👨🎓Нажот таълимда. 🫡Мудофаада ҳам...
Олдиндан гап бор: нажот – таълимда. Қайси соҳа бўлмасин шундай. Давлат раҳбаримизнинг хавфсизлик ва мудофаани мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўтказган йиғилишида ҳам таълимга жиддий эътиборни кузатдим. Масалан, ҳарбий олийгоҳларнинг тўлиқ модернизация қилиниши ва ўқув дастурларининг замонавий талабларга мослаштирилиши! Буни миллий армиямиз жанговар шайлигини оширишда энг муҳим қадам деб биламан.
Модернизация доирасида рақамли таҳдидларга қарши тайёргарлик, дунёдаги илғор ҳарбий таълим методикаларини жорий қилиш зарур деб ўйлайман.
Қуролли Кучларимизнинг 20 дан ортиқ мамлакат билан ҳарбий ҳамкорлик ўрнатгани ва 400 дан ортиқ машғулотда юқори кўрсаткич кўрсатгани ўзагида ҳам аслида сифатли таълим туради.
Ўтган йил давомида 👨🎓2 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи фарзандларига ўқишга кириш учун имтиёзлар берилибди. Бундай натижа ва имтиёзлар ҳарбий касбни янаям жозибадор қилади, ёшларнинг армия сафларида хизмат қилиш истагини кучайтиради. Барибир ўша-ўша гап, нажот – таълимда.🇺🇿🇺🇿🇺🇿