Шўрчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмат


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Сиёсий-маърифий билим — самарали давлат фуқаролик хизматини кўрсатишда муҳим

Ўзбекистон ва дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан давлат фуқаролик хизматчиларини хабардор қилиб бориш мақсадида ҳар ҳафта жума кунлари сиёсий-маърифат соати онлайн ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Бугунги ўқув соатида ҳам Шўрчи тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳамда ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон ва хориждаги аҳамиятга молик муҳим жараёнлар дайжести, маънавий-маърифий видеолавҳалар билан танишишдилар.

Мазкур ўқув соати Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, тўлиқ шаклда Ilm. argos. uz платформаси ҳамда youtube ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус, диёнат каби боқий қадриятлар халқимиз бой маънавиятининг ажралмас қисмидир. Чунончи, халқимиз қиз боланинг маънавий етук, комил инсон бўлиб ўсиши учун алоҳида аҳамият беради. Чунки қиз бола тарбияси – жамият тарбияси, деган гап бежизга айтилмаган.

Шўрчи тумани хотин-қизлар бўлими томонидан “Оқтумшуқ” маҳалласида ўтказилган тадбирда қизларнинг таълим-тарбияси, обод ахлоқи, касб-ҳунар ўрганиши ҳақида сўз юритилди.

Албатта, халқимизда “Қиз боланинг ўн бармоғидан ўн ҳунар томсин” деган нақл бекорга айтилмаган. Зеро, ўз вақтида китоб мутолаа қилган, касб-ҳунар ўрганган қизларимиз келажакда ўз ўрнини топишига, юрт равнақи учун хизмат қилишига шубҳа йўқ.


 ✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Кун ҳикмати

Ўзингизни яхши кўрган ишларга бағишлаш, яқинларга ёрдам бериш ва яхшилик қилиш, шу билан бирга қалб хотиржамлигига эришиш – ҳақиқий бахт.

 ✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Расмий муносабат

Ижтимойи тармоқлар орқали “Шўрчи туманида яшовчи ёлғиз аёл Ў.Хўжаназарованинг бир нафар фарзанди борлиги, уй учун субсидияга бир неча марта ариза топширган бўлишига қарамай...” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

Шўрчи тумани “Офтобмакон” маҳалласида яшовчи Ў.Хўжаназарова бир нафар фарзанди билан отаси Ҳаким Хўжаназаровнинг уйида яшайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 25-мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли ҳамда 2022-йил 14-октябрдаги 601-сон қарориларига Ў.Хўжаназарова Давлат хизматлари агентлигига ариза билан мурожаат қилган. Фуқаронинг мурожаати махсус комиссия томонидан ўрганиб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2020йил 25-мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25-мартдаги 182-сонли Қарорининг 34-бандининг е кичик банди яъни ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори бўлмаганлиги сабабли рад этишга асосли деб топилган.

 ✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Қарор ва ижро

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Шўрчи тумани ҳудудида “Намунали хавфсиз кўча” ва “Намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил борасида масъулларга қўшимча топшириқлар берилди.

 ✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Аёл раҳбарлар учун ўқув семинар

Сенатда ўтган учрашувда Т.Нарбаева Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини юксалтиришдаги ташаббуслар, аёлларнинг сиёсий жараёнлар ва қонунчилик фаолиятидаги иштироки, давлат раҳбарининг сиёсий иродаси ҳамда ташаббуси билан мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, давлат бошқаруви ва жамиятнинг барча шабҳаларида хотин-қизларнинг ролини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

-Ҳар бир хотин-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватланадиган, сиёсий жараёнларда биз аёлларни фаолликка чорлайдиган юртда яшаш ҳам бир бахт, - дейди Шўрчи туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Насиба Ҳакимова. - Ўқув семинардаги ҳар бир маърузалар бизни янада ташаббускор бўлишга, астойдил меҳнат қилишга ундамоқда.  Мулоқотда ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги долзарб муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларга ечим таклиф қилиш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

 ✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter





8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.