#янги_нашр
“Янги аср авлоди” нашриёти томонидан абсурд драмалари китоб ҳолида нашр этилибди. Унда Сэмюэль Беккетнинг “Годони кутиб”, Жан-Пол Сартрнинг “Ёпиқ эшик ортида”, Эжен Ионесконинг “Курсилар”, “Кал қўшиқчи”, “Каркидон” сингари пьесалари ўрин олган.
Абсурд замирида мантиқсизлик ётади. Абсурдчилар ҳаётнинг биз кўрмаган нуқталарини кўра билади, оламнинг таг моҳияти, яшашдан мақсадни ўзгача рангларда идрок этишади. Аслида абсурд – шунчаки мубҳамлик, бемаънилик эмас, балки дунёни теран англаш, руҳият пучмоқларига чуқур кириш, инсонга ўзи ҳақидаги ҳақиқатларни ҳайиқмай айтиш демакдир.
Абсурд драмалари бир-икки тажрибаларни истисно этсак, ўзбек театри саҳнасида англанган эмас. Бу йўналишдаги драматургияни саҳналаштириш ғоят мураккаб, боз устига харидоргир эмас. Ҳатто зиёлилар орасида ҳам абсурд адабиётни қабул қилолмайдиганлар етарли. Умидимиз, айни китоб ўзбек театрида абсурд драмаларига йўл очса, не ажаб...