Ўзбекистон олтин-валюта захиралари октябр ойида 2 миллиард долларга ошиб, 43,14 миллиард долларга етди.
Бу статистика юритиб келинаётган 2013 йилдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Захиралар кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда — 1,75 миллиард долларга, сентябрда — 1,98 миллиард долларга, октябрда эса 2 миллиард долларга ошган.
Шунингдек, ўтган ойда хорижий валюта захиралари 511 миллион долларга ошган — 8,709 миллиарддан 9,220 миллиард долларгача. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолмоқда — 12 миллион троя унцияси (367 тонна). Олтин захиралари қиймати 1,44 миллиард долларга ошиб, 33,36 миллиард долларга етган.
Канал👉@Shov_ShuvUz