✅Ҳурматли ҳамқишлоқлар,
Ҳабарингиз бор, Янгиобод кўчасида жойлашган, халқ тилида "Мозорбува" деб юритиладиган зиёратгоҳимиз бир неча йилдан бери қаровсиз ҳолда эди. Ушбу жойни обод қилиш мақсадида ҳудуднинг учдан икки қисмда "Шўрқўрғон боғи" барпо этиш ишлари бошланган. Бу жараёнда "Мозорбува" зиёратгоҳига ҳеч қандай зиён етказилмайди, балки фақат қаровсиз қолган ҳудуд обод қилиниб, мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилиб, файзли боғ ташкил этилади. Бу боғ кейинчалик ёш авлод учун "Шўрқўрғон боғи" бўлиб қолади.
Шу мақсадда бугун, 16 февраль куни соат 08:00 дан бошлаб катта ҳашар ўтказиш режалаштирилмоқда. Жума намозидан сўнг Шўрқўрғон, Қулбуйи ва Оқ ер маҳаллаларининг нуронийлари, оқсоқоллари ҳамда қишлоғимиз имоми бошчилигида хайрли ишни бошлаш учун дуо қилинди.
Бугун вақти борларни ўз меҳнатлари ёки ҳимматлари билан қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.
Манзил: Янгиобод кўчаси.
Мўлжал: Адҳамжон ака паямларининг рўпараси, Тоҳиржон устанинг велосипед таъмирлаш устахонаси олди.
Ҳурмат билан,
Маҳалла маъмурияти
✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!