَلَى الأَكُفِّ فِي الصَّلاةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Абу Воил Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Намозда кафтларни кафтлар устига, киндик остида ушлаб турилади”. Абу Довуд ривояти.
Ривоятлар заиф бўлсада бир-бирини қувватлаб ҳасан лиғойриҳи даражасига кўтарилади ва ҳужжат сифатида қабул қилинади. Мусталоҳул ҳадис илмидан воқиф бўлганлар буни жуда яхши билади.
Аллома Саҳаранпурий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Базлул мажҳуд шарҳу сунани Аби Давуд» китобида шундай дейди: (Намозда қўл қўйиш масаласида тўрт мазҳаб) уч йўлга-мазҳабга чекланган. Биринчи мазҳаб: Киндик ости, иккинчи мазҳаб кўкрак ости, киндик усти, учунчи мазҳаб ирсол-икки ёнга ташлаб туриш. Балки қўл боғлаш икки кўриниш: кўкрак ости ва киндик остига чекланади. Қўлни кўкрак устига қўйишни айтган бирорта мусулмонлар мазҳаби йўқ. Қўлни кўкрак устига қўйиш ҳақидаги гап мусулмонлар мазҳабидан ташқари ва уларнинг келишилган ижмосини бузишликдир.
Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълолус сунан” китобида юқоридаги ҳадисларни келтириб, унга қуйидагича изоҳлайди: “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ икки қўлни киндик остига қўяди, деган. Молик ва Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳлар икки қўлни кўкрак остига,  киндик устига қўяди, деганлар. Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳдан уч хил ривоят бор. Уларнинг энг машҳури ҳанафий мазҳаби кабидир...”.
Энг қизиғи, эркаклар учун икки қўлни кўкрак устига қўйиш ҳақида Ибнул Қаййим ва Ибн Ҳазм раҳматуллоҳ алайҳлардан ривоятлар бор.
Ибнул Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ «Бадоиъул фавоид» китобида айтади: «Икки қўлини кўкси устига қўймоғи макруҳ бўлади».
Ибн Ҳазм раҳматуллоҳи алайҳ икки қўлни қўйиш ҳақида ҳадисларни ривоят қилиб, уларни кўкрак устига қўйишни зикр қилмаган.
Масаланинг фиқҳий ҳукми.
Мўътабар китоблардан саналган  «Мухтасарул виқоя»да қиёмда қўл тутиш борасида шундай дейилади:

ويضع يمينه على شماله تحت سرّته فى كلّ قيام فيه ذكر مسنون ويرسل فى قومة الركوع وبين تكبيرات العيدين
“Суннат қилинган зикр мавжуд бўлган ҳар бир қиёмда киндик остига ўнг қўлини чап қўлининг устига қўйиб туради. Рукуъдан турганда ва икки ҳайит такбирлари орасида ёнига туширади”.
Имом Косоний “Бадоъи” асарида:

أَمَّا مَحَلُّ الْوَضْعِ فَمَا تَحْتَ السُّرَّةِ فِي حَقِّ الرِّجْلِ وَالصَّدْرُ فِي حَقِّ الْمَرْأَةِ
“Қўлни қўйиш ўрнига келсак, эркакларга киндик ости, аёлларга кўкрак устидадир”.

Манбалар асосида Мухаммадхон Нуриддинов таёрлади

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: МАЗҲАБНИ МАҲКАМ УШЛАЙЛИК!

Машҳур уламоларимиздан Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир” номли китобларида ҳозирги мазҳабсизларнинг воқеълигини изоҳлаб шундай деганлар: “Шубҳасиз улар (яъни, мазҳабсизлар)нинг ҳаммалари бевосита Қуръон ва суннатдан ҳукм олишни даъво қиладилар. Улар ўзини ҳудди санад, далиллар ва ровийларнинг билимдони ва тадқиқотчисидек тутсада, аслида биз ана шу одамларнинг орасида бутунлай саводсизларининг кўп гувоҳи бўлдик”.

