«ИННОВАЦИЯ»СИЗ ЎТМАЁТГАН КУНЛАР
Илгари бизнинг амалдорлар рақобатни бўғиш, иқтисодиётга аралашувни кенгайтириш, монополия ва коррупция манбаларини яратиш борасидаги ташаббусларини тахминан ҳафтасига бир бор тақдим этишарди, — деб ёзмоқда иқтисодчи Юлий Юсупов. — Энди улар кунлик режимга ўтишди. Чин маънода ҳар куни шундай қарорлар қабул қилинмоқда, баъзан эса кунига икки марта. Улардан ижодий ташаббуслар пўртанаси ҳар бир тешикдан чиқиб келмоқда. Кремний водийси ҳам бундай тезликка етишолмай, бир четда сигарет тутатиб турибди. Бу ташаббусларни кузатиб бориш, қолаверса, барчасига изоҳ бериш имконсиз. Сўнгги кунлар айниқса қизғин кечди.
1. Палма ёғи ва уни ўз ичига олган маҳсулотлар учун мажбурий лаборатория синови жорий этилмоқда. Шу палма ёғининг ўзи яқиндагина божхона божларидан озод қилиш муддати узайтирилган. Модомики у шунчалик зарарли бўлса, уни нега импорт қилишга олиб кириб ишлатишга рухсат берилади (ва ҳатто рағбатлантирилади)? Бу ерда синовларнинг қандай роли бор? Улар ёғни камроқ зарарли қилиб қўяди? Ёки бу яна техник назорат органлари учун янги «охур»ми? Савол риторик, албатта.
Бу ҳақда Умида Ҳақназар Facebook’да шундай ёзади: «Шармандалик! Ахир очкўзлик ва нокомпетентлик ғалаба қозонди. Ёки бу шизофрениями?)) Агар бу ёғ шунчалик зарарли бўлса, нега уни истеъмол қилиш мумкин ва божхона божидан озод қилинаяпти? Агар зарарли бўлса, бутунлай тақиқланиши керак-ку?! Лекин унинг зарарли экани қаерда исботланган? Кодекс Алиментариус бўйича ўсимлик ёғлари стандартлари мавжуд ва айнан палма ёғида трансёғлар йўқ. Чунки у табиий ҳолда қаттиқ ва уни регидрогенизация қилиш (саноат йўли билан қаттиқлаштириш) шарт эмас! Европада эса палма ёғида трансжирлар бор-йўқлигини сертификатлаш тизими умуман йўқ – бу ёлғон ва сафсата! Аниқки, улар икки марта даромад олишни хоҳламоқда – биринчидан, арзон нархда импорт қилиб, сўнг сертификатлаш орқали пул ишлаш. Аммо бу вазиятда энг ёмони – жиддий текширувлар натижасида ёғлар регидрогенизацияси оша бошлайди (бошқа ёғларнинг, палма ёғининг эмас). Чунки палма ёғида ўзи йўқ нарсани топиб бўлмайди, бироқ бошқа ёғлар регидрогенизация қилина бошланади. Палма ёғи шуниси билан ҳам қулайки, уни сунъий тарзда регидрогенизация қилиш шарт эмас… Икки-уч одам қисқа муддатли фойда кўриб олишини учун ўзини ўзи йўқ қилиш токайгача давом этади?»
2. «Ҳалол» талабларига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш эндиликда давлат томонидан амалга оширилади. Бу борада ҳам Умида Ҳақназар изоҳ беради: «Яна бир «даҳоларча» ташаббус. Улар ўзи умуман «Ҳалол» аслида HACCP тизимидан ҳам қатъийроқ гигиеник стандартлар тизими бўлиб, у фақатгина якуний маҳсулотга эмас, балки бутун ишлаб чиқариш жараёнига тегишли эканини тушунадими? Бундай сертификатлашни ҳукумат эмас, халқаро аккредитациядан ўтган хусусий ташкилотлар амалга ошириши керак. Бизда эса ҳозиргача ҳатто Кодекс Алиментариус стандартларига мос келувчи энг минимал гигиеник қоидалар ҳам қабул қилинмаган! «Ҳалол» сертификати ҳақида қандай гап бўлиши мумкин? Дунёда ҳеч бир давлат бундай ишларга аралашмайди. Афтидан, озиқ-овқат соҳасини сертификат талаблари билан тўлиқ қулатишни мақсад қилишганга ўхшайди, чунки ҳар бир сертификат ишлаб чиқарувчилар учун фақат харажат ва вақтни сарфлашга айланади, истеъмолчилар учун эса юқори нарх дегани.
Эринмаган ҳар кас ўзи учун бўлак ажратиш, қандайдир «мажбурлов» учун ваколат жорий қилишга уринмоқа. Буларнинг ҳаммаси яхши эмас, саводли иш эмас, маҳсулот хавфсизлиги ёки сифати яхшиланишига хизмат қилмайди, шунчаки тор идоравий манфаатларга хизмат қилади».
(Давоми бор)