Какан маҳалласидаги хонадонларда қўзиқорин етиштирилмоқда
Шўрчи туманидаги “Какан” маҳалла фуқаролар йиғинида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида қўзиқорин етиштириш йўлга қўйилди.
Қўзиқорин маҳсулотини етиштириш орқали каттагина даромад топиш, яхшигина бизнес қилиш мумкин.
– Маҳалламиздаги 5 хонадонга қўзиқориннинг “вешенка” навини етиштиришни йўлга қўйдик,– дейди ҳоким ёрдамчиси Муҳаммад Шойқулов. – Бу нав жуда фойдали ва оқсилга бой. Харидорлари ҳам кўп. У 27-28 кунда ҳосилга кириб, бир ой нари-берисида тўлиқ пишиб етилади. Битта 2 килограмм шелуха солинган қопга жойланган қўзиқорин уруғлари ўртача 10-12 килограммгача ҳосил беради. Афзаллик томони, уни йил 12 ой давомида етиштириб, йилига 4-5 маротаба даромад олса бўлади.
Мазкур “вешенка” қўзиқорин навлари умуман мавсум танламайдиган қўзиқоринлар полиэтилен қопчаларда етиштирилмоқда.
📱Telegram ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter