Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди.
-Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим...
Салим АЙЮБИЙ
©Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд, кўчиришда муаллиф ва манба келтиринг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.

Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат" дейилади, шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, суратдаги каби аҳвол, ҳамда фақирлик тушунилади.

Нега ундай, нега "фақир" номи билан номланамиз?

Мабодо ўзгартириш керак эмасми, Сиз нима дейсиз?

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Юз кишининг маслаҳатини эшитишим мумкин, аммо, ўзимнинг билганимни қиламан...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

447 0 12 4 19

Маркет олдида елкасига сумка осган, мактабидан қайтаётган 2 чи, 3 чи синф қатори болалар "3 минг сўм пулингиз борми?" деб юрибди. Олдин керак бўлиб қолгандирда деб, эътибор қилмадим. Кейин қарасам, ҳаммадан сўраяпти. Табиийки, ота-онаси билмайди. Болалар бир-биридан ўрганиб қиляпти. Саҳифамизни ўқийдиган ўқитувчилар, мактабда ёш фарзанди ўқийдиган ота-оналар бўлишса, бир эътибор бериб қўйишса, тамаъгирликка ўрганиб қолишларининг олдини олишса яхши бўларди. Беғубор боланинг шунчаки сўраши бориб- бориб ёмон одатларга эшик очади. Болача экан деб, яхши кўриб арзимаган пулни бериб қўяверамиз, аммо, катта-катта тамаъгир тиланчилар кичик сўрашлар орқасидан келиб чиқган.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


-"Уй сариёғи борми?- дедим.
-"Дамашнийси бор" дейди сотувчи.

**

Яна бир дўконда (олдин шуни ёзгандим) "Чармми?" дедим. "Чиста кўжа" деди дўкончи. "Ие, кожа билан чармни нима фарқи бор?" дедим. "Чарм иккинчи сўрт, кўж вишшш сўрт бўлади" дейди.

**

Дадамиз ҳам, опоқдадамиз ҳам русча қўшиб гапирган одамни ёқтиришмасди. Ўша ҳислат бизга ҳам ўтган. Биз рус тилини эмас, ўз тилини йўқотганларни, она тилисидан ор қилганларни, русча аралаштириб гапиришни маданият деб ўйлаганларни ёмон кўрамиз. Яна бу ақллилардан "Хитойми?" десангиз, "Йўқ, Пекин" деб қўяди)))...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ҳўқанди Латифликлар учун:

Қўқонда Шалдирамоқ масжидини эшитганмисиз?
Ёнидаги китоб дўкониничи? Энди Sof TIB маҳсулотларимиз ўша ердаям бор!

Энг охирги янгиликларимизам бор, бориб оласизми?


Бу —Қабр. Шу ер орқали ёлғонлар дунёсидан ҳақиқатлар оламига ўтилади. Ҳар ўтгувчи яхшиликлари, ёмонликлари, савоби, гуноҳи, ўзининг қилган амали билан ёлғиз қолдирилади. Кейин, кетган одам ўзи билан ўзи, қолган одам ҳам ўзи билан ўзи овора бўлади. Бу ерга шоҳ ҳам, гадо ҳам, солиҳ ҳам, толиҳ ҳам, мўмин ҳам, кофир ҳам киради. Шу билан у ердан қайтилмайди, илло, фақат Роббул Иззанинг ҳузурига жавоб бериш учун чиқилади. Хуллас, бу ердан дунёга охирги марта надомат билан бир бора боқилади, сўнг умид узилади. Бу ёзилганларни ўқигувчи ҳам, ёзгувчи ҳам ҳиссиз ўқиб, ёзади, ҳақиқий ҳис қилмайди. Ёзади, юборади, ўқийди, кетади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Сиртинг хароб бўлса бўлсин, қалбинг хароб бўлмасин...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Yoqinjon domla.


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Инсон табиати ғалати экан-да, унга нимани тақиқланса хирси ошишини, бемалол бўлган нарсадан кўнгли қолишини кўп мисолларда кўрдим. Мана, саудия ва эрон мисолини кўринг– иккаласидаям ибодат масаласи эркин, исён(диний), шаҳвоният, тарбиясизлик жиноят эди. Иккала мамлакат аҳолисининг рағбати бугун ойнак бўлиб турибди, ҳатто, оли саудлар ҳам ичидаги ошкор қилиб юборди. Илло, нафасини чиқара олмаётган чин мўминлар бундан мустасно. Дин тақиқланган мамлакатларда эса, динга рағбат ошиб, исломни қабул қилганлар кўпайиб кетяпти. Дания, олмония, англия ва бошқа ғарб давлатларини кўринг. Биздаям қизил империяни эсланг, одамлар уйларинг ичида намозларини яшириб ўқиб, уйларининг ичида болаларини ўқитишган эди.