Мазҳабга эргашиш қанчалик зарур, нима, керакли масала юзасидан ҳар-ким ўзича Қуръон ва ҳадисдан ўрганиб, хулоса қилиб, амал қилиши мумкин эмасми, деган саволлар туғилади. Жавоб ўрнида уламоларнинг оддий мисол тариқасида келтирган сўзларини келтиришимиз ҳар-қандай ақлли инсон учун кифоядир. Бир инсоннинг бирон аъзоси оғриса, табиийки, ўзича, тўғридан-тўғри, фалон касал хуруж қилди, дея дорихонага бориб, дориларни олиб, ўзини муолажа қилишга кириша олмайди. Албатта шифокорга бориб, қайси жойида оғриқ бор, қайси аъзоси уни безовта қилади ва ҳоказо сабабларни айтади ва шифокорнинг тавсияси билан, муолажа учун ёзиб берган йўриқномани олиб, сўнг дорихонага боради ва керакли дориларни олиб, даволанишга киришади. Мазҳабга эргашиш ҳам шунга ўхшайди. Бир инсон қилаётган ибодатида бир масалага эҳтиёжи тушди. Ечим топиш мақсадида Қуръон ёки ҳадисдан ахтарди. Жавоб ҳам топди, дейлик. Хўш, у ўзича амал қилиб кетиши мумкинми? Албатта йўқ! У Қуръон ва ҳадисни тўғри талқин қила оладиган илмли инсоннинг ҳузурига боради ва бу бўйича керакли маслаҳатларни олади. Яъни, амал қилиш, қилмаслик ҳақида тушунчаларга эга бўлади. Чунки, Қуръон оятларининг носихи ва мансухи, ҳадисларнинг эса саҳиҳи, заифи ва мавзуси бор. Буларни ажратиш учун эса илм керак. Шунинг учун ҳам Қуръони каримда: “Бас, агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят), деб марҳамат қилинган. Яъни, биз бир шаръий масалада иккиланишга дуч келсак, уша амални бекаму кўст бажариш ва қалбимиз таскин топиши учун илм аҳлидан сўрашга муҳтожмиз. Мазҳаб ҳам айнан шунинг учун керак.

Манбалар асосида тайёрланди
Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжиди имом-хатиби Қодиржон Умурзаков


🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Фотиҳадан кейин омийнни махфий айтиш

Ҳанафий мазҳабида намозда фотиҳа сурасидан сўнг “Омийн”ни махфий айтмоқ намознинг суннатларидан биридир. “Омин”ни махфий айтмоқ суннат эканлиги ҳанафий мазҳабининг барча китобларида қайд қилинган. Жумладан Бурҳониддин Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр Марғилоний раҳматуллоҳ алайҳ “Ҳидоя” китобининг “Намознинг сифати” бобида қуйдаги матнни келтирадилар: Яъни: “Ва агар имом “Валаззоллийн” деса, “Омин” дейди. “Омин”ни муқтадий ҳам айтади. Ва Улар (имом ва муқтадий) “Омин”ни махфий қилади”.
Шунингдек, Муҳаммад Алоуддин ал-Ҳаскафий раҳматуллоҳ алайҳ “Дуррул мухтор” китобида намознинг суннатларини баён қилиб, қуйдаги матнни келтиради: Яъни: “(Намозда) сано ўқиш, сўнг таъаввуз ва тасмия айтиш ва (“Фотиҳа” сурасидан кейин) “Омин” демоқ суннатдир. Мазкур суннатларнинг ҳаммаси махфий ҳолда бўлмоқлиги ҳам суннатдир”.
Мазкур икки матндан “Омин”ни имом ва муқтадий ҳар иккиси айтмоқлиги суннат эканлигини зикр қилгандан кейин, “Омийн”ни махфий қилиш алоҳида суннат эканлиги қайд қилинаяпти. Шунингдек, ёлғиз намоз ўқувчи ҳам “Фотиҳа” сурасидан кейин “Омин” дейди ва уни махфий қилади.
“Омин”ни махфий айтишнинг далиллари:
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имом “Ғойрил мағзуби ъалайҳим валаззоллийин” деганда “Омийн” денглар, чунки кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзига тўғри келса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”.
Ушбу ҳадиси шариф “Фотиҳа” сурасидан сўнг “Омин” айтиш суннат эканлигига далил бўлиш билан бир вақтда, уни махфий айтиш суннат эканлигига далолат қилади. Чунки, ҳадиси шарифда “Имом “Ғойрил мағзуби ъалайҳим валаззоллийин” деганда “Омин” денглар” дейилди. Агар “Омин” жаҳрий айтиладиган бўлганда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни аввало, имомнинг зиммасига юклаб, сўнгра "Имом " Омийн деганда “Омин” денглар” – деб айтган бўлар эдилар. Демак, “Омин” жаҳрий айтилмагани учун ҳадиси шарифда Имом “Ғойрил мағзуби ъалайҳим валаззоллийин” деганда”, деб қайд қилинаяпти ва “Омин”ни махфий айтилишига далолат қилади. Бу ривоятни ҳеч бир бошқача таъвил қилиб бўлмайди.

