Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.
Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...
Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.
Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...
Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?
(Muallif nomalum)
Rashidxon Akram sahifalaridan
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY