Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқанд вилоятида тез ёрдам пунктининг ҳовлисида ҳожатхонага кирган ҳомиладор аёлнинг кўзи ёрийди ва ҳолсизланган ҳолда чақалоғини эҳтиётсизлик билан ҳожатхона тешигига тушириб юборади.

Чақалоқни қутқариш учун қутқарув хизмати чақирилади ва улар етиб келгунга қадар ички ишлар ходимлари зудлик билан деворни тешишга киришади, чақалоқни канализация ҳандақи ичидан чиқариб олишади

Қутқарилган чақалоқнинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

➡️ @shokirjonov

1.8k 0 19 16 50

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дарёдан тош ва қум қазиб олишга бутунлай чек қўйиш керак

Юқоридаги видеода Чироқчи туманидан ўтувчи Қашқадарё дарёсидан тош қазиб олиб ташиб кетилаётгани акс этган.

Ўзбекистонда дарё ўзанларидан тош ва қум қазиб олишни бутунлай тақиқлаш керак. Бундай ишларни амалга оширганлик учун фирмалар ва одамларга юз миллионлаб жарима қўллаш, техникалар тўлиқ мусодара қилиниши керак.

У куни Самарқанд вилоят ҳокими в.б. Адиз Бобоев Зарафшон дарёси «тамом бўлгани»ни гапириб қолди. Лекин шунчаки қуруқ гап, эътирофлар билан бу ишларга чек қўйиб бўлмайди. Ёқавайрон, хонавайрон қилувчи жарималар, мусодаралар керак.

Кимдир шундай жиноятни видеога олиб берса, унга ҳам ўша мусодара қилинган юк машиналари ва экскаваторларнинг сотилган пулидан 50 фоизи мукофот тарзида берилиши керак. Ана шундагина дарёлардан йўқолади бу емитлар, паразитлар, заракунандалар.

Бу нима аҳвол ахир?! Республика бўйлаб дарёлар узра нечта кўприк ишдан чиқди? Ўша тош қазиб олаётганлар бир тийин сарфлаганми бу иншоотларнинг қурилиши учун?

Зарафшон дарёси узра Афросиёб ва бошқа поездлари ўтадиган темир кўприк ҳам чўкиб, ёрила бошлаган, деган хабарлар эшитдим.

Лекин қўрқаманки, мана шундай заракундаликнинг устида ўзлари турган қандайдир манфаатдор кучлар бор ва айнан шунинг учун бу борада умуман силжиш бўлмаяпти.

➡️ @shokirjonov

3k 1 14 35 31



Асанов формати dan repost
Яхши, ўзимизнинг мавзуларга қайтайлик.

Атамалар комиссиясининг ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимларидан иборат гуруҳи янги сўз-атамаларни ўзбекчалаштириб, истеъмолга киритишни таклиф қилмоқда. Сўзларни анча ноқулай шаклда тақдим этишибди, шунга айримларини рўйхат тарзида келтираман.

Айсберг — музтоғ

Брусчатка — йўлғишт (йўлтош дейиш керак эди менимча)

Камера — бўлма

Доставка — етказиш

Пробег — юрим

Сет — тўплам

Полик — тўшама

Челленж — чорлов

Навигатор — йўллагич (қўним яхши-ку)

Селфи — ўзчеким

Светофор — йўлчироқ

Акция — ялпи ҳаракат

Кулер — сувлик

Кэшбэк — ҳадя-қайтим

Пауэрбанк — кучлантиргич

Карвинг — мева безакчилиги

Қолганлари ўзи шунақасиям кенг ишлатиладиган сўзлар экан. Нима дейсиз бу сўзларга.

@AsanovEldar

2.3k 0 19 33 57

Жомбойдан Ургутга темир йўл қурилади

Самарқанд вилояти Жомбой туманидан Ургутга янги темир йўл қурилишига старт берилди. Узунлиги 50 километрлик темир йўл линияси Жомбой туманидаги “MAN” заводи яқинидан бошланади. Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида бекатлар ташкил этилади.

Тожикистон билан чегарадош бўлган Ургут туманининг “Жартепа” чегара божхона пости яқинида бекат қурилиши тожикистонликларга ҳам темир йўл орқали саёҳат қилиш имконини беради.

➡️ @shokirjonov


Хайрият!

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 метр кублик табиий газнинг базавий меъёри 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

➡️ @shokirjonov


Самарқанд вилояти бош имом-хатиби тайинланди

Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди.

А.Алимов шу пайтгача Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Олтинтепа» масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган эди.

➡️ @shokirjonov


Самарқанд шаҳар ИИБнинг олдгинасидаги кўприкдаги хавфсизлик оролчаларини стоянка қилиб ташлашибди.

