Sho'rqo'rg'onliklar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Наманган вилояти Наманган туманида жойлашган Шўрқўрғон қишлоғи янгиликлари ушбу каналда бериб борилади.
t.me/shornewsbot
Instagram: https://www.instagram.com/shorqorgonliklar_uz/
Youtube: https://www.youtube.com/@Shorqorgonliklaruz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Биз қандай замонда яшаяпмиз?

Бугунги кунга келиб, айрим ёшлар ўз билими эмас нетга ишониб, илмга қизиқишмайди. Сунъий идрок ва бошқа сайтлар саволларга жавоблар бериб, ўзининг таъсир доирасини кенгайтириб бормоқда. Яна камига, TikTok ва умумий видеохостинглар айрим ёшларни ишидан қолишига сабаб бўляпти. Тўғри, интернет тармоғидаги дарслик видеолардан анча яхши нарсалар ўрганиш мумкин — янги технологиялар, компьютер дастурлари, ишлаб чиқариш соҳалари ва ҳоказо. Лекин, афсуски, бугунги ёшлар кўпроқ қизиқарли вайнлар ва видео-контентни шунчаки томоша қилиб, вақтини беҳуда ўтказмоқда. Ҳолбуки, илм олиш ва ўз устида ишлаш энг муҳим вазифалардан бири бўлиши керак.

Бугунги кунда IT соҳаси жаҳон бўйича шиддат билан ривожланиб бормоқда. Болалар интернет-дизайн, лойиҳалаш, турли хил фойдали дастурларни ўрганишса, келажакда ўзларига фойда бўлади. Чунки биз технология асрида яшаяпмиз. Илгари катталаримиз: "Компьютерда кўп ўтирма!" деб танбеҳ беришарди, чунки улар учун компьютер фақат ўйин ва кўнгилочар восита сифатида қабул қилинган эди. Лекин эътибор беринг — бугунги дунёдаги энг бой инсонлар кимлар?

ИЛОН МАСК, ЖЕФФ БЕЗОС, БИЛЛ ГЕЙТС! Шундайми?

Улар ниманинг эвазига бунчалик бойиб кетишди? Асосан, онлайн платформалар ва технологиялар орқали! Масалан, Amazon асосчиси Жефф Безос интернет савдо платформаси орқали миллионлаб фойдаланувчиларни жалб қилиб, улкан даромадга эга бўлди. Илoн Маск — Tesla ва SpaceX каби инновацион компаниялар орқали бутун дунё эътиборини қозонди. Билл Гейтс эса Microsoft орқали компьютер дастурий таъминоти соҳасида инқилоб яратиб, дунёнинг энг йирик технокорпорацияларидан бирини ташкил қилди.

Биз учун бу инсонлардан қандай сабоқ олиш мумкин? Улар ҳаётини таҳлил қилсак, энг асосий нарса — доимий ривожланиш, янги билимлар ўзлаштириш ва инновацияга эътибор қаратиш эканини кўрамиз. Демак, ёшлар интернетни фақат кўнгилочар восита сифатида эмас, балки билим олиш, янги имкониятлар кашф этиш, ўз бизнесини яратиш ва технологияларни ўзлаштириш учун ишлатиши лозим.

Ҳозирги кунда техналогия асри даврида яшаяпмиз ва ким кўпроқ билимга эга бўлса, келажакда устунликка эришади!

Канал админи: Нозимбек Акбаров


✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шўрқўрғонлик Сирожиддин ва Бехрузбекдан ибратли контент.

🔠🔠🔠🔠 👍

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Шўрқўрғонда аҳоли яшайдиган ҳудуд бошидан охиригача неча км чиқади? Бу ҳақда баъзи одамларда аниқ маълумотлар бор, баъзиларида эса йўқ.

Наманган йўлининг, аҳоли яшайдиган ҳудуд бошланган жойдан Оқ ердаги аҳоли тугаган жойгача 2,62 км ни ташкил қилади.

Центрдан Сарой ва Ўрта кўча мактаб томон бўйлаб айланаси эса 2,57 км чиқади.

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


❗️Бу ҳафта хаво иссиқ ва қуруқ келиши кутилмоқда, +21 даража иссиқ

Сешанба—чоршанба кунлари республиканинг марказий ва жанубий вилоятларида бироз ёғингарчилик кутилмаларини ҳисобга олмасак, ҳафтанинг иш кунлари иссиқ ва қуруқ ўтади.

Пайшанба—шанба кунлари жойларда ҳаво ҳарорати ҳатто +20°С гача қизиши кутилмоқда.

Шанба куни шимолга, якшанба куни республиканинг катта қисмига навбатдаги совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.


✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қойил! Офарин, Шўрқўрғонлик янги вайнерлар! Мен шахсан медиа соҳасини яхши тушунаман, шунинг учун бемалол айта оламанки, ўзимизнинг қоракўзлар келажакда, Худо хоҳласа, катта медиа оламида таниқли бўла олишади.

Бу видео қисқа ролик, лекин ундаги ижро, камера қаршисида ўзини тута билишлари тўғриси, мени ҳайрон қолдирди. Барчамиз бу ёшларни қўллаб-қувватлайлик! Келажакда ибратли роликлари билан барчамизга фойдали контентлар чиқаришларини тилаб қоламиз.

🔠🔠🔠🔠 👍

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энг қадимги осма темир йўллардан бири

Вуппердал осма йўли — Германиянинг Вуппердал шаҳридаги жамоат транспорти турларидан бири.

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Шўрқўрғондаги Мехнаткаш кўча мехмонхонаси инсонлари.

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Шўрқўрғон қишлоғида яшаб ўтган Юсуфжон ота Саидов.

Илоҳим, охиратлари обод, жойлари жаннатда, руҳлари шод бўлсин.🤲


✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Шўрқўрғон қишлоғида яшаб ўтган Камалов Абдулхамид ака ва уларниг аёллари Фаридахон опа.

Илоҳим, охиратлари обод, жойлари жаннатда, руҳлари шод бўлсин.🤲


✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Наманганлик энг бой инсонлардан бири, BA Holding компанияси асосчиси, Баҳодир Абдуллаевнинг кичик қизи Ширин Абдуллаева 19 ёшида оламдан ўтди...

Ширин Абдуллаева 2023 йил Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган эди.


✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
6-март куни Шўрқўрғон маданият марказида ажойиб концерт дастури бўлиб ўтади.

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айни дамда қамчиқ довонида қор ёғмоқда.

Ҳаво ҳарорати —5°С совуқ.

Қамиқавтойўл


✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Ҳурматли ҳамқишлоқлар,

Ҳабарингиз бор, Янгиобод кўчасида жойлашган, халқ тилида "Мозорбува" деб юритиладиган зиёратгоҳимиз бир неча йилдан бери қаровсиз ҳолда эди. Ушбу жойни обод қилиш мақсадида ҳудуднинг учдан икки қисмда "Шўрқўрғон боғи" барпо этиш ишлари бошланган. Бу жараёнда "Мозорбува" зиёратгоҳига ҳеч қандай зиён етказилмайди, балки фақат қаровсиз қолган ҳудуд обод қилиниб, мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилиб, файзли боғ ташкил этилади. Бу боғ кейинчалик ёш авлод учун "Шўрқўрғон боғи" бўлиб қолади.

Шу мақсадда бугун, 16 февраль куни соат 08:00 дан бошлаб катта ҳашар ўтказиш режалаштирилмоқда. Жума намозидан сўнг Шўрқўрғон, Қулбуйи ва Оқ ер маҳаллаларининг нуронийлари, оқсоқоллари ҳамда қишлоғимиз имоми бошчилигида хайрли ишни бошлаш учун дуо қилинди.

Бугун вақти борларни ўз меҳнатлари ёки ҳимматлари билан қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.

Манзил: Янгиобод кўчаси.
Мўлжал: Адҳамжон ака паямларининг рўпараси, Тоҳиржон устанинг велосипед таъмирлаш устахонаси олди.

Ҳурмат билан,
Маҳалла маъмурияти


✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шўрқўрғонлик Мухаммадхасан Бобоназаров Наманган телевидениясида.

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Шўрқўрғондаги Наманган кўча мехмонхонаси инсонлари.

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўл жанавар куймасмикин.👍

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Шўрқўрғон қишлоғида яшаб ўтган Фазлиддин ака Йўлчиев (1960-2018).

Илоҳим, охиратлари обод, жойлари жаннатда, руҳлари шод бўлсин.🤲


✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


НАМОЗ ВАҚТЛАРИ Шўрқўрғон вақти билан. 14-феврал

🌙 Намоз вақтларини телефонингиз фонига қўйиш учун мосланган версияси.

📨 Яқинларга юборинг.

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


#Бобур_куни

Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда Андижонда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир
!

ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!


Сенинг ортингдан ғийбат қилганга нимага гапирдинг? Дема. Айтгинки, гуноҳларим сенга совға бўлсин, мен саҳий, сен ҳақлисан, дегин.

✅️ @shorqorgonliklar - Энг қизиқарли янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.