Пахриддин Юсупов,
Наманган туман вакили


🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ҳанафий #Раддия

#Мавзу: Мазҳабсизлик....

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” китобида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.

Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб, машҳур бўлган бўлса, ҳамда у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши учун улардан бирини танлаб, ўша мазҳабга эргашиши жоиз бўлади”.

М.  Абдураҳманов

🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ЁШЛАР

ЁШЛАРНИ ЗАРАРЛИ ИЛЛАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ – ДИНИМИЗ ТАЛАБИ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Икромжон Раҳмонов,
Поп тумани “Якк тут” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ИНТЕРНЕТ

ИНТЕРНЕТ “ЎРГИМЧАК ТЎРИ”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР БЕРАЙЛИК!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Тожиддин ХЎЖАХАНОВ,
Янгиқўрғон тумани, “Ёрилган” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Мужассима: Аллоҳ қаерда?

Мотуридий: Аллоҳ макондан муназзаҳдир (покдир).

Мужассима: Жория ҳадисини билмайсанми? Жория Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саволига «Фис-сама (осмонда)», деб жавоб берган.

Мотуридий: «Фий» юкламаси - Аллоҳ осмоннинг ичида бўлишини англатади.

Мужассима: Йўқ, «Фий» - «устида» дегани.

Мотуридий: Хўп, қайси осмоннинг устида? (Сизнингча) Биринчими, иккинчими? Бу ҳадисда баён этилмаган.

Мужассима: 7 осмоннинг устида.

Мотуридий: 7 осмоннинг устида арш бор. Сиз эса Аллоҳ 7 осмоннинг устида деяпсизлар.

Мужассима: Ҳа, 7 осмоннинг устида. Лекин Аллоҳ аршнинг устида.

Мотуридий: Хўп, лекин ҳадисда фақатгина «Фис-сама» бўлиб келяпти. Бу таъвилларни қаердан оляпсизлар? Сизлар зоҳирига кўра иймон келтирардингиз-ку? Шундай таъвиллар қиляпсизки, зоҳирига қараб эмас, ўзингизнинг ваҳимали эътиқодингизга қараб таъвил қилмоқдасизлар. Таъвил қилиш ҳаром эди-ку?

Мужассима: 🤐

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#иқтибос

"Шаҳодат калимасини айтадиган ва қиблага юзланадиган мусулмонларни кофирга чиқариш бу катта хатодир. Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмоннинг қонини ноҳақ ҳукм билан ҳалол қилишдан енгилдир".

