Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Америкалик ўқитувчилардан бирини Тошкентда қолдиришдан мақсад “Онлайн мактаб” телевизион лойиҳасида инглиз тили дарсларини ўтиш
Яқинда Ўзбекистонга ташриф буюрган 27 нафар америкалик ўқитувчилардан бири “Онлайн мактаб” лойиҳасида қатнашиб, болаларга инглиз тилидан сабоқ беришни бошлади.
Эмма Биндрапнинг (Emma Bindrup) “Онлайн мактаб” лойиҳасидаги дарслари нафақат ўқувчилар, балки инглиз тили ўқитувчиларига ҳам “Маҳорат дарси” сифатида хизмат қилади. Инглиз тилини ҳақиқи тил эгасидан ўрганиш ўқитувчиларимиз учун ҳам фойдали.
Шунингдек Эмма Янгиҳаёт туманида жойлашган 329 – сон умумтаълим мактабига бириктирилган бўлиб, у ерда юқори синф ўқувчиларига дарс ўтиш билан бир қаторда мактаб ўқитувчиларига ўз тажрибасини улашмоқда.
Қолган 26 нафар мутахассислар ҳудудларга тақсимланган ҳолда ўз фаолиятларини олиб бормоқда. Уларнинг асосий мақсади ҳудудлардаги инглиз тили ўқитувчиларини малакасини ҳамда инглиз тили дарсларида таълим сифатини оширишдир.