Бу— шунчаки, хаёлимда кезиб юрган фикрлар эди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ассаламу алайкум.

Мабодо Андижонда бирор дўконда сотувга Sof TIB маҳсулотлари керак бўлса, Halilullo орқали етказиб берамиз.

Рақам +998934468200.

Анжонда иш бошладила, дуо қилиб, анжонли танишлага улашиб қўярсила.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Rustamjon domla


Oxiratni bezatmoq qoldi...
Rislig'oy Xatamova she'ri

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кеча бир янгилигимиз бор, дегандим. Янгиликларимиздан бири– шу, инжиқроқ, мулойимликни хуш кўрадиганроқ кишилар учун янги маҳсулотлар ишлаб чиқилди, алҳамдулиллаҳ.

Ҳусусияти- таркиби аввалгилардан ҳам яхшироқ, табиий гиёҳлари кўпроқ, ифори нозикроқ, ишлатилиши анча мулойим, юмшоқроқ.

Табиий гиёҳлардан шунчали кўп қўшибмизки, миск ифори йўқолиб кетибди, анча паст туюлади ҳатто. Мухаммад Икром акамиздан зўр дакки эшитдим, умримда дакки эшитиб, бунақа хурсанд бўлмагандим. "Ака, гиёҳ кўплигидан миск(мушк) билинмай кетибди-да" десам, "биз Сизни маҳсулотингизни ҳидлагани эмас, фойдалангани ишлатамиз" дедилар, мазза қилиб бир кулиб олдим)))...

Хуллас, нафис, юмшоқ маҳсулот.

Манзилимиз:

Instagram.com/softibuz

Ва
https://t.me/Softib_softabobat


Бир гап айтайми?

Президентимизни араб-ислом саммитидаги нутқларини эшитдингларми?

Кўзимдан ёш чиқиб кетди, муболағасиз айтяпман. Чунки бундай гапларни ўн йил аввал гапиришгина эмас, ҳатто эслаш мумкин эмасди!

Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида бўлиб ўтган навбатдан ташқари араб-ислом саммитидаги нутқидан:


«Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр».

«15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.
Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир. Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз
».

Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси президенти.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


НАМОЗСИЗ УЙ

Расулуллоҳ алайҳис-салом ҳадиси шарифларида "Ҳар бирингиз (атрофингиздагиларга) чўпон каби масъулсиз. Ва ҳар бирингиз қўл остингизгиздагилардан сўраласиз" дедилар...

Қуйидаги воқеъавий ҳикояда фарзандларини ибодатсиз қилиб тарбия берган ота-она ҳақида ривоят қилинади...

Бир киши уй ишлари учун уста чақирибди. Пешин вақти бўлганда ишчини намозга таклиф қилибди, у "Мен намоз ўқимайман" деб жавоб берибди. "Нега ўқимайсиз?" дебди уй эгаси. "Бизда ҳеч ким ўқимайди, ака-укалар ҳам" дебди. "Оилада нечтасизлар?" дебди у киши. "Учта акам бор, улар ҳам ўқишмайди" дебди. Хонадон соҳиби "Нега? Ота-оналарчи? Таълим беришмаганми?" деб сўрабди. "Улар ҳам ўқишмасди,(вафот этишган демоқчи бўлиб) раҳматли бўлиб кетишган" дебди уста...
"Ҳа, сиздай фарзандларни тарбия қилиб, РАҲМАТЛИ бўлиб кетиш осонмикин!?..." дебди уй соҳиби...

Аллоҳ, Аллоҳ...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Yaxshiyam saxiylar bor.

Yaxshi ishlashibdi.

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

847 0 19 4 15

Тўқсон иккинчи ё тўқсон учинчи йил эди. Биров сотиб олган ерини маҳаллий масжид қиламан деб ният қилган бўлиб, биз у ерга таровиҳга қатнардик. Кунлардан бир кун намоздан кейин одамлар "ёши катталар йиғилиб, ҳокимимиз олдиларига кирсак, масжидимизга расмий рухсатнома беришларини сўрасак, нима дейсизлар, балки ҳужжат қилиб беришар!?" деб, маслаҳатлашишди. Ҳамма рози бўлди, кейин "ким-ким кирамиз?" дейишди. Бир корхона раҳбари лавозимида ишлайдиган одам "тўхтанглар, олдин мен кириб чиқай, биласизлар, мен яқинман у одам билан" деди. Барчага маъқул келди. Орадан бир-икки кунмикин ўтди. Ҳокимиятнинг қайсидир бўлимига қандайдир ишим тушди, мен қайтиб чиқаётганимда ўша одам эшикдан кираётган, ҳоким ташқарига чиқаётган пайтига тўғри келиб қолди. Иккала киши бир-бири билан сўрашди, кейин ҳоким "ҳа, нима қилиб юрибсиз?" деди. У одам "ану чолла мачит қилайлик деб, олдимга келавериб, келавериб жонга тегди, нима деб қўяй?" деди. "Ҳмм... Йўғакан деб қўяверинг" деди...