©️Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Ҳанафий мазҳабида имом орқасида қироат қилиш.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Одамлар орасида, жамоат намозларида баъзи бировларнинг имомнинг орқасида туриб сураи фотиҳа ўқиётганини ёки бўлмаса имомга эргашиб қироат қилиб турганини кўрамиз. Имомга иқтидо қилган одам қироат қиладими?
Ҳанафий мазҳабида имомга иқтидо қилувчи имом орқасида хоҳ жаҳрий намозда, хоҳи махфий намозда қироат қилмайди.
Биз учун далил Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзларидир: «Кимнинг имоми бўлса, бас, имомнинг қироати унинг ҳам қироатидир» деб айтдилар.
Мана шунга саҳобаи киромлар ҳам ижмоъ қилишган.Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Қачон қироат қилинса, бас, жим туринг!» имом Муслим ривояти.
Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф (р.а.)лар наздида: Имомга иқтидо қилган кишининг қироат қилиши макруҳ бўлади бундан мурод макруҳи таҳримийдир.
Чунончи, Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бундай деган эканлар:
من قرأ خلف الامام فقد أخطأ السنّة
«Кимки имом орқасида қироат қилса, батаҳқиқ, суннатни хато бажарибди!»
Шундай экан имомга эргашувчи ҳар бир намозхон имомга иқтидо қилиб эргашдими,имомни қироатини эшитиши ва сукут сақлаб жим туриши керак бўлади. Шунда адо этиладиган ибодатлар мукаммал бахато бўлади. Ҳанафий мазҳабимизнинг масъаласига биноан, фиқҳий матн китоблари кўрсатмасига амал қилган ҳолда барча намозларда имом орқасида жим туриши талаб этилади. Акс ҳолда, макруҳи таҳримий ишни қилиб қўйиш мумкин. Ҳатто қироатни яхши билмайдиган намозхон оятларни тажвид қоидаларига номувофиқ ўқиб, ўз намозини бузиб қўйиши мумкин.
Валлоҳу аълам бис-савоб.

Кенжабек Солиев,
Чуст туман "Ғойиб Эронлар" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: ФИРҚАЛАНИШ ЗАЛОЛАТДИР

Ислом дини ўз номи билан тинчлик, бирдам- лик, ҳамжиҳатлик динидир. Адоват, ихтилоф ва тарафкашликнинг ҳар қандай кўриниши дини- мизга бегона. Аллох таоло бандаларини бирликка ва хамкорликка чқиради, ўрталарида низо чикариб, Фирқаларга бўлинишдан қайтаради:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا...

«Ҳаммаларингиз Аллохнинг "арқони"

(Қуръон)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга булинманг...» (Оли Имрон, 103). Фирқаларга бўлиниб, ўзаро ихтилоф ва адоват- лар чиқарадиган нобакорларга ўхшаб қолишдан Аллох таоло бизларни қайтариб:

وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ البيِّنَتْ وَأَوْلَئِبِكَ هُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ :

«Хужжатлар келганидан кейин хам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир», - дейди (Оли Имрон, 105).
Пайгамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам биз умматларини иноқ бўлишга буюрганлар. Видолашув Хажида қилган хутбаларида биз мусулмонларни бир-биримизга душман бўлишдан, қурол кутаришдан қайтариб, дўсту биродар бўлиб яшашни васият қилганлар. Агар биз ўзимизни жаноб Пайгамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматлари деб билсак, васиятларини бажаришимиз лозим. Шояд, шунда у зотнинг (соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) шафоатларидан насиба- дор бўлсак.

Аллох таоло барчамизнинг калбларимизни бирлаштириб, Ўзининг тўғри йўлидан юришга муваффақ айласин. Адашган кишиларга тавфиқу хидоят насиб қилсин.

Фазлиддин Пўлатов,
Наманган тумани "Шамсиддин вали" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: БИДЪАТЧИЛИКНИНГ ОҚИБАТИ

Усмон ибн Саъид Аррозий айтади: ишончли дўстларимдан эшитганманки улар айтардилар: Қачонки Бишр ал-Марисий вафот этганди унинг жанозасига аҳли илмлардан бирорта ҳам одам қатнашмади. Магар, Убайд Шавнизий қатнашди холос. У ҳам жанозадан қайтгач, бошқа аҳли илмлар уни “унинг жанозасига нима учун қатнашдингиз”, деб маломат қилишди, норози бўлишди.
У киши: “шошманглар қизишманглар, унинг жанозасига нима учун бoрганимни тушунтириб бераман”, деди. Ва жанозага бориш сабабини тушунтира кетди: унинг жанозасига савоб умидида, ёки унга дуои хайр қилиш мақсадида бормадим. Балки, сафга турибоқ ичимда қуйидагича дуолар қилдим:
Эй Аллоҳим! бу банданг қиёмат куни жамолингни мўминларга намоён қилишингга ишонмас эди. Бас, мўминлар сени тамошо қиладиган кунларда унинг юзига парда тортиб қўйгин, сени кўра олмасин.