Мошиналар ҳам мелисаларники бўлса асло ҳайрон бўлмайман...

➡️ @shokirjonov


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан 2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ эълон қилинди.

➡️ @shokirjonov


Сирдарёда бугун ҳокимлар перчаткадек алмаштириладиган кун шекилли.

5 та туман ҳокими алмаштирилибди...

➡️ @shokirjonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрия_акцияси

Жума кунлари оққонга чалинган бемор болажонлар учун хайрия акциясини мунтазам ўтказиб келмоқдамиз.

Бугун сизнинг ёрдамингизга муҳтож бемор Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан Солиҳа Иброҳимжонова. У 2,5 ёшда — 2022 йил август ойида туғилган.

2024 йилнинг 5 июл куни Солиҳага ўткир лейкоз — оққон ташхиси куйилган. Айни пайтда Тошкентда Болалар гематологияси маркази кундузги булимини 3-курс даволанишни ўтамоқда.

Солиҳа оилада 3-фарзанд. Унинг чақалоқ укаси ҳам бор. Отаси оддий ишчи. Онаси уй бекаси, Солиҳага қараш билан банд. Оила Тошкентда ижарада туриб, қизини даволатаяпти.

Онаси Нигора Абдусаломованинг ҳикоя қилишича, аввалги курс даволанишларга ўзларида бор маблағни ишлатиб бўлишган, қариндош-уруғлар ҳам ёрдам қилишган. Ҳозир улар дорихоналардан ҳам қарз бўлиб қолишган. Даволаниш учун 20 млн сўмча маблағга эҳтиёжманд бўлиб туришибди.

Сиз Аллоҳ йўлида Солиҳанинг даволаниши учун ёрдам қилинг. Ушбу хайрия эълонини тарқатинг. Пластик карталар Солиҳанинг онаси Нигора Абдусаломова номида.

HUMO: 4073420073128773
UZCARD: 8600060906713285


Kun.uz | Online dan repost
Musulmonlar idorasi Ramazon-2025 taqvimini e'lon qildi

👉 @kunonline

3k 0 69 9 28

Таълим вазири Ҳилола Умарованинг ёзишича, энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тили — яъни ўзбек тилидан имтиҳон топширади.

Маъқуллайман ва олқишлайман.

➡️ @shokirjonov

3.5k 0 5 16 159

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу видеони Самарқанддаги маъмурий қамоқ жазоси ўталадиган қамоқхонада туширганимга 2 йилча бўлиб қолди.

Энди турли каналар кесиб тарқатишяпти экан.

Албатта, журналистлар боришига намунали камерани кўрсатишганди. Маҳбуслар ётган камерага ҳам кирайлик деганимизда, "жазо ўтаётганлар унамаяпти", деб қўйишмаганди...

➡️ @shokirjonov


bakiroo dan repost
Жарима баллари имтиҳон марказига эмас, суғуртага боғланиши зарур!

Ўзи бутун дунёда жарима балларининг маъно мазмуни ҳам шу: Ҳайдовчининг қанчалик хатарли эканини аниқлаш, хатар қанча юқори бўлса у етказадиган эҳтимолий зарар миқдори ҳам шунча юқори бўлади, тартибли, қоидасевар ҳайдовчининг эҳтимолий зарар миқдори эса табиийки кам бўлади.

Энди тасаввур қилинг, ҳозирги Ўзбекистонда йўл транспорт ҳодисасида мавжуд мажбурий суғурта тизими инсонга етказилган зарарнинг энг юқори қиймати 26 млн.сўм билан баҳолайди. Ўйлаб кўринг, бир миллиардлик TAHOE йўл қоидасини бузиб ва доимий равишда намойишкорона бузиб, бирон кун бирон инсонга зарар етказса, молиявий жавобгарлик 26 млн.сўмгача ва бунинг учун йилига 56 минг сўм тўлаб қўйса кифоя. Абсурд шуки, қишлоқда 50 йиллик стажга эга, бирон қоида бузмаган оқсоқолнинг жумага чиқишга миниладиган 20 йиллик Матизи учун суғурта мукофоти ҳам 56 минг сўм.

Айнан суғурта, жамият учун ҳам, алоҳида индивид учун ҳам энг самарали иқтисодий калтак. Буни масалан, америкадаги Трак ёки такси ҳайдаётган ватандошларимиздан сўрасангиз, чиройли қилиб тушунтиради. Қандоқ қилиб қоидасеварга айланиб қолганини айтиб беришади.

