Islom.shosh.uz | Расмий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали
Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#КУН_ҲАДИСИ

Нафси бой (тўқ) бўлиш ҳақиқий бойликдир.


Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Шош ҳанафийлари dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Шош ҳанафийлари dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_суҳбати #Ватан
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

🎙 Жасурбек домла РАУПОВ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ғийбат ўзи нима?

Умму Сaлaмa розияллоҳу анҳодaн ғийбaт ҳақида сўралган эди, у киши шундай дедилар: “Бир мaрoтaбa жумa куни тонгда ансорийлардан бир қўшни aёл мeнинг ёнимгa кeлди. Иккимиз баъзи эркаклар ва аёлларни ғийбaт қилиб, устиларидан кула бoшлaдик. Пaйғaмбaримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бoмдoд нaмoзини aдo қилиб қайтаётгaнлaридa биз жим бўлиб қoлдик. Эшик ёнига келиб, ридоларининг бир чети билан муборак бурунларини ёпдилар, сўнг: “Уф! Бoринглaр иккoвингиз ҳaм қусиб, сув билан покланинглар”, дeдилaр. Чиқиб, жуда кўп гўшт қусдим. Гўштнинг кўплигини кўргач, охирги еган гўштимни эсласам, бундан икки жумъа олдин еган эканман. Пaйғaмбaр соллаллоҳу алайҳи ва салламдaн бу ҳақда сўрaган эдим, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу ҳозиргина еб турган гўштларингиздир. Сен ҳам, дугонанг ҳам қайтиб, бу ғийбатни қилманглар”, дедилар. Сўнг дугонам ҳам менга ўхшаб гўшт қайт қилганини айтди”.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


​​НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИШ МАСАЛАСИ

❓CАВОЛ: Мен ҳозирда чет давлатда даволанмоқдаман. Неча кунда ватанга қайтишим аниқ бўлмагани учун намозларимни қаср қилиб ўқиётган эдим. Бугун келганимнинг ўн еттинчи куни. Бугун шифокор мени текширгач, тўрт кундан кейин уйга қайтишимни айтди. Бу ҳолатимда ҳам қасрни давом эттираманми ёки намозларимни тўлиқ ўқишга ўтайми? Чунки келган кунимдан ҳисоблаганда йигирма бир кун турар эканман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда қаср ўқишни давом эттирасиз. Қайтиш кунингиз ноаниқ бўлгани учун қаср ўқиб тўғри қилгансиз. Қайтиш кунингиз аниқ бўлгани билан у ўн беш кундан кам бўлгани учун кейинги кунлар ҳам қаср қилаверасиз. Агар шифокор сизга, яна 15 кун турасиз, кейин уйга қайтасиз, деганда, ўша вақтдан бошлаб тўлиқ ўқишга ўтар эдингиз. Чунки китобларимизда мусофир инсон бир жойга бориб, у ерда ўн беш ва ундан кўп кунлар туришни қасд қилмагунича намозларини қаср қилади. Қасд қилгандан кейин тўлиқ ўқишга ўтади, дейилади. (“Мухтасари Қудурий” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳадис

Абу Нажиҳ Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етук бир ваъз айтдилар. Қалблар ваҳимага тушди ва кўзлардан ёш оқди. Шунда биз: «Эй Расулуллоҳ, видолашувчи мавъиза бўлса керак, бизга васият қилинг», десак, у зот: «Сизларга Аллоҳдан тақво қилишни ҳамда агар ҳабаш қул бошлиқ этилса ҳам, эшитиб итоат этишни васият қиламан. Чунки сизлардан қайси бирингиз яшайдиган бўлса, кўп ихтилофларни кўради. Ана шу пайтда менинг суннатимни ва тўғри йўлда юрувчи хулафои рошидинлар суннатини ўзингизга лозим топиб, уни озиқ тишларингиз билан маҳкам тишланглар. Ишларнинг янгисидан четланинглар. Чунки ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Қандай ҳам тўғри айтилган: “Омманинг, халқнинг хизматига киришган инсон ўзининг мулкидан баъзи қисмини садақа қилмоғи лозим. Чунки у кечаю кундуз хизмат қилсада, барибир муттаҳамликда айбланади”.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Жанжали ва бақир-чақири кам бўлган, меҳр ва тағофул (ўзни билмаганга олиш) кўп бўлган хонадон руҳий ва тарбиявий тинч, омон хонадондир.

Маҳмуд Камол.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


ТУЯ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?

