Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилдаги ПҚ-170-сонли қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепцияси ижроси юзасидан ҳар жума куни "Маънавият соати" ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 14 февраль куни буюк шоир Алишер Навоий ҳамда шоир, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Гулистон давлат университетининг ўзбек адабиётшунослик кафедраси доценти Дилноза Тўраева иштирок этиб, буюк боболаримизнинг ҳаёти ва ижодий мероси ҳақида маъруза қилди.
Тадбирда сўз олган ходимлар улуғ аждодларимизнинг давлатчилик ҳамда ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари ва ёндашувлари борасида билдирган фикрларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.