Кейин, кечқурун таровиҳга тўпландик яна. У одам ҳам келди. Намоздан кейин ўрнидан туриб, "Мен ҳоким олдиларига кирдим, гапларингизни етказдим, ҳеч қанақа иложи йўғакан, роса илтимос қилдим, бўлмади" деди...

Тушуняпсизми? Бу одам ёлғон гапирди. Ўзим кўрдим, эшитдим, илтимос қилмади, бирорта одамнинг гапини етказмади, шунчаки, афтини буриштириб, "чоллар жонга тегди" деди холос, у– одамлар унга ишониб топширган омонатга хиёнат қилди, тамом!

Бу ҳеч кимга ҳеч қаерда айтилмаган ўттиз йиллик хотира эди. Бугун нега эсладим?

Яқинда сайлов бўлиб ўтди, депутатлар сайланди. Депутат дегани янги жарималар, солиқлар, пенялар ўйлаб топиб, ўлган, ўлаётган халқ устига чиқиб, яна тепадиган, тепкилаб ташлайдиган одам дегани эмас, балки, "вакил, халқ вакили, миллат вакили" дегани, халқнинг дардини юқорига, раҳбарларга етказадиган, уларнинг фикрини гумроҳ, бечора, биз ғарибларга тушунтирадиган одам, ўртадаги кўприк, омонатдор дегани. Вазиятни юмшатадиган, халқнинг корига ярайдиган, миллат дардида яшайдиган одам дегани...

Ким омонатига хиёнат қилса, топширилган масъулиятини ҳис қилмаса, "беш-ўн йил мазза қилиб яшаволарканман" деб ўйласа, Аллоҳ асрасин-у, қиёмат куни бу бечора халқнинг олдига елкасидаги омонат юклари билан кириб келади...


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY




Тўйхонага киришда ишлатиладиган сўзлар:

"Қани, қани"...

"Марҳамат қилсинлар"...

"Ўзларидан бўлсин"...

"Ҳурматингиз бор"...

"Ҳижолатга қўймасинлар, тақсир"

"Муборак сафарни кўриб келгансиз, ҳожи ака"...

Ундан чиқиб заправкада айтиладиган сўзлар:

"Нарироқ тур"

"Қаёқдан пайдо бўб қолдинг, сендан олдин келганман"

"Ўчир овозингни, қўлингни қилич қилма"

"Яна ҳожиймиш, э ўргилдим"...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Қуйида ёзаётганим ёқмас балки, аммо, бу–рашк ҳақида!

Саҳифаларда кўринишидан мусулмон бўлган "бахтли кўринишдаги оила" ҳақида видеолар, суратлар ибрат тариқасида қўйилади. Эри аёлини эркалатаётган, бир-бири билан қувлашаётган, ўйнаётган, сув сепаётган, қўйинг-чи, хуллас, соқолли ва рўмолли бахтиёр ўйинқароқ жуфтлик. Энди бир савол, мусулмон бўлган эркак, ўзининг аёлини ўша кўринишда оммага олиб чиқа оладими? Аёли билан ўйнаганда бировга видеога олдирадими? Аёл ҳам эрининг бағридалигида, суянганида, эркаланганида тасвирга сузулиб туша оладими?

Давоми, агар жавобингиз "йўқ" бўлса, демак, бу тасвирга тушганлар ким, оилами, маҳрамми? Ёки, "ҳа" бўлса, "тасвирга тушса бўлади" десангиз, Сиз шу ишни қилган бўлармидингиз?

Жавобларингиздан хулоса қилсак, шундай ўйин кулгули, бахтиёр кўринишдаги оила ҳақидаги лавҳаларни саҳифамизга қўяверсак бўладими?

Демак, суратга олаётган ким, суратга тушаётган ким? Ким кимга маҳрам?

Изоҳда фикрингизни баён қиларсиз!?

Салим АЙЮБИЙ (Тожиддин ўғли)

@softabobat

t.me/SalimAYYUBIY

507 0 5 13 18

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Shayx Alijon Qori domla

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.