Sirdaryo viloyati prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сирдарё вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали.
Почта: sir_vil_prokuratura@mail.ru
Веб сайт:
Телефон: 67-235-10-07
Манзил: 120100, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 41-уй

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборотни етказиш йўналиши

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, фуқароларда қонунларга ҳурмат ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини кучайтириш, прокуратура органлари фаолиятига ошкоралик бериш, жамоатчилик билан алоқаларни таъминлаш, ҳуқуқий ахборотни етказиш борасида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бу борада 2024 йилда фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири сифатида қаралиб, прокуратура органлари томонидан жами 153 124 та қонунчилик тарғиботи тадбирлари амалга оширилди, шундан 106 899 таси маъруза, суҳбат ва бошқа шаклдаги оғзаки тадбирлардан иборат бўлиб, 46 225 тасини оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар ташкил қилган.

Халқ олдида ҳисобот бериб бориш ҳамда жамоатчиликка холис ахборот етказиш мақсадида халқ депутатлари Кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийлик аҳволи ҳақида 446 та ахборот ва ҳисоботлар берилди.

Прокуратура органлари томонидан интернет ижтимоий тармоғидаги чиқишларга асосий эътибор қаратилиб, Бош прокуратуранинг расмий сайтида жами 5 495 та маълумотлар, шунингдек, “Telegram” ва "Instagram" ва "Facebook" ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига 16 489 та хабарлар, янгиликлар, видеоролик ва инфографикалар жойлаштирилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Ҳарбий ва Транспорт прокуратураларнинг “Facebook”, “Telegram” ва "Instagram" ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ташкил қилиниб, амалга оширилган ишлар ва фаолиятга оид маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг Матбуот хизмати бошлиғи сифатида телеграм мессенджерида яратилган t.me/HShamsutdinov каналида 169 та ва "Х" онлайн ижтимоий-ахборот хизматида яратилган @HNShamsutdinov саҳифасида 149 та хабарлар, янгиликлар, видеороликлар жойлаштирилган.

Ҳудудларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари ҳамда журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни яхшилаш, шу жумладан, уларни прокуратура органлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида пресс-турлар ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет тармоқларида чиқаётган танқидий мақолалар доимий равишда ўрганиб борилмоқда ва ўрганиш натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, прокуратура органлари аралашувини талаб қиладиган мингдан ортиқ танқидий мақолалар аниқланиб, ўрганишлар натижаси бўйича тегишли баёнотлар берилган.

Мисол учун, ижтимоий тармоқларда Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. ўртасида зиддият келиб чиқиб, уришиб кетишганлиги ҳақида видеохабарлар жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқароларга нисбатан асоссиз равишда қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид қарорлар прокуратура томонидан бекор қилинган ва фуқаро С.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Бугун, Бош прокуратурада Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг профессор-ўқитувчилари, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ҳамда Жамоатчилик кенгаши раислари, таниқли олимлар, маданият ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан барчани қутлади.

Таъкидландики, Бош қомусимиз инсон қадрини улуғлашга қаратилган тарихий ислоҳотларнинг энг устувор ва мукаммал ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, 2023 йилда ўтказилган умумхалқ референдуми асосида унинг янги таҳрирда қабул қилингани эл - юртнинг бугуни ва эртанги тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Янгиланган Конституция муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган ва Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар ортга қайтмаслигининг, қонунлар устуворлигининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати эканлиги, зотан миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан - тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимиз алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида Конституция байрами арафасида яна бир хайрли иш амалга оширилганлиги маълум қилинди.

Хусусан, Бош прокуратура музейида қатағон қилинган тизим ходимларининг номини абадийлаштириш ишларининг бир қисми якунига етганлиги ва ушбу масканда уларнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар жойлаштирилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ўзбекистон прокуратураси органларининг шаклланиш тарихини тадқиқ этишда, тизим фаолиятига оид тарихий ҳақиқатни рўёбга чиқаришда ҳамда ўзбек ҳуқуқшунослиги ривожланишига муносиб ҳисса қўшган фидойи прокурорлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда фаол қатнашганлиги, шунингдек, прокуратура ходимларининг
маънавий - интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда яқиндан ёрдам берган бир гуруҳ ҳамкорлар тақдирланди. 
  
Тадбирда таниқли олимлар ва маданият ходимлари ҳам сўз олиб, байрам табригини изҳор қилиш билан бирга, прокуратура органлари тизимида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, айниқса, қатағонга учраган прокуратура ходимлари номини абадийлаштириш борасидаги ижобий ишларни алоҳида эътироф этишди. 

Мазкур тадбир якунланганидан сўнг, Ўзбекистон прокуратураси музейида Қатағонга учраган прокуратура ходимларига бағишланган экспозициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи инновацион технологиялар асосида кенгайтирилиб, ноёб экспонатлар билан бойитилган, жумладан, қатағонга учраган прокуратура ходимларининг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи 20 га яқин стенд, 30 дан ортиқ махсус муляжлар ҳамда саҳналар жойлаштирилган.

Мазкур бўлимда 1930 – 1980 йилларда турли сохта айбловлар билан қатағон машинасининг қурбони бўлган, туҳмат ва бўҳтонларга учраган 100 дан ортиқ прокуратура ходимининг тақдири архив манбалари ва далиллар орқали батафсил ёритиб берилган.

Шу билан бирга, тадбир давомида 10 мингдан ортиқ адабиётларни ўз ичига олган муҳташам Бош прокуратура кутубхонаси ҳам очилди. 

Умуман, Бош прокуратурада ташкил қилинган бундай масканлар, амалга оширилаётган тадбирлар нафақат прокуратура органлари ходимларининг, балки бутун халқимизнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий қарашларини юксалтиришга, уларда миллий қадриятлар ва аждодлар маънавий меросига чексиз ҳурмат ва эҳтиром
шаклланишига хизмат қилади.   

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook









6 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.