- Эй Аллоҳим! бу банданг қабр азобига ишонмас эди. Бас, у қабрига кириши биланоқ шундай азоб бергинки, ундайин азобни ҳали биров тотмаган бўлсин.
- Эй Аллоҳим! бу банданг амаллар тарозусига ишонмас эди. Бас, унинг амаллари ўлчанганда ҳасанотлари турган паллани енгил қилгин.

- Эй Аллоҳим! бу банданг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоъатига ишонмас эди. Бас, уни шафоъатдан маҳрум қилгин...”.
Убайд Шавнизийга дашном қилиб турган дўстлари унинг бу сўзларини эшитгач, жилмайганча жим бўлиб қолишди.

Қиссадан ҳисса шуки, мўмин киши бидъат-ҳурофотлардан доим йироқ бўлиши, ҳамиша кўпчилик билан ҳамфикр бўлиши, нодир ғоялари билан жамиятдан ажрамаслиги керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам умматларига кўпчилик йўлидан юришни насиҳат қилганлар. Шу насиҳатларга амал қилиб, фарзандларига исломий тарбия бериб келган халқимизда “Ажралганни бўри ер” — деган нақл бор. Дарҳақиқат жамиятдан ажралганлар охир-оқибат хор бўлади. Бунинг тасдиғини юқоридаги ривоятда ҳам топишимиз мумкин.

Музаффар Зулфиқаров,
Янгиқўрғон тумани "Боҳовуддин пирим" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Мазҳабимизда фотихадан кейинги оминни паст овозда айтиш

Ҳанафий мазхаби уламолари намозда имом ва ёлғиз ўқувчи сурайи фотиҳани ўқиш вожиб, фотиҳадан кейин омин лафзини МАХФИЙ айтиши мустаҳаб дейишади. Ҳудди муқтадийлар каби. Имом Аҳмад , Абу Довуддан ривоят қилинган Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам овозларини пастлатиб омин дедилар дейилган.
Имом Таҳовий ўзларининг Осор номли китобларида Абу Воил дан ривоят келтириб Икки буюк саҳоба Ҳазрати Умар ва Али розияллоҳу анҳумолар намозда бисмиллоҳни , тааввузни ва оминни жахрия айтмас эдилар десалар
Имом Абдурраззоқ мусаннифларида имом Нахаийдан далил келтириб:
Имом намозда 4 нарсани махфий айтади:
1. Тааввузни.
2. Басмалани.
3. Раббано лакалҳамдни.
4. Оминни деганлар.
Такфир – мусулмон умматининг бирлигига рахна солувчи таҳдиддир.
Хаворижлар каби адашган тоифалар имон тақазо қилаётган ишларни амалда ижро этиш имоннинг шарти деганлари учун, амал қила олмаган кишиларни куфрга чиқаришиб, кўплаб келишмовчиликларни келтириб чиқаришган. Афсуски, ушбу ҳолат баъзи тоифа оқим тарафдорлари томонидан такрорланмоқда. Ваҳоланки, бизнинг Аҳли сунна вал жамоа эътиқодимизга кўра, барча уламоларимиз бир овоздан гуноҳ иш қилган киши модомики уни ҳалол санамаса ва амалларни инкор этмаган ҳолда адо қила олмаса уни кофирга чиқарилмайди.

Баҳодирхон Мавланов,
Чортоқ тумани "Султон Увайс Қараний" жоме масжиди имом хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.