❓CАВОЛ: Туя гўшти еган одам таҳоратини янгилаш керак деган ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай мазмунда ҳадис бор. Имом Ибн Можа Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя гўшти ейилгандан сўнг таҳорат олишга буюрганлари нақл қилинган. Шу ҳадисдаги таҳорат олиш ҳақидаги сўзни муҳаддис ва фақиҳ уламолар оғиз ва бурунни ювиб олиш деб шарҳлаганлар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда туя гўшти туфайли таҳорат синмаслиги айтилган. Қолаверса, ҳадисларда келган “вузуъ” сўзи ҳар доим ҳам намозга олинадиган таҳоратни англатмайди. Масалан, таомдан олдин қўл ювиш ҳақидаги ҳадисда ҳам мана шу “вузуъ” сўзи қўлланилган. Лекин бирорта уламо овқатланишдан олдин таҳорат олишни айтмаган (“Маорифус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Шош ҳанафийлари dan repost
Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!
#ихтилофдан_сақланиш

Гоҳида, мустаҳаб бўлган амалларда ҳар-хилликни келтириб чиқариб, шариатимизда ҳаром саналган – ўзаро ихтилофларга сабабчи бўлинмоқда. Улардан: “Нега бундай ихтилоф чиқармоқдасиз?”, – деб сўралса, “Биз Қуръон ва ҳадисга амал қиламиз” ёки “Шу масалада Шофеъий мазҳабнинг йўлини тутганмиз”, – дейишади. Алоҳида таъкидлаймизки, фиқҳий мазҳабларга амал қилиш – Қуръон ва суннатга мукаммал амал қилишдир! У мазҳабдан бир масалани, бошқа мазҳабдан бошқа масалани олишни уламоларимиз “талфиқ” дейдилар ва бунинг ҳукми ҳам – ҳаромдир. Ҳаром ишни қилиш эса – катта гуноҳдир. Юртимизда бу ихтилофларнинг ечими сифатида – минг йиллардан бери синалган ва давом этиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига амал қилиш, деб биламиз. Ана шунда бутун куч-ғайратимиз, ҳимматимиз бир-биримизга душманчилик эмас, фойдали ишларга сарф бўлади.
Ихтилофлар ва фирқаларга бўлиниш, натижада уруш-жанжал ва низолар келтириб чиқариш ҳаром амал эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ (رواه الامام مسلم عن ابي مسعود رضي الله عنه )
яъни: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!” (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олган қўштирноқ ичидаги “мулла”лардан эмас, балки мўътабар олимлар, устозлар ёзиб кетган китоблардан ўқиб-ўрганиш керак.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Шош ҳанафийлари dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_суҳбати #мотуридий #таълимот
🗣 Мавзу: МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ

🎙 Соатмурод домла Примов
Тошкент ислом институти проректори

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Шош ҳанафийлари dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#Ҳикмат

Мол-уруғ, уни қурғоқ ерга экма, қилични дуч келганнинг қўлига тутқазма! Дин ахлини кин ахлидан фарқла! Ҳақ томон бўлганни изла, у билан ўтир!


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ дуо қилдилар:
Аллоҳим, Сен солиҳларни ислоҳ қилдинг. Бизни ҳам ислоҳ қилгин, токи солиҳлардан бўлайлик!


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ўтмиш – маҳорат, юксак тажриба ва синовдан ўтган нарсалардир. Инсон уларсиз зулматга шўнғийди.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА

❓CАВОЛ: Баъзида самолёт ёки поездда сув билан таҳорат қилишнинг имкони бўлмай қолади. Шундай ҳолатда нам салфетка билан таҳорат аъзоларни намлаш орқали таҳорат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#КУН_ҲАДИСИ

Олов ўтинни егани каби, кин ва ҳасад яхшиликларни ейди.


Ҳасан (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи кишиларга: «Хилол қилинглар, яъни тишларингиз орасини бирор нарса билан тозалаб ташланглар», дедилар. Улар: «Эй, Аллоҳнинг Набийси, биз бугун бирор таом емадик», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сизларнинг тишларингиз орасида фалончининг гўштини кўряпман», дедилар. Дарҳақиқат, улар айтилган ўша кишини ғийбат қилган эдилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1446 ҳ.й
12 ЯНВАРЬ   2024 м.
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️


⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ ТОНГ -     06:24
⏰ ҚУЁШ -    07:48
⏰ ПЕШИН - 12:35
⏰ АСР -        15:34
⏰ ШОМ -      17:18
⏰ ХУФТОН -18:37

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга (гапирмасдан) қолдирган нарсаларимда мени ҳам (тинч) қолдиринглар (яъни, мендан ҳар бир нарсани сўрайверманглар). Чунки сизлардан олдинги (қавм)лар кўп савол бериб, пайғамбарлари билан ихтилоф қилишгани сабабли ҳалок бўлишгандир. Агар сизларни бирор нарсадан қайтарсам, ундан четланинглар. Агар бирор ишга буюрсам, қодир бўлганингизча уни бажаринглар», деб айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.