Шунинг учун, автомобилларни мажбурий суғурта тизими бир томондан автомобиль қийматига ва ҳайдовчи стажига, иккинчи томондан айнан жарима баллари тизими билан бевосита боғланилиши керак. Ва бунда инсон олдидаги, яъни инсонга етказилган зарар бўйича жавобгарлик каррасига, айтайлик жарима балларига нисбатан пропорционал оширилиши зарур. Айтайлик, 12 балл жарима балли йиққан, қора Tahoe минган эррайим қоидабузарнинг суғуртаси камида 3 йил бир неча ўн карра қимматга тушиши лозим.

Журналист Шокиржонов ёзганидек, "Бизнинг одамлар йўл қоидаси ёки мошина ҳайдашни билмагани учунмас, қонун қоидаларга "қўйиб" қўйгани учун қоида бузади". Қўшимча қилиб айтаманки, нафақат бизнинг одамлар, бутун дунёда одамлар ўзи шунақа, биз шундай табиат билан яралган мавжудотмиз. Одамларнинг бундай қийшиқ табиатини самарали суғурта тизими жойига қайтаради, маданиятли қилиб, тийиб туради, қанақадир чўнтаклар учун имтиҳон топширтириб пул ишлаш эмас.


АҚШ президенти Доналд Трампдан янги баёнотлар

▪️ Байден минтақага қарашни тўхтатганидан сўнг Хитой Афғонистондаги Баграм ҳарбий базасини эгаллади. Афғонистон биз у ерда қолдирган ҳарбий техникани қайтариши керак.

▪️ Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорни Исроил қабул қилиши керак.

▪️ Мен энди Украинага пул сарфламоқчи эмасман. Биз бугунгача 350 миллиард доллар сарфладик. Зеленский бу ерга келганида, у нодир металлар бўйича келишувни имзолайди.

▪️ Украина билан тузилаётган келишувимиз автоматик тарзда хавфсизлик келишуви ҳамдир. Бизнинг компанияларимиз у ерда экан, ҳеч ким Украинани қўлга олишга журъат қилмайди. Бу келишув автоматик тарзда уларнинг хавфсизлигини таъминлайди. У ерда ҳеч ким бизнинг одамларимизга таҳдид қилмайди.

▪️ Украина НАТОга аъзо бўлишни батамом унутиши мумкин.

▪️ Канада бизнинг 51-штатимизга айланиши керак. Канада бизга 95 фоиз боғлиқ, биз эса уларга атиги 4 фоиз боғлиқмиз. Агар улар мустақил равишда ҳаёт кечиришга мажбур бўлса, буни эплай олишмайди.

▪️ Франция ва Буюк Британия Украинада тинчликпарвар кучларини жойлаштиришларини эълон қилди. Бу яхши янгилик.

▪️ Европа Иттифоқи АҚШни эксплуатация қилиш учун ташкил этилган. Бу унинг асл мақсади. Улар бу борада муваффақият қозонишди. Лекин энди президент — мен.

➡️ @shokirjonov


Ҳамкасбимиз Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этибди.

У билан Kun.uzʼда бирга ишлаганмиз. Билимли, дилкаш йигит эди. Оила аъзоларига сабр тилаймиз.

➡️ @shokirjonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кечагина ямалган яманинг бугунги аҳволи.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги ташаббуслар билан 100 кун

Футболда янги ўйинчининг биринчи учрашувларини дебют дейишади. Шу дебют вақтини қанақа ўтказишига қараб, кейгинги ўйинларини билса бўлади.

Парламент фаолияти — ҳар бир мамлакатнинг сиёсий ҳаётининг марказий ва муҳим элементи.

Янги таркибдаги парламент ўз фаолиятини бошлаганидан бери, бир неча ой давомида ижобий ўзгаришлар ва муҳим қадамларни амалга оширди.

Хусусан, Қонунчилик палатаси томонидан халқимиз ҳаётига дахлдор бўлган 58 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган 48 та қонун қабул қилинибди. Бу қонунларда анча йиллардан бери ечимини кутиб ётган муаммоларам ўрин олган.


Биламизки, сайланган парламент таркибида янги юзлар пайдо бўлди.

Буям дебютдек гап аслида. Тасвирда мана шу юз кун қандай янгилик ва таассуротлар билан ўтганинини депутатларимизни ўзини тилидан эшитяпмиз. Ҳамма ўзига билдирилган халқ масъулияти кичкина нарсамаслигини ҳис қилиб турибди.

Беш йилга сайланишганини ҳисобга олсак, уларда яна шунақа 100 кунликлардан анчаси бор. Биз уларнинг ҳар бири янги, халқчил ташаббусларга бой бўлишини тилаймиз.

➡️ @shokirjonov


Пахтачи тумани ҳокими ҳам ўзгарди

Бугун Пахтачи туманида ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими в.б. Адиз Бобоев Қаюм Норбекович Хушбақов номзодини Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Қаюм Хушбақов тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳ раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

➡️ @shokirjonov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.